ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АВТОМОБИЛЬ ЙЎЛЛАРИ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИТОШКЕНТ АВТОМОБИЛЬ ЙЎЛЛАРИНИ ЛОЙИХАЛАШ, ҚУРИШ ВА ЭКСПЛУАТАЦИЯСИ ИНСТИТУТИ
Кaфeдрa: “Автомобиль йўлларини қуриш ва эксплуатация қилиш”
КУРС ЛОЙИҲАСИМавзу: Автомобиль йўлини қуриш технологияси ва уни ташкил этиш
Қабул қилди: М. Маликов
Бажарди: 410-15 гуруҳ талабаси Ф. Ашуров
Тошкент – 2018
МУНДАРИЖА
ОглавлениеКИРИШ
Биринчи Президентимиз И. А. Каримов давлатимиз мустақиллигининг дастлабки йилларидан жаҳон бозорига чиқишнинг Ўзбекистон учун энг қулай ва қисқа йўлларини лойиҳалаш, уларни қуриш ҳақида қайғура бошлаган эди. Ушбу масалани хал қилишда Республикамиз рахбарияти тарихан мавжуд бўлган Карвон йўлларини ривожлантиришга қарор қилди. Бунинг исботи сифатида инсоният тараққиётиниг энг улкан ютуқларидан бири ҳисобланган Буюк Ипак йўлини кўришимизмумкин.
Автомобиль йўллари давлатимиз ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Айниқса сўнги кунларда автомобиль йўлларига бўлган талаб ва эьтибор кундан кунга ортиб бормоқда. Бунга мен биргина мисол тариқасида Шавкат Мирзиёев Миромоновичнинг 2017-йил “Йўл-хўжалигини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбири” тўғрисидаги ПҚ-4947-сонли қарорини келтиришим мумкин.
Ўзбекистон Республикаси халқ хўжалаги тизимида автомобиль транспорти салмоқли ўринлардан бирини эгаллайди. Автомобиль йўлларида ўз вақтида эксплуатация ишларини бажариш йил давомида транспорт воситаларининг хавфсиз, қулай белгиланган тезлик ва юкланган ҳолда ҳаракатланишини таьминлайди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2017-2018 йилларда минтақавий автомобиль йўлларини ривожлантириш дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарори қабул қилинди.
Унда қуйидаги вазифалар кўзда тутилган:
-2017-2018 йилларда 5454 километр, жумладан, 2017-йилда - 2700 километр, 2018-йилда-2754 километр хўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўллари, шахарлар, шахар посёлкалари, қишлоқ ва овулларнинг кўчаларини тапитал ва жорий таьмирлаш, таьмирлашга ихтисослаштирилган ташкилотларни 330 та йўл техникаси билан таьминлаш, бу борада олиб бориладиган ишларнинг ҳаммаси натижалари бўйича электрон маьлумотлар базасини яратиш ва бошқалар.
Шу билан бирга, Қорақалпоғистон Республикаси бўйича -295 км, Андижон вилояти бўйича - 324 км, Бухоро вилояти бўйича - 439 км, Жиззах вилояти бўйича-222 км, Қашқадарё вилояти бўйича-679 км, Навоий вилояти бўйича - 216 км, Наманган вилояти бўйича - 309 км, Самарқанд вилояти бўйича - 479 км, Сурхандарё вилояти бўйича - 535 км, Сирдарё вилояти бўйича - 267 км, Тошкент вилояти бўйича – 516 км, Фарғона вилояти бўйича – 520 км, Хорахм вилояти бўйича - 321 км ва Тошкент шахри бўйича – 332 км йўллар ва кўчаларни таьмирлаш назарда тутилган.
Айни пайтга келиб Республикамиз бўйича барча йўл тармоғининг умумий узунлиги 184 минг км дан ортиқ, шундан Ўзавтойўл ДАК қарашли умумфойдаланувдаги автомобиль йўлларининг 42695 км ни ташкил этиб, улардан 4000 км га яқин халқаро аҳамиятга молик автомобиль йўлларидир.
Республика умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари тармоғининг бугунги кундаги мавжуд титул ҳолати қуйидаги (1-жадвал)да батафсил келтирилган.
Республика умумий фойдаланувдаги автомобиль йўлларининг титул ҳолати
Жадвал - 1
Do'stlaringiz bilan baham: |