Автоматик тизимларини ишлаб чикиш ва лойихалашнинг куйидаги боскичларидан ташкил топгандир: бошкарилувчи объектни ўрганиш, уни тавсифларини аниклаш, параметрларини, иш шароитларини, таъсирларни аниклаш; тизимга кўйиладиган талабларни шарҳлаш; функционал схемани танлаш; автоматик тизимнинг ишлаш конунияти схемасини ишлаб чикиш; талабларга биноан, унинг элементларини, параметрларини танлаш ва ҳисоблаш; тузилиш схемасини тузиш; тизимнинг турғунлигини тадқикот килиш; динамик тизимга кўйиладиган талабларни хисобга олган ҳолда коррекцияловчи курилманинг параметрларини танлаш (бошкариш жараёни сифатида); тизимни лаборатория шароитларида тадкикот килиш ёки моделловчи курилмаларда текшириш хамда схемага керакли тузатишлар киритиш; лойиҳалаш, тайёрлаш ва тизимни тажриба йўли билан ишлатиб кўриш; тажрибавий ишлатиш натижаларини умумлаштириб тизимни такомиллаштириш учун керакли тавсияномаларни тузиш.
Автоматик тизимларни лойиҳалаш ва тадкикот килиш масаласи статик ва динамик режимларни биратўла кўриб чиқилгач, ҳал килинади. Чунки автоматик тизимларинниг таркибига кирувчи элементлар ва объектлар техниканинг турли соҳаларига тааллукли бўлганлиги сабабли, автоматик тизимларнинг статикаси ва динамикасининг умумий масалаларини ўрганиб чикиш факатгина механиканинг ёки радиотехниканинг иши эмас. Яна шу нарса маълумки, автоматик тизимларининг статистикаси ва динамикаси кўпгина муҳим масалаларни техниканинг ҳар кандай соҳасида бир хил математик ва тажриба усулда текширилади. Шунинг учун махсус фан - автоматик бошкариш
назариёти пайдо бўлди. Бу фан барча автоматик тизимларинитузилиш конуниятларини, статик ва динамик хусусиятларини тўла ўрганувчи тадкикод услубларини белгиловчи элементлар параметрларини танлаш, уларга кўйиладиган талаблар асосида ҳисоблаш ишларини бажаради.
Назариётнинг асосий сохаларидан бири алгебраик. дифференциал, фаркли ва бошка тенгламаларни баъзи эхтимоллик назариясини, ахборотларни ўзгарувчан ҳисоблашларни тадбик этиш йўли билан ечиш ва тахлил килишдир.
Автоматик бошкариш назариётининг амалий вазифаларига куйидгаи усулларни ишлаб чикиш киради:
- тизимларини синтезлаш - бу тизимлар элементларини ўзаро таъсири
схемасини танлаб олиш имкониятини берсинки, натижада у статика ва
динамикадаги ҳолатига кўйиладиган талабларни тўла-тўкис кондирсин;
- тизимларни тахлил килиш; бу таҳлил тизиим олдига кўйилган
талабларни бажарадими - йўкми аниклаб. Динамик хусусиятларини
яхшилаш йўллари кўрсатиб берилиши;
- автоматик тизимларини тажриба йўли билан текшириш.
Автоматик бошкариш назариётининг ривожланиши замонавий техник жиҳозларга таянгандир. Шу билан бир пайтда мураккаб математик аппаратдан фойдаланишга тўғри келади. Бу ерда енг кучли курол тажриба йўли билан тадкиқот килиш ва моделлаштиришдир. Бу эса ҳисоблаш ишларини енгиллаштиради.
Автоматик тизимларишшг динамикаси динамик иш режимлар тен-гламалари буйича текширилиши мумкин. Тизимнинг иш режимлари турли сабабларга кўра юзага келади. Асосийларига берилувчи (бошкарувчи) ва кузгатувчи таъсирлар киради. Кўп тизимларнинг ўтиш жараёнлари уларни инерциялилига билан баҳоланади (огарлиги, индуктивлик, сиғим ва х.к.) ва аналитик равишда дифференциал тенгламалар оркали ифодаланиши мумкин. Бу тенгламалар оркали эса бошкарилаётган катталикни берилган хар кандай таъсирлар натижасида ўзгариши аникланади.
Функционал элементлар тизимда хар бир элементнинг тавсифларига боғлик. равишда чизикли ёки эгри чизикли бхлиши мумкин. Элемен-тларнинг дифференшгал тенгламалари боғлик бўлган физик катталиклар уларнинг параметрлари деб аталадилар. Параметр бўлиб масса, сиғим, индуктивлик, инерция моменти ва хоказолар хизмат килади. Умуман ол-ганда параметртар ўзгармас бўлмай бир канча факторларга боғликдир. Шунинг учун, реал элементлар кўпинча эгри чизикли тавсифиятларга эга бўлганликлари боис, эгри чизикли элементлар деб аталади. Ундан ташкари, параметрлар тўпланган ёки таксимланган бўлганлиги сабабли бу хам динамик тенгламада ўз аксини топади.
Тажриба қурилмасининг тузулиши
1.Сув таъминловчи манба 2.Сув сатхини бир меъёрда ушлаб турувчи идш 3 Электр клапан 4.Светодиодлар 5. Реле 6. Кранник 7.Сувни тўпловчи идш 8. Насос 9.Электр токи билан таъминловчи манба
Бу электро клапан 12 В , 1А га ишлайди Насос 12 В , 1А га ишлайди