Автоклав материаллари ва буюмлари (Силикат) буюмлар



Download 62,5 Kb.
bet1/3
Sana19.02.2022
Hajmi62,5 Kb.
#459371
  1   2   3

Автоклав материаллари ва буюмлари (Силикат) буюмлар

Режа:


1. Силикат буюмлар. Олиниши, хоссалари.
2. Силикат бетонлар.

Буғ қозонида қотирилган зич силикат плита ва ғиштлар. Автоклав (юқори босимли буғ қозони)да қотириш усули билан тайёрланган сунъий зич силикат ашёлар қаторига силикат ғишт, қувурлар, йирик силикат блоклари ва бошқа буюмлар киради. Силикат плиталар ва ғишт олишда боғловчи ашё сифатида майдалаб туйилган, сўндирилмаган ёки сўндирилган оҳак, минерал тўлдиргич сифатида саноат чиқиндилари (кул, тошқол ва бошқ.) ҳам ишлатилади. Силикат буюмларни олишда тайёр қоришмага пигментлар қўшиб турли рангдаги буюмлар олиш мумкин. Силикат плита ва ғиштлар тўла ҳажмли, кўп тешикли ёки қалинлигининг ярмигача ҳар хил ўйиқлардан иборат бўлган шаклларда чиқарилади. Боғловчи оҳак миқцори қоришмадаги тўлдиргичларнинг турига боғлиқ. Масалан, қум билан оҳак миқдори 8—10 %, донадор домна тошқоли 2—3 % олинади. Агар таркибида оҳак миқдори кўп бўлган сланец кули ёки торф кулидан силикат буюмлар тайёрланадиган бўлса, у ҳолда қоришмага ҳеч қандай боғловчи қўшилмайди.
Силикат буюмлар юқори механизациялашган буғ қозонлари билан таъминланган заводларда тайёрланади. Асосий боғловчи ашё сифатида олинадиган ҳавойи оҳак 5—8 % микдорида олиниб, таркибида зарарли аралашмалар (дала шпати, слюда, гипс) бўлмаган кварц қуми (92—95 %) билан яхшилаб қориштирилади. Сўнгра керакли миқцорда сув қўшиб қоришма тайёрланади ва юқори брсим остида зичлаш йўли билан буюм ҳосил қилинади. Қум шакли қиррали бўлса, буюм мустаҳкамлиги бирмунча ортади. Кварц қуми бўлмаган тақцирда тўлдиргич сифатида оҳак тошқолли блоклар тайёрлашда ишлатиладиган тошқол қуми, кўмир кули ва таркибида қум-тупроқ бўлган бошқа ашёлар ҳам ишлатилиши мумкин.
Қоришма нам ва қуруқ усулда тайёрланади. Нам усулда қум сўндирилган оҳак майдаси ёки оҳак хамири билан қориштирилиб, кейин қолипга жойланади. Амалда қуруқ усул билан силикат буюмларни олиш кенг тарқалган. Бунда, қум майда қилиб туйилган сўнмаган оҳак билан аралаштирилиб, махсус қориштиргичда намланади ва ундаги оҳак тўлиқ сўниши учун қоришма силосларда 8—10 соатгача сақланади. Қоришма сув буғи билан намланганда ундаги оҳакнинг сўниш вақти 2—4 соатга қисқаради. Ниҳоят, қоришмадаги оҳақни тез сўндириш учун гидраторлар деб аталувчи махсус айланма барабанлар ҳам ишлатилади. Бу усулда оҳак 45 дақиқа давомида тўлиқ сўнади. Тайёрланган қоришмани янада титиб, қум заррача юзасини катталовчи ускунадан ўтказилиб, айланма столдан иборат бўлган механик зичлагичда қолипланади (1-расм).
Қолипланган силикат ғиштлар ёки буюмлар махсус аравачаларга терилиб, рельслар бўйлаб буғ қозонларига (автоклавга) киритилади. Силикат буюмлар зич (герметик) ёпиладиган буғ қозонларида 10— 16 соат давомида қотади. Бундай қозонларга ҳарорати 170—180°С бўлган юқори.босимдаги (0,8—1 МПа) сув буғи юборилади. Силикат ғишт оддий пишиқ ғишт ўлчамларида (250х 120x65 мм ёки 250x120x88 мм) чиқарилади ва сиқилишдаги мустаҳкамлиги бўйича 7,5; 10; 15; 20 МПа, эгилишдаги мустаҳкамлиги бўйича эса 1,8; 2,2; 2,5; 2,8; 3,4 МПа маркаларга бўлинади. Сувга тўлиқ тўйинган силикат ғиштни 15 марта музлатиб эритганда унда емирилиш белгилари бўлмаслиги керак. Унинг сув шимувчанлик кўрсаткичи 8—18 %.
Таркибида 80 %гача кварц қуми, 10 %гача оҳак, 10—11 %гача донадор тошқол ва 1,5 %гача хлорли кальций бўлган хом силикат ғиштни 3—4 соат буғ қозонида 0,8 МПа сув буғи босими билан қотирилса, сиқилишдаги мустаҳкамлиги 30 МПа бўлган юқори мустаҳкам силикат ғишт олиш мумкин. Силикат ғиштнинг мустаҳкамлигини ошириш мақсадида қоришмага қўшилади. Силикат ғишт девор теришда ва бинонинг фасад қисмини қоплашда кенг ишлатилади. Аммо юқори ҳароратда бўлган айрим зарарли муҳит таъсирида (500°С дан юқори) бундай қопламалар тез бузилади. Булардан ташқари, силикат ғишт биноларнинг пойдевори ва цокол қисмларини теришда ишлатилмайди. Силикат ашёлар оч кулранг тусда бўлади, шунингдек, хом ашё таркибига қуруқ минерал бўёклар (пигментлар) қўшиб, рангдор силикат буюмлар ҳам тайёрлаш мумкин.
Кейинги вақтларда буғ қозонларида қотириш усули билан йирик силикат буюмлардан блоклар, плиталар ва панеллар кўплаб ишлаб чиқарилмокда. Бунда, силикат қоришма таркибига 10— 15 %гача пиширилган гил ёки шағал кукуни қўшиш силикат сифатини ошириши аниқланган. Девор қисмларини тайёрлашда уларнинг оғирликларини камайтириш учун қоришмага органик ашёлар қўшиш мумкин. Силикат буюмлар ва ғиштлар ишлаб чиқариш технологияси бир-биридан фарқ қилмайди. Силикат блок ва панеллар тўла ҳажмли ёки юмалоқ канал сингари бўшлиқдардан ташкил топган шаклларда тайёрланади. Айрим силикат буюмларнинг (ёпма плиталар) оғирлиги Зт. гача етади. Бўшлиқпари ўз ҳажмининг 20—25 %ини ташкил этган силикат блокларнинг сиқилишдаги мустаҳкамлик чегараси 7,5—15 МПа.


Download 62,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish