Олтинни ион алмашгич смола ёрдамида ажратиб олиш
Олтинни ионитларга ютилиши (сорбция) олтин ажратиш саноатининг ривожланишида янги прогрессив йўналиш ҳисобланади.
Ионитлар деб эримайдиган қаттиқ юқори молекуляр бирикмаларга айтилиб, уларда электролит эритмаларидан эквивалент миқдорда бир хил турдаги мусбат ёки манфий зарядланган ионларни ютиш қобилиятига эга бўлган ионоген группалар мавжуд бўлади.
жуда кўп табиий ва синтетик бирикмалар ион алмашиш хусусиятига эга. Лекин уларнинг орасида синтетик смолалар асосида олинган ионитлар амалий аҳамиятга эга.
Ион алмашгич смоланинг макромолекуласи полимер молекуласининг эгилувчан чигал ипларидан иборат бўлиб, уларнинг углеводород занжирида кўндаланг боғ-кўприклар бўлиб, у смоланинг матрица (каркас) сини ташкил қилади. Матрица унда қўзғалмас жойлашган зарядланган группа тўпланган ионларга эга.
Бу ионларнинг заряди смоланинг ичида тарқаган қарама-қарши ишорали қўзғалувчан ионлар – қарши ионлар билан боғланиб, ионоген группалар ҳосил қилади. Қарши ионларнинг харакатланувчанлиги уларга эритмалардаги худди шундай ишорали зарядлар билан алмашиниш реакциясига киришишига имкон беради. Қотирилган манфий ионлар матрица полианион, мусбат ионли матрица поликатион дейилади. Қотирилган ионлар манфий зарядланган бўлса, улар катион алмашиши хусусиятига эга ва катионит дейилади. Агар заряд мусбат бўлса, улар анион алмашиш хусусиятига эга ва анионит дейилади.
Электролит эритмалари билан таъсирлашганда катионлар уларнинг структурасидаги қарама-қарши ион, масалан, Н+ катионининг эритмадаги бошқа катионнинг эквивалент миқдорига алмаштира олади:
HR + Na + Cl = NaR + H+ +Cl-
Шунингдек анионитлар электролит эритмалари билан таъсирлашганда ўзларининг структураларидаги қарама-қарши ион, масалан ОН- анионни, эритмадаги шу анионнинг эквивалент миқдорига алмаштиради:
ROH + Na + Cl = RCl + Na+ + OH-
Бу тенгламаларда R орқали ионитнинг каркаси, ионитнинг фазаси эса чизиқча орқали ифодаланади.
Смоланинг алмашиш хусусиятига тўпланган ионнинг табиати катта таъсир кўрсатади. Кўпинча тўпланган ионлар сифатида катионларда - SO3, -COO-, -PO2-3, анионитларда эса –NH+3, = NH+2, NH+, N- ионлар хизмат қилади.
Шубхасиз, ион алмашиш фақат ионоген группалар диссоцияланган шароитдагина бориши мумкин. Қарама-қарши ион сифатида Н+ ёки ОН- ионларини сақловчи ионоген группанинг диссоцияланиш даражасига қараб ион алмашгич смолалар кучли ва кучсиз кислотали катионларга хамда кучли ва кучсиз асосли анионитларга бўлинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |