17.1- расм. Гидравлик трансформаторнинг умумий кўриниши.
Насос ғилдираги двигател тирсакли вали билан боғланган. Турбина ғилдираги механик узатмалар қутиси билан боғланган. Насос ва турбина ғилдираклари ўртасида қўзғалмас реактор ғилдираги жойлашган. Гидравлик трансформаторнинг барча ғилдираклари маълум шаклдаги парраклар билан жиҳозланган бўлиб, парраклар ўртасида суюқлик ўтиши учун каналлар кўзда тутилган.
Блокировка муфтаси автомобилнинг маълум иш режимларида гидравлик трансформаторни блокировка қилиш учун хизмат қилади. Эркин юриш муфтаси (олдинлаш муфтаси) қаттиқ мустаҳкамланган реактор ғилдирагини қарама-қарши йўналишда айланишини таъминлайди.
Гидравлик трансформаторнинг барча элементлари суюқлик билан тўлдирилган корпусда жойлашган.
Гидравлик трансформаторнинг иши ёпиқ циклда амалга оширилади. Насос ғилдирагидан суюқлик оқими турбина ғилдирагига, кейин реактор ғилдирагига узатилади. Реактор парраклари конструкцияси ҳисобига суюқлик оқими тезлиги кучаяди. Оқим насос ғилдираги томон йўналиб, уни тезроқ айланишига мажбур қилади ва бу билан буровчи момент қийматини ошишига сабаб бўлади. Гидравлик трансформатор буровчи моментнинг максимал қийматини минимал тезликда таъминлайди. Двигател тирсакли вали айланиш частотасининг ортиши билан, насос ва турбина ғилдиракларининг бурчак тезликлари тенглашади ҳамда суюқлик оқимининг йўналиши ўзгаради. Бунда эркин юриш муфтаси ишга тушади ва реактор ғилдираги айлана бошлайди. Гидравлик трансформатор гидравлик муфта режимида (фақат буровчи моментни узатади) ишлайди.
Гидравлик трансформаторнинг блокировкаси тезликнинг янада ортиши билан блокировка муфтаси туташади ва буровчи момент двигателдан механик узатмалар қутисига бевосита узатилади.
Автоматик узатмалар қутисидаги механик узатмалар қутиси буровчи моментни поғонали ўзгартириш, шунингдек, автомобилни орқага юришини таъминлаш учун ҳизмат қилади. АУҚда, одатда, ихчам ва ўзаро мос ишлаш имконияти билан ажралиб турадиган планетар редукторлар ишлатилади. Механик узатмалар қутиси биргаликда ишлаш учун кетма-кет уланган бир нечта (одатда иккита) планетар редукторлардан таркиб топади. Планетар редукторларнинг бирлаштирилиши зарур бўлган поғоналар сонини таъминлаш имконини беради. Замонавий АУҚлари олти поғонали, етти поғонали (Mercedes) ва ҳатто саккиз поғонали (Lexys) қилиб бажарилади.
Узатмалар қутисида планетар редуктор планетар қатор номини олган. Планетар қатор қуйидаги қурилмаларга эга: қуёш шестерняси, сателлитлар; шоҳ шестерняси; юргазувчи (17.2 - расм).
Do'stlaringiz bilan baham: |