Bog'liq avtomatika asoslari va mikroprotsessor texnikasi
Маълумотларни узатиш-жўнатиш командалари: Маълумотларни узатиш-жўнатиш командалари ҳар қандай процессорнинг командалар тизимида жуда муҳим ўринни эгаллайди ва қуйидаги муҳим вазифаларни бажаради:
- маълумотларни процессор ички регистрларига юклаш (ёзиш)
- процессор ички регистрлари – маълумотларини хотирада сақлаш;
- маълумотни хотиранинг бир соҳасидан бошқа соҳасига нусха кўчириш;
- киритиш-чиқариш қурилмасига ёзиш (WRITE) ва киритиш-чиқариш қурилмасидан ўқиш (READ).
Бир қанча процессорларида барча ушбу функциялар битта ягона MOV командаси билан (байтли узатишлар учун - MOVB), лекин операндларни адреслашнинг турли усуллари билан бажарилади.
Бошқа процессорларда бундан ташқари юқорида санаб ўтилган функцияларни бажариш учун MOV командасидан ташқари яна бир нечта командалар мавжуд бўлади. Масалан, регистрларни юклаш учун юклаш командалари ишлатилади, сабаби турли регистрлар учун турли командалар ишлатилиши керак (бу командалар одатда LOAD - юклаш сўзидан фойдаланиб қўлланилади).
Стекда сақлаш ва стекдан ажратиш учун махсус командалари ҳам тез-тез қўлланилиб туради. (РUSH – стекда сақлаш, РОР – стекдан ажратиш).
Бу командалар автоинкремент ва автодекремент адреслаш билан узатиш-жўнатишни амалга оширади. (Ҳаттоки адреслашнинг бу режимлари процессорларда аниқ қўринишда қараб чиқилмаган бўлса ҳам).
Баъзан командалар тизимига маълумотларни қаторли ёки занжирли узатиш-жўнатиш учун MOVS махсус командаси киритилади. (Масалан, 8086 процессорларида). Бу командалар бирон сўз ёки байтни эмас, балки сўз ва байтларнинг берилган сонини силжитиб кўчиради, шунга кўра магистрал бўйича алмашувчининг бир даврини эмас, балки бир неча даврини характерлайди.
Бунда ўзаро ҳаракат амалга олаётган хотира адреси ҳар бир мурожаатда бир ёки икки мартага ошади ёки камаяди. Бошқача айтганда мавҳум ҳолатларда автоинкремент ёки автодекремент адреслаш қўлланилади. Баъзи бир процессорларда (Масалан 8086) Киритиш-чиқариш қурилмалари билан алмашув функциялари махсус ажратилади. IN командаси ахборотнинг киритиш-чиқариш қурилмасидан киритилиши учун, ОUТ командаси киритиш-чиқариш қурилмасига (ёзиш) учун фойдаланилади. Бунда ахборот алмашуви регистр- аккумулятор ва киритиш-чиқариш қурилмаси орасида амалга оширилади. Шу оилага мансуб бўлган бирмунча такомиллашган процессорларда қаторий (занжирий) киритиш (INS командаси) командалари ва қаторий (занжирий) чиқариш (OUТS командаси) командалари қўшилган. Бу командалар хотирадан маълумотларнинг бутун бир массивини (қаторини) киритиш-чиқариш қурилмасига ёки киритиш-чиқариш қурилмасидан хотирага (INS) узатиш- кўчиришга имкон беради.
Ҳар бир мурожаатдан кейинги хотира адреси ошади ёки камаяди (MOVS командасидаги ҳолат каби).
Худди шунингдек ахборот алмашув командалари маълумотларни узатиш-кўчириш командаларига тегишли бўлади (уларнинг қўлланилиши Exchange сўзи асосида қурилади). Ички регистрлар орасида, регистрларнинг икки ярим қисми (SWAP) орасида ёки регистр ва хотира ячейкаси орасида ахборот алмашуви амалга оширилиши мумкин.