Автоматика асослари ва микропроцессор техникаси



Download 1,94 Mb.
bet50/61
Sana24.02.2022
Hajmi1,94 Mb.
#234390
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   61
Bog'liq
avtomatika asoslari va mikroprotsessor texnikasi

Мантиқий командалар:
Мантиқий командалар операндлар устида мантиқий (битлар бўйича) операцияларни бажаради, улар операндлар кодларини ягона сон сифатида эмас, балки алоҳида битлар тўплами сифатида қарайди. Шу хусусияти билан улар арифметик командалардан фарқ қилади. Мантиқий командалар қуйидаги асосий операцияларни бажаради:
- мантиқий ВА мантиқий ЁКИ, 2 модули бўйича қўшиш (ЁКИ дан ташқари);
- операнд ва битларни текшириш;
- процессор ҳолатлар регистри (РSW) битларини (байроқча) ўрнатиш ва тозалаш.
Мантиқий операциялар командалари икки кирувчи операндлардан асосий мантиқий функцияларни битлар бўйича ҳисоблаш имконини беради. Бундан ташқари, ВА операцияси (АND) берилган битларни мажбурий тозалаш учун фойдаланилади. Ёки (ОR) операцияси берилган битларни мажбурий ўрнатиш учун, қўлланилади. «ЁКИ дан ташқарии» (ХOR) операцияси берилган битларни инверсиялаш учун фойдаланилади. Командалар иккита киритиш операндини талаб этади ва битта чиқариш операндини шакллантиради.
Силжиш командалари операнд кодини ўнгга (кичик разряд томонига) ёки чапга (катта разрядлар томонига) битлаб силжитиш имконини беради.
Силжиш тури (мантиқий, арифметик ёки даврий) катта бит (ўнгга силжишида) ёки кичик битнинг (чапга силжишда) янги ҳолати қандай бўлишини аниқлайди, яна шунингдек катта битнинг (чапга силжиш) ва кичик битнинг (ўнгга силжиш) олдинги ҳолати қаердадир сақланиши ёки йўқлигини аниқлайди.
Даврий силжишлар операнд коди битларини доира бўйича силжитишга имкон беради (ўнгга силжишида соат стрелкаси бўйича, ёки чапга силжишида соат стрелкасига тескари йўналишда).
Операнд ва битларни текшириш командалари процессор ҳолатлар регистрларини танланган битлар ёки фақат бутун операндлар қийматларига боғлиқ равишда битларни ўрнатиш ёки тозалаш учун қўлланилади. Операндларни текшириш командаси (ТST) бутун операнд кодларини нолга ва белгига (катта бит қийматига) тенглигини текширади, у фақат битта киритиш операндини талаб этади. Битни текшириш командаси (ВТТ) фақат алоҳида битларни текширади.

Download 1,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish