Avtomobil yo’llarini va aerodromlarni qurish, ekspluatatsiya qilish. Йўлнинг техник ҳолати



Download 20,23 Kb.
bet2/2
Sana01.07.2022
Hajmi20,23 Kb.
#724133
1   2
Bog'liq
Avtomobil yo\'llarini ekspluatatsiya qilish

Баҳор, ёз ва куз даврида супуриш ва қоплама чанг бўлишини олдини олиш, йўл иншоотларни ва йўл белгиларини оқлаш, йўл тўсиқлари, ариқлар ва ён ариқчалар, лотоклар, сув ўтказувчи қувурлар, йўл ўтказгич, кўприкларнинг, таянч қисмини тозалаш ва ювиш, йўл чеккасини чиқинди ва бегона ўтлардан тозалаш, дарахтларни буталаш ва парваришлаш дарахтларни оқлаш, кам ҳажмли майда таъмирлаш ишларини бартараф этиш ва ҳ.к.
Баҳор келиши билан барча турдаги қопламалар қишки сирпанчиқда ишлатилган материаллардан тозаланади. Бугунги кунда сақлаш ишларида замонавий универсал машиналарни ишлатиш давр талаби бўлиб қолмоқда.
Ёзда такомиллаштирилган қопламаларни сақлашда сув сепувчи машиналар ёки механик чёткалар билан тозалашдан иборат бўлади. Ёзда қуёш нури таъсирида қопламанинг айрим жойларида ортиқча боғловчи материаллар чиқиб қолиши мумкин. Бундай участкаларга оз миқдорда (0,1 ÷ 0,2 л/м2) органик эритмалар (керосин, солярка, мой) билан ишлов бериб, кетидан майда тош ёки йирик қум сепилади ва 0,5 соатдан кейин машина билан супириб ташланади.
Кузда турли қопламали йўл тўшамаларини сақлаш ишлари қишга тайёргарлик ишларидан иборат бўлади: қоплама тозаланиб, ёриқлар беркитилади ва қоплама юзасидаги сувларнинг оқиб кетиши бўйича чоралар кўрилади.
Йилнинг турли фаслардаги ишлар қоплама турларига қараб белгиланади. Грунтли йўлларни сақлаш ишларида юзани автогрейдер ёки бошқа машина билан текислаш ва чуқур изларга грунт ташлаб, каток билан зичлаш ишлари амалга оширилади. Майда чақиқ тошли қопламали йўлларда кўндаланг ва бўйлама чуқур ишлари йўқотилади, қатнов қисмидан сув кетгазилади, йилнинг қуруқ фаслларида чанг сув сепиш ёки эмульсия билан бостирилади. Баҳор, ёз ва кузда вақти-вақти билан текислаб қўйилади.
Қопламани лойдан тозалаш баҳор, ёз ва кузда мунтазам бажарилади. Йўлнинг қатнов қисмини лой бўлиши, илашиш коэффициентини пасайтиради. Чуқурчаларда қолган лой қуриб, чанг ҳосил қилади. Қопламани ейилиши натижасида ҳам чанг ҳосил бўлади. Чангга қарши боғловчи материаллар сепилади. Кейинги вақтларда чангга қарши 20 фоизли хлор оҳаги ишлатилмоқда.
Метеорологик шароит - маълум бир муддатда ёки маълум бир пайтда метеорологик элементлар миқдори билан характерланадиган атмосфера ҳолати. «Метеорологик шароит» тушунчасининг синоними сифатида «Об-ҳаво шароити» атамаси ишлатилиши кўпроқ тўғри ҳисобланади.
Об-ҳаво - маълум бир ҳудуд устидаги атмосфера қуйи қисмининг (ҳавонинг) муайян бир қисқа вақтдаги табиий ҳолати. Вақт ва масофа бўйича тез ўзгариб туради. Об-ҳаво маълум бир вақтнинг ўзидаги бир-бири билан уйғун метеорологик элементлар мажмуи билан ифодаланади. Об-ҳаво даврий (кеча билан кундуз), фаслий ҳамда нодаврий (циклон ўтиши, турли ҳаво массаларининг келиши, антициклон туриши) ўзгаришларига эга.
Метеорологик элементлар деганда қуйидагиларни тушунамиз: ҳаво ҳарорати, ҳаво босими, ҳаво намлиги, ёғингарчиликлар (қор, ёмғир, қор бурон, аралаш, яхмалак, метеорологик кўриниш (қуёшли кунлар, булутли кунлар ва туман, шамол ва чанг тузон.
Автомобиль йўллари ва йўл иншоотларини қишда сақлашнинг вазифаси автомобиль йўллари ва йўл иншоотларини йилнинг қиш даврида узлуксиз ва хавфсиз автомобиль харакатини таъминлаш шартлари бўйича йўл қўйиладиган талабларга мувофиқ уларнинг холатини доимий сақлашни таъминлашдан иборат. Автомобиль йўллари ва йўл иншоотларини қишда сақлаш ишлари тасдиқланган сметаларга мувофиқ бутун йил мобайнида автомобиль йўллари ва йўл иншоотларининг барча элементлари ва иншоотлари бўйича автомобиль йўлининг бутун узунлигида мунтазам равишда амалга оширилади. Автомобиль йўллари ва йўл иншоотларини қишда сақлашга қуйидаги ишлар киради:
‑ қордан доимий химоя қилиш иншоотлари (деворлар, панеллар, кўтармалар ва қорни ушлаш тўсиқлари)ни тайёрлаш, ўрнатиш ва таъмирлаш, қордан химоя қилиш иншоотларига қараш; вақтинчалик қорни тутиб турадиган қурилмалар (шчитлар, тўсиқлар ва тўрлар) тайёрлаш, ўрнатиш (қайта ўрнатиш), тиклаш, йўлолди тасмасида қорни тутиб қолиш учун қорни ушлаш тўсиқлари ва хандақлар барпо этиш хамда уларни вақти-вақти билан янгилаб туриш; автомобиль йўлларини қордан тозалаш, автомобиль йўлларини қор уюмларидан тозалаш, йўл четларидаги қорларни йиғиштириш, паст тоифадаги автомобиль йўлларининг қатнов қисмида қор қопламини қиялаб текислаш ва зичлаш; қишки сирпанчиқни олдиндан аниқлаш ва прогнозлаштиришнинг автоматлаштирилган тизимларини, шунингдек кўприклар, йўл ўтказгичлар ва турли сатхдаги йўл ечимларида музгарчиликка қарши реагентларни тақсимлашнинг автоматлаштирилган тизимларини ўрнатиш ва сақлаш; қишки сирпанчиқликка қарши кураш, музгарчиликка қарши материалларнинг янги базаларини ўрнатиш, мавжудларини эса тиклаш ва таъмирлаш, уларга бориш йўлларини қуриш, табиий шўр сув олинадиган қудуқлар қазиш, жихозлаш ва уларга хизмат кўрсатиш, музгарчиликка қарши материалларни тайёрлаш ва сақлаш, музгарчиликка қарши хоссаларга эга бўлган қопламанинг юқори қатламини қуриш ва сақлаш; музларга қарши курашиш, музга қарши иншоотларни қуриш, сунъий иншоотлар яқинида ўзанларни тозалаш ва мустахкамлаш, музларни йўқотиш; кўчкига чора-тадбирларни амалга ошириш, кўчки қатламларини йиғиштириб олиш.
Қишги сақлаш ишлари асосий моҳияти қор ва музга қарши курашдан иборат. Асосан қишда йўлни қор босиши кўп кузатилади. Бу холат қор ёғиши натижасида, қор бурон натижасида, қор кучиши натижасида, қор силжиши натижасида юзага келиши мумкин. Йўл устки юзасини музлаши юзага келадиган яхмалак эвазига, қор қатламини салбий ҳароратда музлаши эвазига, йўл қопламаси устки юзасида сув қатлами ёки қоплама ҳул бўлганда ҳаво харорати нол градусдан паст бўлганда сувнинг музлаши эвазига бўлиши мумкин. Қиш даврида ёғингарчиликлар бўлмаганда ҳам муз қатлами юзага келади, бу нисбий ҳаво нисбий намлиги билан боғлиқ. Агар ҳаво нисбий намлиги 85% дан юқори бўлса ва шу онда ҳаво ҳарорати нолдан паст бўлса, у ҳолда қоплама устки юзасида эркин сув қатлами юзага келади ва бу сув музлайди. Натижада яхмалак юзага келади.
Download 20,23 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish