АВТ кафедраси асисстенти Ш.И.Чўллиевнинг 2019-2020 ўқув йилида 514-16 гуруҳида маънавий – маърифий ва тарбиявий ишлар бўйича ярим йиллик хисоботи.
514-16 гуруҳида ўқув йили бошидан гуруҳ мураббийи қуйидаги ишларни амалга оширди.
514-16 гуруҳидаги барча талабалар тўғрисида маълумотлар: фамилияси, исми-шарифи, ўқиш шакли (бюджет/контракт), миллати, жинси, туғилган йили ва куни, паспорт серияси, қачон ва ким томонидан берилганлиги, уй манзиллари, телефон рақамлари, ҳозирги манзиллари, ота-онаси ҳақидаги маълумот йиғилди.
514-16 гуруҳ мураббийи университет раҳбарияти томонидан тасдиқланган дарс жадваллар асосида ҳафтада бир марта ўзларига бириктирилган гуруҳ талабалари билан учрашиб “Мураббийлик соати” машғулотларини олиб борди.
Вилоятлардан келган талабалар маълумотлари йиғилди: талаба қаерда, кимни уйида қариндошиними, бегонани уйида ижарадами, уй эгаси қаерда ишлаши ҳақидаги маълумотлар йиғилди;
2019/2020 ўқув йили биринчи ярмида бўлиб ўтган бир нечта университет миқёсида ўтказилган, ҳамда умумҳалқ тадбирларида фаол иштирок этилди. Буларга мисол тариқасида:, университетимизда ўтказилган 1 октябр “Устоз ва мураббийлар” куни, 8-декабрда “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси” куни, 14 январда ўтказилган “Ватан ҳимоячилари” куни ва ҳ.к.
Ҳар ҳафта гуруҳ мураббийи ўз гуруҳи билан биргаликда мураббийлик соатларида учрашиб жорий муаммоларни муҳокама қилинди, республикамиз ва дунёда рўй бераётган воқеалар хусусида фикр алмашиб турилди, маънавият ва маърифат соатлари ўтқазилди, Университет тартиб қоидалари, ўқиш ва рейтинг тизимидаги янгиликлар ўрганилди.
Университетимиз раҳбарияти, Маънавий аҳлоқий-тарбиявий ишлар проректори Х.П.Умаров ва Маънавий аҳлоқий-тарбиявий ишлар бўлими бошлиғи Э.Каримова томонидан уюштирилаётган ҳар хил соҳа мутахассислари, фан арбоблари, шоир-ёзувчилар билан бўлган қизиқарли учрашувларда гуруҳ мураббийи ўз гуруҳи билан иштирок этди.
2019/2020 ўқув йили ,биринчи ярмида гуруҳ мураббийи ўз гуруҳида биринчи, иккинчи оралиқ назоратлари ва якуний назорат натижалари таҳлил қилиниб, ўз маслаҳатларини берди, зарур бўлса қўшимча маслаҳатлар уюштиришда кўмаклашди.
2019/2020 ўқув йили биринчи ярмида 514-16 гуруҳида талабалар давомати назорат қилинди ва кўп дарс қолдирган талабалар билан маънавий-тарбиявий ишлар олиб борилди ва талабалардан тушунтириш хатлари олиниб, уларнинг ота-оналарига хат жўнатилиб хабар берилди. Ҳар ойдаги давомат натижалари деканатга ҳисобот шаклида бериб борилди, кўп дарс қолдирган талабаларга огоҳлантириш ва хайфсанлар бериш учун баённома асосида деканатга тақдим этиб борилди.
Мураббийлик қилаётган 514-16 гуруҳида мураббийлик соатларида Ўзбекистон Республикасидаги ижтимоий-сиёсий ҳолат, дунё воқеалари, соҳа янгиликлари ва режа асосида Мустақиллик, Устозларни улуғлайлик, Оила-жамиятнинг кичик ва энг муҳим бўғини, Дўстлик ва биродарлик инсон кўрки, Ислом-маърифат динидир, Миссионерлик ҳаракатлари ва фанатизм, Терроризм ва унга қарши кураш, Мамлакат ривожи ва ёшлар, Гиёҳвандлик, ОИТС ва унга қарши кураш ҳар бир кишининг бурчи, Миллатимиз менталитети, Етук мутахасис бўлиш орзусида, Миллий қадриятларимиз моҳияти, Миллатлар аро ҳамдўстлик ва тотувлик миллатимиз кўзгуси, Кийиниш маданияти ва одоби, Комиллик сари, Ичкиликбозлик ва унга карши кураш,Чекиш ва унинг инсон организмига зарарли оқибатлари, Глобаллашув ва ахборот хавфсизлиги каби мавзуларда мураббийлик соатлари ўтқазилди. Ёшларда соғлом турмуш тарзига интилишни шакллантириш, ёшлар спортини оммавий ривожлантириш тизимини яратиш чора тадбирлари сифатида Гиёҳвандликка қаршимиз, соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз мавзусида 514-16 гуруҳида гуруҳ мураббийи бошчилигида давра суҳбатлари ўтқазилиб, ҳар бир талабалар ўртасида гиёҳвандлик оқибатларини намойиш этувчи ва соғлом турмуш тарзини тарғиб этувчи расмлар танлови эълон қилинди.
Бундан ташқари кафедра йиғилишларида ва гуруҳ мураббийлик соатларида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг қарорлари, фармон ва фармоишлари, яъни 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 мартдаги ПҚ-2834-сонли “Тошкент ахборот технологиялари университетининг фаолиятини янада такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида” ги қарори,Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апарелдаги ПҚ-2909-сонли “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора тадбирлари тўғрисида”ги қарори,“Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги қонунларининг мазмун моҳияти муҳокама қилинди, ўрганилди ва талабаларга етказиб борилди.
514-16 гуруҳ мураббийи Ш.И.Чўллиев.
Do'stlaringiz bilan baham: |