«avtomobilsozlik» fakulteti «metrologiya, standartlashtirish va mahsulot sifati menejmenti» kafedrasi


Qarshilik termometrlarini ulash sxemasi



Download 472,98 Kb.
bet9/10
Sana29.03.2022
Hajmi472,98 Kb.
#515490
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Murodov Jamshidbek o\'lchash usullari va vositalari fanidan

Qarshilik termometrlarini ulash sxemasi

Қаршилик термометрлари билан температурани ўлчашда улаш симлари ёрдамида ўлчов асбобига уланадиган термометрнинг қаршилигини ўлчаш зарурати туғилади. Чунки ўлчов ас-бобига уланган қаршилик термометр қаршилигидан катта бўлади. Мазкур қўшимча қаршиликнинг улаш натижасига таъсирини камайтириш ёки йўқотиш учун турли усуллардан фойдаланилади. У термометрии улаш схемасига ва ўлчаш усулига ёки ўлчов асбобининг схемасига боғлиқ. Уловчи симлар қаршилиги мословчи қаршилик ёрдамида асбобни даражалашдаги қаршилик кийматигача мосланиши лозим. Уловчи симларнинг даражалаш қаршилиги қиймати асбоб паспортида ёки унииг шкаласида кўрсатилган бўлади. Қаршилик термометрларини ўлчов асбобига улашнинг икки, уч ва тўрт симли схемалари учрайди (7.6- расм). Улашнинг икки симли схемасида қаршилик термометри ва улайдиган симлар каршилиги ўлчаш схемасининг шохобчаларидан бирига кетма-кет уланган бўлади (7.6-расм, а). Улайдиган симлар қаршилигини уларнинг даражалаш қийматларигача мослаш кўпроқ қуйидагича амалга оширилади. Схема йиғилгандан ва улаш симлари ўтказилгандан кейин термометр ва улаш сим¬лари билан бирга кетма-кет тарзда мословч и ғалтак Rпк (7.7- расм, а) ва эквивалент қаршилик Rэкв уланади. Эквивалент қаршилик қиймати термометрнинг аниқ температурага, масалан, 50, 100 ёки 250°С температуралардаги қаршилигига мос келади. Термометр қисқичлари қисқа туташтирилади ва ўлчаш схемаси шохобчаси: реал улаш симлари қаршилиги Rл дан, эквивалент қаршилик Rэкв дан ва мословчи қаршилик Rпк дан (7.7-расм, б) иборат бўлиб қолади. Сўнгра ўлчаш схемаси уланади ва Rпк ни эквивалент қаршилик ҳисобланган темпера¬турага мос шкала белгисигача ўзгартириб борилади. Шундан кейин эквивалент қаршилик ё узиб қўйилади, ёки қисқа туташтирилади, термометр қисқичларини қисқа туташтириб турган сим олинади. Термометрнинг улаш симлари қаршилиги унинг ҳисобий (даражаланган) кийматигача шундай мослаштирилади. Аммо агар ишлатиш жараёнида улаш симлари температураси (одатда мис симлар) даражалашдаги температурадан фарқ қилса, унда шу симларнинг қаршилигининг ўзи даражаланган қийматдан фарқ қилади. Нотўғри мослаштириш ёки температура билан бирга қаршиликни ўзгартириш хатоси термометрии улашнинг икки симли схемаси учун ўлчов асбобининг ўлчаш диапазонидан қатъи назар, қуйидаги формула бўйича топилади:

бунда ∆t—ўлчаш хатолиги, °С; —ишлатиш даврида линия (улаш симла¬ри) қаршилиги қиймати, Ом; —линия қаршилигининг даражаланган (ҳисобий) қиймати, Ом S— ўлчанаётган температура соҳасида термометрнинг ўзгартиш коэффициенти, Ом/К.
Улаш симлари қаршилигининг даражалаш қийматига мос эмаслигидан келиб чиқадиган хатоликни камайтириш учун қаршилик термометри ўлчов асбоби билан учта сим орқали уланади. Термометрии улашнинг уч симли схемасн бўйича (7.6- расм, б) улаш симлари термометр учидан ўлчаш шохобчасига, таққослаш шохобчасига, таъминлаш манбаига боради. Ўлчаш ва таққослаш шохобчаларидаги қаршилик бир хил бўлганда ўлчаш симларидаги температуранинг ўзгариши хатоликка олиб келмайди, чунки симларнинг каршилиги фақат бир хил миқдорга ўзгаради. Ўлчаш симлари қаршилигини мослаш ўзаро жуфт улаш симларини кетма-кет ўлчаш йўли билан амалга оширилади. Термометрни улашнинг тўрт симли схемаси (7.6-расм, в) одатда, қаршиликни ўлчашнинг компенсацион усулида қўлланилади. Бу усул улаш симлари қаршилиги ўзгаришининг асбоб кўрсатишига таъсирини бутунлай йўкотиш имконини беради.
Қаршиликни ўлчаш учун термометр бўйлаб ток ўтиши лозим. Бунда Жоуль—Ленц қонунига кўра иссиқлик ажралиб, у термометрни ўлчанаётган муҳит температурасига қараганда юқорироқ температурагача қиздиради. Натижада унинг қар¬шилиги тегишлича ўзгаради.
Саноаг шароитларида ўлчаш токини шундай ҳисобланадики, натижада ўз-ўзини қиздириш ҳисобига юз берадиган хатолик 0°С даги термометр қаршилиги 0,1% R0 дан ортиқ бўлмайди.
Қаршилик термометрларининг камчилиги — қўшимча ток манбаининг зарурлигидир.
Термометрларнинг ва бошқа қаршилик ўзгартирувчиларнинг қаршиликларини ўлчаш учун: логометрлар, кўприк схемалари (мувозанатлаштирилган ва мувозанатлаштирилмаган) ва ком-пенсацион усулдан фойдаланилади.


Download 472,98 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish