Авоий ва Олмалиқ кон-металлургия комбинатлари


Цианли эритма ва бўтаналардан олтинни сорбциясининг ўзига хос хусусиятлари



Download 420,92 Kb.
bet5/10
Sana04.07.2022
Hajmi420,92 Kb.
#739204
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Ўринбой

Цианли эритма ва бўтаналардан олтинни сорбциясининг ўзига хос хусусиятлари

Цианли эритмада олтин комплекс анион холида бўлгани учун унинг сорбцияси учун анионитлар қўлланилади. Ионитлар цианли эритмалар билан таъсирлашганда олтин смоланинг фазасига ўтади:


ROH + [Au(CN)2]- ↔ RАu(CN)2 + OH- (1)
Худди шундай кеарция билан кумуш хам сорбцияланади (ютилади). (1)

ROH + CN- ↔ RCN+OH-


Ундан ташқари анионитга цианли эритмада учрайдиган кўп сонли қўшимчалар хам ютилади;


2ROH + [Au(CN)2]- ↔ R Au(CN)2 + 2OH-


2ROH + [Cu(CN) 3]2- ↔ R2 [Cu(CN)3] + 2OH-
4ROH + [Fe(CN)6]4- R4 [Fe(CN)6 + 4OH-
ROH + CNS- ↔ R CNS + OH-

Бундай ёнбош реакцияларнинг кетиши натижасида ионитнинг актив группаларининг бир қисми қўшимчаларининг анионлари билан банд бўлиб қолиб, смоланинг олтин бўйича сиғимини пасайтириб юборади.


Цианли эритмаларда бор бўлган анионлар анионитларга нисбатан ҳар хил ўхшашлик намоён қилади, яъни турли даражада ютилади. ўтказилган кўп тадқиқотлар шуни кўрсатадики, анионитларга метал анионитларнинг ютилиши қуйидаги тартибда боради:

[Au(CN)2]->[Zn(CN)4]2->[Ni(CN)4]2->[Ag(CN)2]>[Cu(CN)3]2->[Fe(CN)6]-4


Қоидага кўра, сорбция суюқ фазада олтиннинг концентрацияси жуда кичик (2-10 мг/л) бўлган бўтанада амалга оширилади. Бунда қолган чиқиндидаги олтиннинг миқдори ҳам 0,02-0,03 мг/л дан ошмаслиги керак.




Сорбция жараёнининг технологик параметрлари

Сорбцион танлаб эритиш узлуксиз тартибда кетма-кет жойлаштирилган бир нечта аппаратларда қарама-қарши оқим харакати асосида амалга оширилади. Бўтанани биринчи аппаратга бериб, охиргисидан, (регенерацияланган) анионитни аса аксинча, охирги аппаратга бериб, олтинга туйинган смолани биринчи аппаратдан чиқариб олинади. Смола билан бўтанани бир-биридан ажратиб олиш учун хар бир аппарат махсус тўрсимон дренаж билан таъминланган. Смола билан бўтананинг қарама-қарши оқимини қўллаш олтинга максимал тўйинган смола ва олтиннинг миқдори минимал бўлган чиқинди олишга имкон беради.





Расм. 3. Сорбцион танлаб эритишнинг аппаратлар занжири

Бир хил шароитда бўтананинг суюқ фазасида олтиннинг концентрацияси қанча юқори бўлса, анионитнинг сиғими шунча юқори бўлади. Шунинг учун тўйингин анионитни регенерацияга чиқаришдан олдин анионит концентрацияси етарли даражада юқори бўлган цианидли эритма билан таъсирлаштирилади. Бунда олтинли рудани сорбцион танлаб эритишдан олдин олтинни қисман эритмага ўтказиш учун олдиндан ионитсиз цианланади. Олинган бўтанани сорбцион танлаб эритишга узатилади ва унда олтиннинг эриши ва бўтанадан олтиннннг ютилиши содир бўлади.


Сорбент олтин концентрациясининг кенг чегарасида етарли даражада юқори сиғимга эга бўлиши керак. (2-10 мг/л дан то 0,02-0,03 мг/л).
Анионит сиғимининг кичик бўлиши олтиннинг кичик концентрацияларида олтиннинг миқдорини ташлаб юбориладиган концентрацияга келтириш учун босқичлар (аппаратлар) сонининг ортиб кетишига олиб келади (аппаратлар сони 10-12).
Сорбция босқичларининг сонидан ташқари сорбция жараёнининг асосий параметрлари бўлиб, ионит оқими, сорбцион танлаб эритиш вақти, ионитларнинг аппаратларда бўлиш вақти ва бир вақтда солинадиган ионитлар миқдори хисобланади.
Ионит оқими ажраладиган Аu миқдори ортиши билан ортиб, ионитнинг сиғими ортиши билан камайиши керак.
Сорбцион танлаб эритиш вақти, яъни бўтананинг бутун аппаратлар бўйлаб харакатланиш вақти олтиннинг қаттиқ фазадан максимал тўлиқ эриши ва эриган метални тўлиқ ютиш учун етарли бўлиши керак. Кўп ҳолларда сорбцион танлаб эритиш даври 10-20 соатни ташкил қилади.
Смоланинг сорбцион танлаб эритиш аппаратларида бўлиш вақти смоланинг олтин билан туйиниши учун етарли бўлиши керак. Бу вақт ишлатилаётган смоланинг кинетик хоссалари билан белгиланади. Саноатда кенг ишлатиладиган смола учун смола билан эритма орасида мувозанат таъсирлашув вақти 40-60 соат, шунинг учун 3-4 босқичдан иборат сорбция вақти бу аппаратларда 150-200 соатни ташкил қилади.



Download 420,92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish