Avtotransport vositalarining diagnostikasi


-расм. Ситроен фирмасининг "СенсоДрайв" (SensoDrive) роботлаштирилган узатмалар қутиси



Download 11,83 Mb.
bet76/182
Sana23.01.2022
Hajmi11,83 Mb.
#403343
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   182
Bog'liq
AVD Majmua 2021

17.3-расм. Ситроен фирмасининг "СенсоДрайв" (SensoDrive) роботлаштирилган узатмалар қутиси:

1 – УҚнинг электрон блоки; 2 – илашишни бошқариш қурилмаси; 3 – узатмаларни алмаштириш қурилмаси; 4 – УҚ бирламчи вали айланишлар датчиги.

2. Дифференциални бошқариш тизимлари. Дифференциални автоматик блокировкалаш тизими.

Буровчи моментни тақсимлаш тизими. Умуман ҳеч бир ғилдирак шатаксирамаса (сирпанмаса) тўлиқ юритмали барча автомобилларнинг ўқлар ўртасида момент тақсимланиши ўзгармас бўлиб қолади. Ўзгармас тўлиқ юритмали автомобиллар учун энг кенг тарқалган нисбат 50:50 ҳисобланади, бъзи ҳолларда бошқа нисбатлар ҳам бўлиши мумкин. Иккинчи нисбат одатда орқа ғилдираклар етакчи бўлган автомобилларда қўлланилади, олд-ғилдираклар етакчи бўлган автомобилларда эса биринчи нисбат қўлланилади. Дифференциални блокировкалаш тўлиқ юритмали технологиялардаги асосий қийинчилик ҳисобланади, чунки автомобилнинг йўлдаги ҳаракатига жуда катта таъсир кўрсатади. Оддий мисол сифатида учта "эркин" дифференциалли AWD (All Wheel Drive) ни кўриб чиқсак, автомобилнинг тўрт ғилдирагидан ҳаттоки биттаси илашишни йўқотса автомобил ҳаракатдан тўхтаб қолиши мумкинлиги маълум бўлиб қолади. Оддий "эркин" дифференциалнинг ўзига ҳослиги унинг кичикроқ қаршилик эга ўқ фойдасига қувватни тақсимлаб беришидадир. Шундай қилиб, агар битта ғилдирак йўл билан илашишни йўқотса, барча келтирилаётган қувват унга узатилади. Шу билан бирга тўлиқ юритмали автомобил бир ўқ юритмали автомобилга қараганда битта етакчи ғилдиракнинг йўл билан илашишини йўқотиш эҳтимоли икки марта кўп бўлади. Тўлиқ юритмали автомобилларнинг ёмон йўл шароитида кўпроқ ишлатилишини ҳисобга олсак, у учун дифференциалларни қандай-дир блокировка қилиш имконияти мавжудлиги муҳим бўлиб қолади. Бугунги кунда бозорда мавжуд тўлиқ юритмали автомобилларнинг барчаси бундай блокировкаларга эга.

Энг илғор конструкцияларда EDS (Elektronische Differentialsperre) деб белгиланадиган дифференциалларни электрон блокировкалаш тизими мавжуд. EDS тормозларнинг блокировкага қарши тизими (АБС) элементларига қўшимча бўлиб, автомобил ҳаракатининг ноқулай шароитларида, айниқса кўтарилиш ва тезланишларда, двигателнинг буровчи моментини узатишни камайтиради ва бу билан етакловчи ғилдараклардан бирини шатаксирашини олдини олади. Дифференциални механик блокировкалаш туфайли буровчи моментни узатиш яхшиланади, чунки ишқаланиш коэффициенти қиймати катта бўлган томон юқорироқ буровчи моментни узатиши мумкин.

ЭББ етакчи ғилдиракларнинг айланиш тезлиги ҳақидаги маълумотларни АБС датчикларидан қабул қилади ва доимий равишда уларни солиштириб боради. Айланишлар сони орасидаги фарқ 110 оборот/мин дан ортса, EDS автоматик равишда ишга тушади ва шатаксираётган ғилдиракнинг буровчи моментини, шатаксирамаётган ғилдиракнинг тезлигига тенг бўлгунга қадар, камайтиради. Бундай бошқарув ҳисобига йўл билан илашиши яхши бўлган ғилдиракка каттароқ буровчи момент берилишига эришилади. EDS автомобилнинг тезлиги 40 км/соат дан юқори бўлганда, шунингдек, бурилишларда ва тормозларнинг қизиб кетганида автоматик равишда ўчирилади.

"Хонда" компанияси SH-AWD қурилмасини ишлаб чиқаришни бошлаганини эълон қилди (Super Handling All-Wheel Drive system – жадал бошқариладиган тўлиқ юритмали тизим).

Ҳозирда маълум бўлган барча схемалардан фарқли ўлароқ, SH-AWD нафақат олд ва орқа ўқлар ўртасида, балки чап ва ўнг ғилдираклар ўртасида ҳам буровчи моментларни тарқатиш имконини бериши мумкин. Шак-шубҳасиз, бу хусусият трансмиссияларни конструкторлашда янги даврни очади. Сир эмаски, тўлиқ юритма фақатгина ёмон йўл билан курашиш воситаси бўлишдан аллақачон тўхтаган. Бундан ташқари, SH-AWD қаттиқ қопламаларда юришга мўлжалланган бизнес-синфидаги седан «Honda Legend» да ўрнатилиши режаланмоқда. Улар учун тўлиқ юритма юқори тезлик ва барча ҳаво шароитларида юқори бошқарувчанлик ва турғунликни таъминлаш учун керак. Бу янгиликнинг электрон қисми бурилиш бурчаги, ёнаки ва бурчак тезланишлари, ғилдирак айланиш тезлиги, двигателдаги айланишлар сони, киритишдаги ҳаво босими, трансмиссиядаги узатишлар сони датчикларини ўз ичига олади. Барча датчиклардан келаётган маълумотлар компьютерга келади ва у сониянинг мингдан бир улушида ғилдираклар бўйича буровчи моментни оптимал тақсимотини ҳисоблаб беради. Кейин компютер дифференциалнинг бошқарув блокига топшириқ беради, бошқарув блоки эса моментни ўқлар ва ғилдираклар ўртасида тақсимлайди. Керакли ўққа 30дан 70 % гача, орқа ғилдиракларнинг бирига 0 дан 100% гача тақсимлайди 3.5-шакл.




Download 11,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   182




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish