Ўтиш бажарилган нуқтага яна қайтадиган ўтиш командалари дастур ости дастурларини ёки ёрдамчи дастурларни бажаришда қўлланилади. Бу командалар бундан ташқарии дастурости дастурларини чақириш (CALL) командалари деб ҳам аталади. Дастур ости дастурларидан фойдаланиш асосий дастур структурасини соддалаштириш, уни ёзиш ва бажариш учун бирмунча мантииқий, содда, қулай-енгил қилишга имкон беради. Лекин бир вақтнинг ўзида шуни ҳам ҳисобга олиш керакки, тагдастурларнинг кенг қўлланилиши, қоидага кўра, дастур бажарилиш вақтини оширади.
Қайтишга эга бўлган ҳамма ўтиш командалари шартсиз ўтишни кўзда тутади (улар ҳеч қандай байроқчаларни текширмайди). Бунда улар битта киритиш операндини талаб этади. Бу операндлар янги адреснинг абсолют қийматини ва яна адреснинг жорий қиймати қаторланадиган аралашишни ҳам кўрсатиши мумкин.
Команда счетчигининг жорий қиймати (жорий адрес) ўтиш бажарилиши олдидан стекда сақланади.
Дастур ости дастурини чақириш нуқтасига қайта қайтишда махсус қайтиш командаси қўлланилади. Бу команда ўтишлар командаси адреси қийматини стекдан бўшатади ва уни команда регистр счетчигига ёзади.
Стек хотираси. Стек хотиранинг ташкил этилиши операндларни адрессиз бериш билан бажарилади. Стек – автоматик ёзиш ва ҳисоблашда охирги банд ячейка адреси (стек чўққиси) ўрнатиладиган стек кўрсаткичи билан таъминланган кетма-кет рақамланган хотира ячейкалари ва регистрлар гуруҳини ўзида намоён этади.
Стека сўзни киритиш операциясида сўз стекнинг тартиб бўйича кейинги бўш ячейкасига жойлашади, ҳисоблашда эса охиргиси бўшатилади. Унга келган сўз «охиргиси келди-биринчиси кетди» (Last In – First Out) типидаги хизмат кўрсатиш қоидасини амалга оширади. Бу қоида стека мурожаат қилишда автоматик ташкил этилади, чунки стек билан операция операндларни адрессиз бериш билан ташкил этилади. Команда стек ячейка адресига эга бўлмайди, лекин сўз стека қаердан узатилаётганлиги ёки қаерга юкланаётганлигининг хотира ячейкаси адресига эга бўлади.
Стек асосий хотирада ташкил этилади. Стек хотиранинг сўнгги байтларини эгаллайди. Стек – бу чизиқли рўйхат бўлиб, унда ёзувлар стек чўққиси деб аталадиган стекнинг бир учидан танланади, ўрнатилади ва ўчирилади. Бу ёзувларга рухсат олишни «магазин» принципини таъминланиш амалга оширади: «охиргиси кирди-биринчиси чиқди». Стек хотирасининг ишлаш тартиби қуйидагича (8,2-расм): А ҳарфи стекка жойлашганда, у хотира ячейкасининг биринчи бўш ячейкасига ўрнашади. Кейинги ёзиладиган ҳарф олдингисини бир ячейка тепага кўчиради ва унинг ўрнини эгаллайди ва ҳоказо. Н кодидан бошланган 8-кодни ёзилиши стекни тўлиб кетишига ва А коди йўқолишига олиб келади. Стекдан сўзларнинг ҳисобланиши тескари тартибда рўй беради, яъни охирги бўлиб ёзилган Н кодидан бошлаб. Стек тўлиб кетишини қайд этиш учун ихтиёрий равишда тўлиб кетиш аломатини шакллантириш керак бўлади.