Котлаван қазиш ишларида бетонлаш
Қулай муҳандис-геологик шароитларда кетма-кет схемадан фойдаланишнинг самарадорлигини кўрсатувчи мисол тариқасида Флетхед (АҚШ) тоннелининг қурилишини кўриш мумкин. Узунлиги 11,2 км бўлган биризли темирйўл тоннели қазилаётган юзани тўла очиш усулида бутун узунликда ўртача 230 м/ой тезликда қазилди. Қазиш ишлари якунлангандан сўнг ўртача 1600 м/ой тезликда қоплама қурилди.
Параллел схема тоннел узунлиги бўйича вақт бўйича қазиш ва бетонлаш ишларини бирлаштириб, ишлар фронтини тоннел узунлиги бўйича тарқатиш, бунинг натижасида қурилиш муддатини (айниқса, катта узунликдаги тоннеллар учун) қисқартириш имконини яратади. Бу схемани сунъий бўшлиқ узунлигидан қатъий назар ёриқли ва бузилган грунтларда, сунъий бўшлиқни қопламасиз узоқ муддатга қолдириш мумкин бўлмаган ҳолларда қўлланилади.
Қоплама қуришни қазилаётган жойдан ортда қолиши муҳандис-геологик шароитлар, вақтинчалик мустаҳкамлаш иншооти тури, транспорт ҳаракати ва тоннел қазилаётган қисми яқинида қазиш ва бетонлаш асбоб-анжомларининг жойлашиш схемаларига боғлиқ. Одатда, бу масофа 100-150 м қилиб қабул қилинади. Замонавий вақтинчалик мустаҳкамлаш иншоотининг етарли даражада ишончли туркумлари қоплама бетонлашни 600-900 м масофада бажариш имконини беради. Параллел схемада фойдаланилаётган асбоб-анжомлар габаритлари қурилаётган тоннелнинг бутун узунлигида транспортни ўтказишга мосланган бўлишлари керак. Бу схемадаги мураккаб муаммолардан бири - транспорт оқимларини тарқатишдир. Қопламани бетонлаш ишлари қазилаётган жойдан катта масофага орқада қолиб (300 метрдан ортиқ) бажарилганда, агар грунтни қазилаётган жойдан ва ашёларни қазилаётган зонадаги сбойкалар орқали ташилса, транспорт потокларини тарқатиш муаммоси муваф- фақиятли ҳал бўлиши мумкин.
Қўшилган схема исталган узунликдаги сунъий бўшлиқни серёриқ грунтларда қазишда, тоғ босими интенсив ўсиши сабабли қопламани қазилаётган жойдан минимал орқада қолиб тиклаш зарур бўлган ҳолларда, мажбурий чора сифатида қабул қилиниши мумкин. Бу ҳолда қазиш ва бетонлаш ишларининг барча асосий турлари узунлиги 30 метргача бўлган қазилаётган бўлакда олйб борилади. Устивор бўлмаган қоятош грунтларда қопламани тиклаш, бевосита қазилаётган жой очилгандан сўнг, икки-уч ўтиш бўлагининг узунлигига тенг бўлакларда амалга оширилади. Қазилаётган жой яқинида тоннел қуриш бўйича барча ишлар комплексини бажариш ишлаб чиқариш жараёнини ташкил қилишни мураккаблаштиради ва қурилиш суръатини сезиларли даражада пасайтиради.
Do'stlaringiz bilan baham: |