Тошкент
ДАВЛАТ ТАЛАБЛАРИ АСОСИДА БОЛАЛАРНИ МАКТАБГА ТАЙЁРЛАШ
Саматова Нилуфар Октябровна
Бухоро вилояти Ромитан туман
2- Мактабгача таълим ташкилоти услубчиси
+998934576204
Анотатция:
Ушбу мақолада мактабгача таълим ташкилотларида давлат талаблари
асосида болаларни мактабга тайёрлашда олиб бориладиган талаблар кенг ёритилган.
Калит сўзлар:
Мактабгача ёшдаги болалар, таълим-тарбия, туғма лаёқат.
Ватан туйғуси, ватанпарварлик ҳислари, миллий ғурур, мустақиллик ғояси ҳамда ўз
ҳудуди, ўлкаси, халқига меҳр ва садоқатни болани ёшига мос равишда шакллантириш
мактабгача таълимда маънавий-маданий ишларнинг асосини ташкил килади.
Мактабгача ёшдаги болаларнинг одоб- ахлокли бўлиши ва меҳнатга муҳаббат қўйишга
катта эътибор берилади. Болалар илк ёшдан бошлаб уйда, кўчада, боғчада, меҳмонда ўзини
тутиш қоидалари, муомала маданияти, овқатланиш, ечиниш, саранжом-саришта юриш,
одобли, мехнатсевар бўлиш, бошқалар меҳнатини қадрлаш каби одатларга ўргатилади.
Ана шу одатлар болани одоб-ахлоқли, меҳнатга лаёқатли қилиб тарбиялаш мазмунининг
асосини ташкил этади.
Болаларнинг маънавий жиҳатдан баркамол бўлишида нафосат тарбияси асосий ўрин
тутади.
Тасвирий санъат асарларидан завқлана олиш, мусиқани тинглаш ва ундан шодлана
олиш қобилиятлари болаларда илк ёшдан ривожлантириб борилади.
Нафосат тарбияси мазмунининг асосини чиройли расмларни ҳис этиш, улардан завқлана
олиш, асосий рангларни билиш ва фарқлай олиш, рангли қаламлардан фойдалана олиш,
улар ёрдамида содда нарсаларни қоғозда тасвирлай олиш, пластилин ёки лойдан содда
шаклдаги нарсаларни ясай олиш, мусиқани тинглаб завқлана олиш, айрим миллий чолғу
асбобларини билиш, мусиқа оҳангига мос равишда рақсга тушиш ва қўшиқ айта олиш
кабиларга ўргатишни ташкил этади.
Мактаб ёшига етган болаларнинг маънавий-маданий жиҳатдан етуклигига қуйиладиган
минимал талаблар:
Она Ватан – Ўзбекистон ҳакида қискача сўзлаб бериш;
8-декабр – Ўзбекистон Конституцияси куни умумхалк байрами сифатида нишонланишини
билиш;
Ўзбекистон байроғи, герби хақида фикр билдира олиш;
Ўзбекистон мадҳиясини ёддан айта олиш;
Ватан туйғуси, ватанпарварлик ҳислари ва миллий ғурурни ёшига мос равишда
шаклланганлиги;
Халкига, Ватанига меҳр ва садоқат ҳисларини шаклланганлиги;
Буюк сиймолар ҳакида илк тасаввурларга эга бўлиш;
Миллий байрамлар ҳакида қискача сўзлаб бериш;
Ўзидан катталарга сизлаб мурожаат килиш;
Яхшилик ва ёмонликни фарқлаш;
Меҳнат қилаётган катталарга кўмаклашиш;
Тасвирий санъат асарларидан завқлана олиш;
«Лаббай», «Хўп бўлади», «Хуш келибсиз», «Раҳмат», «Саломат бўлинг», «Ош бўлсин»,
«Мумкинми», «Кечирасиз», «Ширин тушлар кўринг», «Яхши бориб келинг», «Марҳамат»
каби сўз ва ибораларни ўз ўрнида қўллай олиш;
Ширин сўзли бўлиш ва меҳрибонлик қила билиш;
Овқатланиш қоидаларини билиш ва унга риоя килиш;
Мусиқа тинглаш ва ундан завқлана олиш;
Мактабгача ёшдаги болаларга таълим-тарбия беришнинг асосий вазифалари болаларни
жисмоний, ақлий ва маънавий жиҳатдан ривожлантиришдан, уларнинг туғма лаёқати,
қизиқиши, эхтиёжи ва имкониятларини ҳисобга олган ҳолда миллий ва умум инсоний
қадриятлар асосида мунтазам таълим олишга тайёрлашдан иборат.
364
Do'stlaringiz bilan baham: |