Автомобиль йўллари давлат кадастри объектлари кадастр дафтарини юритиш қоидалари I. Умумий қисм


III. Кадастр дафтарини сақлаш тартиби



Download 109,5 Kb.
bet2/3
Sana05.06.2022
Hajmi109,5 Kb.
#638079
1   2   3
Bog'liq
6. 7. Правила ведения кад книги Уз

III. Кадастр дафтарини сақлаш тартиби
9. Кадастр туман, шаҳар дафтари автомобиль йўллари объектлари мулкдорларини ёки автомобиль йўллари объектларига бўлган бошқа ашёвий ҳуқуқлар эгаларини ҳисобга олиш ҳужжати ҳисобланади ва уни юритувчи орган томонидан унинг доимий сақланиши таъминланмоғи лозим.
10. Кадастр дафтари ёнмайдиган ёки махсус жиҳозланган шкафда сақланади. Кадастр дафтари қаттиқ муқовада, ипланган, рақамлаб чиқилган, имзо ҳамда “Ўзавтойўл” давлат акциядорлик компаниясининг муҳри билан тасдиқланган бўлиши лозим.
11. Кадастр дафтари “Ўзавтойўл” давлат акциядорлик компанияси Кадастр хизматининг архивида доимий сақланади.
12. Архивни юритиш процедураси ва унга қўйиладиган талаблар қонун ҳужжатлари билан белгиланади.


IV. Кадастр дафтарига ёзувлар киритиш
13. Кадастр дафтарида асосий рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги (асосий ёзув) ва автомобиль йўллари объектларининг ҳуқуқий, техник ёки иқтисодий ҳолатида рўй берган ўзгаришларни жорий рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги (жорий ёзувлар) ёзувлар битилади.
14. Дафтарнинг битта саҳифасида фақат битта асосий ёзув жойланади. Саҳифадаги бўш жой жорий ёзувлар учун қолдирилади.
15. Дафтарнинг саҳифаси тўлиб қолган тақдирда, бошқа дафтардаги янги ёзувга ишора қўйилади, у дафтарда ўз навбатида эски ёзувга ишора қўйилади.
Кадастр дафтаридаги ёзув қуйидагиларни ўз ичига олади:
а) ёзувнинг матни;
б) ёзув рўйхатга олинган сана;
в) рўйхатдан ўтказиш ишларини юритувчи шахснинг имзоси.
16. Кадастр дафтаридаги ёзувлар уларни рўйхатга олиш тартибида рақамланади. Кадастр дафтаридаги тузатишлар ва йўқ қилишлар тўғрисидаги ёзувлар ўзлари тегишли бўлган ёзувларнинг рақамларини оладилар.
17. Автомобиль йўллари объектларининг ҳуқуқий мансублиги ва бошқа тавсифлари тўғрисидаги ёзувлар кадастр дафтарларида аниқ, тушунарли, кенг қўлланиладиган аббревиатуралардан ташқари қисқартмаларсиз киритилиши лозим.
18. Ҳуқуқлар (ҳуқуқдаги улуш) бошқа ҳуқуқ эгасига ўтган, ҳуқуқ тури, ҳуқуқ юкловлари, ҳуқуқнинг амал қилиш муддатлари ўзгарган тақдирда рўйхатдан ўтказувчи кадастр дафтарининг “Жорий рўйхатдан ўтказиш” бўлимида тегишли ёзувлар киритади, шундан сўнг ўз кучини йўқотган барча ёзувлар сиёҳ ёки шарикли ручка ёрдамида битта қизил рангли ингичка чизиқ тортиб ўчирилади.
Рўйхатдан ўтказишда йўл қўйилган, у туфайли ҳуқуқ эгасига ёки учинчи шахсларга зиён етказилиши (қонуний ҳуқуқларининг бузилиши) эҳтимоли юзага келиши мумкин бўлган хатолик ҳам худди шу усул билан тузатилади.
Ҳар бир ёзув ва тузатиш кадастр дафтарини юритувчи шахснинг имзоси билан тасдиқланади.
19. Оддий техник хатоликлар (керагидан ўзгача ёзиб қўйишлар) хатоликнинг ўзини чизиб ўчириш билан, ёзувнинг ҳаммасини ўчирмасдан тузатилади. Агар бутун ёзув хато бўлса, у бутун ёзувга чизиқ тортиб бекор қилинади. Бундай тузатишлар эслатмада изоҳланиши ва рўйхатдан ўтказиш ишларини юритувчи шахснинг имзоси билан тасдиқланиши лозим.
20. Рўйхатдан ўтказиш вақтида номаълум бўлган, автомобиль йўллари объектларига бўлган рўйхатдан ўтказилган ҳуқуқнинг таърифига сезиларли таъсир кўрсатувчи ҳолатлар аниқланган тақдирда, ҳуқуқнинг рўйхатдан ўтказилганлигини бекор қилиш суд тартибида амалга оширилади.
21. Кадастр дафтари давлат тилида юритилади.
22. Чет тилидаги ҳужжатлар нотариус томонидан тасдиқланган таржима билан бирга тақдим этилади.
23. Агар кадастр дафтаридаги ёзувларнинг қандайдир қисми аниқ ташкил қилинмаган бўлса, у янгидан кўчириб ёзилади.
24. Йўқ қилинмаган ёзувлар аввалги рақамлари сақланган ҳолда кўчириб ёзилади.
25. Йўқ қилинган (чизиқ тортиб ўчирилган) ёзувлар кучга эга ёзувларни тушуниш учун талаб қилинсагина кўчириб ёзилади.
26. Агар дафтардаги ёзувларни тушуниш қийин бўлса, у ҳолда кўчириб ёзишда уларни шунингдек бошқа йўсинда, шу даражада ифодалаш мумкинки, уларнинг мазмуни ўзгармасин.
27. Кадастр дафтаридаги рўйхатдан ўтказиш ёзувларининг кўчириб ёзиб бўлинган қисмини ёпишда, бу қисмнинг барча саҳифалари диагональ бўйича қизил чизиқ тортиб ўчирилади. Саҳифанинг тепасида (сарлавҳа кўринишида) ёпиш тўғрисида шарҳ берилади. Ёпиш тўғрисидаги шарҳ ёпиш учун асос ва ёпиш санасидан иборат бўлади ҳамда рўйхатдан штказиш учун жавобгар шахс томонидан имзоланади.
1-илова

Download 109,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish