Суришлар кинематик занжири. Тиш кесиш станокларида конуссимон ғилдираклар учун циклдаги суриш тушунчасидан фойдаланилади. Циклдаги суриш бир тишга ишлов бериш вақти (секундлар) билан аниқланади. Бошқариш барабани 1 бир марта айланганда бир тиш кесилади, яъни тиш кесиш циклининг вақти қуйидагича бўлади:
бунда ta — бевосита тиш кесишга сарфланадиган асосий (технологик) вақт (кесиш режимига қараб танланади); tё — ёрдамчи вақт, яъни заготовкани люлкага келтириш ва ундан четлатиш, люлкани бошланғич ҳолатга қайтаришга сарфланадиган вақт.
Замонавий станокларда, шу жумладан 5П23ПБ моделли станокда бошқариш барабани икки хил тезликда айланади: tа вақт ичида иш тезлигида ва tё вақтда юқори тезликда айланади. Бу цикл вақтини қисқартиришга имкон беради. Ҳисобланган силжишлар қуйидаги кўринишда бўлади:
Бошқариш барабанининг айл ; бунда - бошқариш барабанининг tа вақт ичида бурилиш бурчаги.
Ҳисобланган силжишларни назарда тутиб, кинематик баланснинг қуйидаги тенгламасини оламиз:
бундан
Бошқариш барабанида жойи ўзгартириладиган кулачоклар бор. Бу кулачоклар ишқаланиш муфта 5 ни иш тезлигидан юқори тезликка ўтказувчи гидросистеманинг золотнигига таъсир этади. Шунингдек, циклларни ҳисоблагичининг ишини золотник орқали бошқарадиган кулачок ҳам ўрнатилган.
Айланиб ўтиш кинематик занжири. Бу занжирнинг охирги звенолари ҳосил қилувчи ясси ғилдирак 3 (люлка) ва конуссимон ғилдирак заготовкаси 6 дан иборат. Бу занжир ясси ғилдирак ва заготовканинг айланиш тезликларини ёки бурилиш бурчакларини ўзаро мувофиқлаштиради. Айланиб ўтиш кинематик занжири учун ҳисобланган силжишлар қуйидагича бўлади:
люлканинг айл. заготовканинг айл.,
бунда Zяc - ҳосил қилувчи ясси ғилдирак тишларининг шартли сони.
Ҳисобланган силжишларни назарда тутиб, кинематик баланснинг қуйидаги тенгламасини оламиз:
бундан . қийматини (қуйидагига қаранг) қуйиб ёзамиз:
Булиш кинематик занжири. Бу занжирнинг охирги звенолари бошқариш барабани 4 ва заготовка 6 дан иборат. Бошқариш барабани бир марта айланганда заготовка бурчакка буралади, яъни:
бошқариш барабанининг 1 айл. заготовканинг айл.,
бунда Z'- заготовканинг цикл вақти ичида нечта тишга бурилиши.
Ҳисобланган силжишларни назарда тутиб, кинематик баланснинг қуйидаги тенгламасини оламиз:
бундан
Люлканинг тебраниш бурчаги Z' нинг қийматига боғлиқ. Z' кичик бўлганда тебраниш бурчаги етарли бўлмайди, натижада тиш чала кесилади. Z' катта бўлганда люлканинг ўтиб кетиш йўли ҳаддан ташқари катта бўлиб, станокнинг иш унуми пасайиши мумкин. Бўлиш занжирини созлашда бу камчиликка йўл қуймаслик учун Z' нинг мақбул қиймати танланади. Шунда Z' нинг қиймати Z3 га каррали бўлмаслиги керак. Акс ҳолда конуссимон ғилдирак тишларининг ҳаммасини ясаш мумкин бўлмайди.