Қашқадарё вилояти йўл тармоғининг мавжуд ҳолати
График - 1
График - 2
График - 3
Автомобиль йўлининг техник-иқтисодий кўрсаткичлари
Йўл тоифасининг асосий параметрлари ШНҚ 2.05.02-07 га асосан аниқланади.
Жадвал - 2
№
|
Кўрсаткичлар
|
Қиймати
|
Ўлчов бирлиги
|
1
|
Йўлнинг тоифаси
|
IV
|
|
2
|
Ҳаракат тасмасининг сони
|
2
|
та
|
3
|
Ҳаракат тасмасининг кенглиги
|
3
|
м
|
4
|
Йўл ёқасининг кенглиги
|
2
|
м
|
5
|
Йўл ёқасининг четки тасма кенглиги
|
0,5
|
м
|
6
|
Йўл ёқасининг мустаҳкамланган қисми кенглиги
|
1,0
|
м
|
7
|
Йўл ўқи бўйлаб тўсиқлар ўрнатилмаганда марказий ажратувчи тасманинг энг кам кенглиги
|
-
|
м
|
8
|
Йўл ўқи бўйлаб тўсиқлар ўрнатилганда марказий ажратувчи тасманинг энг кам кенглиги
|
-
|
м
|
8
|
Ажратувчи тасма четидаги хавфсизлик тасмасининг кенглиги
|
-
|
м
|
9
|
Йўл пойининг кенглиги
|
10
|
м
|
10
|
Ҳисобий тезлик
|
80
|
км/соат
|
11
|
Режадаги эгрилик радиуслари
|
2000 - 1000
|
м
|
12
|
Энг ката бўйлама нишаблик
|
40
|
‰
|
13
|
Режадаги энг кичик эгрилик радиуси:
Асосий
Тоғли жойларда
|
800
600
|
м
|
14
|
Буйлама кесимда энг кичик эгрилик радиуси:
Қабариқ
Ботиқ
|
15000
3000
|
м
|
15
|
Ҳисобий ҳаракат жадаллиги
|
200-2000
|
дона/сут
|
Қурилиш муддатини асослаш. Йўл иқлим графиги
Қурилиш муддати йўлнинг қайси вилоятда жойлашувига, вилоятнинг табиий об-ҳаво шароитига, гидрогеологик, грунт ер ости сувлари шароитларига ва йўл қурилиши техникасининг имкониятларига боғлиқ равишда аниқланади.
Йўл пойини қуриш ишлари баҳорда ҳаво ҳарорати +5 дан, кузда +10 гача бўлган даврда олиб борилади.
Йўл пойини қуриш муддати қуйидаги формула орқали топилади:
бу ерда:
244 кун, йўл пойини қуриш давридаги календарь кунлар сони (йўл иқлим графиги асосида олинади);
37 кун, йўл пойини қуриш давридаги дам олиш ва байрам кунлари сони;
8 кун, об-ҳавонинг ёмонлиги туфайли ноқулай иш кунлар сони, 7 ÷ 10 кун;
таъмирлашга муҳтож машина-механизмларни ишламаган кунлари, 3 ÷ 4 кун;
сменалар сони =1
График - 4
ЙЎЛ ИҚЛИМ ГРАФИГИ
Ер ишлари ҳажмини ҳисоблаш. ер ишлари ҳажмини тақсимлаш графиги Ер ишлари ҳажми бўйлама кесимдаги ишчи белгилар ва кўндаланг кесимга асосан ҳисобланади.
Ер ишлари ҳажмини формулалар, жадваллар ҳамда ЭҲМ ёрдамида аниқлаш мумкин.
Ер ишлари тақсимлаш графигини қуриш учун координата ўқларида йўл узунлиги ва грунт ишлари ҳажмини жойлаштирамиз. Ўқдан юқорида ўйма, қуйида кўтарма ҳажмлари жойлаштирилади.
Графикда кўтармани барпо қилишда грунт қаердан келтирилиши ва ўймада ишлаганда ортиқча грунт қаерга ишлатилиши кўрсатилиши керак. Шу мақсадда энг аввало, ўймадаги грунтни тақсимлашни кўрсатишимиз керак. Ўймадаги грунт кўтарма ҳосил қилиши учун тўлиқ ишлатилади. Етмай қолган грунтни скреперлар ёрдамида 100-500 м масофада ён резервдан ташилади. Агар ён резервдаги грунт яроқсиз бўлса, у ҳолда кўтарма ташиб келтириладиган грунтдан барпо қилинади.
Йўл пойини қуришда 2 м гача бўлган кўтармаларни ён резервдан барпо қилишда бульдозерлардан, 2 м дан юқори бўлган кўтармаларни ўймадан ёки ён резервдан 500 м гача бўлган масофадан ташиб келтириб қуриш учун скреперларни қўллаш мақсадга мувофиқдир.
Йўл пойини қуришда грунтнинг ўртача ташиш масофаси 2 км бўлса, у ҳолда эксковатор ва автомобил-самосваллардан фойдаланган ҳолда олиб борилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |