Нигматова Гулнора Нурханбетовна Мактабгача таълим ташкилотлари раҳбар ва мутахассисларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти катта ўқитувчиси Телефон:+998(93) 574 64 21 akt2013@inbox.uz Анотация: Ушбу тезисда мактабгача таълим ташкилоти раҳбарининг иқтисодий
компетентлиги тушунчаси мазмуни ва моҳияти ёритилган бўлиб, илмий тадқиотлар ва
адабиётлар таҳлили асосида “компетентлик”, “иқтисодий компетентлик”, “мактабгача
таълим ташкилоти раҳбарининг иқтисодий компетентлиги” тушунчалари аниқлаштирилган.
Калит сўзлар: компетентлик, иқтисодий компетентлик, мактабгача таълим ташкилоти
раҳбарининг иқтисодий компетентлиги, раҳбар фаолияти.
Ўзбекистонда мактабгача таълим тизимини модернизациялаш шароитида муҳим
омил таълим ташкилотсаси раҳбарларининг касбий компетенцияси давр талаблари
-
га мувофиқлиги саналади. Айнан мамлакатда ўтказилаётган ислоҳотларнинг ижобий
ўзгаришлари ва мактабгача таълим ташкилотининг самарали фаолияти мактабгача таъ
-
лим ташкилоти раҳбарининг касбий тайёргарлик даражаси ҳамда касбий сифатларига кўп
жиҳатдан боғлиқдир. Раҳбарнинг касбий фаолиятида мақсадни белгилаш тажрибаси, ижо
-
дий ва мақбул қарорларни топа олиш, исталган ижтимоий ўзгаришларга мослаша олиш
маҳорати катта аҳамиятга эга бўлади. Таълим ташкилоти раҳбарининг компетентлилигини
шакллантирувчи энг муҳим таркибий қисмлардан бири бўлиб бошқарув аппарати ходим
-
ларига янгича, ўзига хос талабларнинг тушунилиши саналиб, улар ислоҳотлар давридаги
таълим хизматлари бозорида юзага келадиган вазиятлар орқали пайдо бўлади.
Мактабгача таълим ташкилоти раҳбари ташқи ва ички муҳит таҳлили натижалари асо
-
сида ўзининг бошқарув фаолиятини ташкил этиши керак. Бошқача айтганда замонавий
раҳбар иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ фикрлаши ва ҳаракат қилиши шарт.
Айтиб ўтилган муаммо сабабли таълим ташкилотининг раҳбари эгаллаши керак бўлган
ҳамда унинг касбий маҳорати асосини ташкил қиладиган компетентлар, балки у эгаллаши
зарур бўлган мутлақо янги компетенциялар тўғрисида ҳам гапиришга асос бор. Уларнинг
мазмуни тўлиқ белгиланмаган, аммо айнан улар замонавий раҳбар фаолиятини характер
-
лайди. Ўз-ўзидан савол туғилади, иқтисодий компетентлик нимани акс эттиради ва сама
-
рали касбий фаолиятни амалга ошириш учун таълим муассасаси раҳбари қандай компе
-
тенцияларга эга бўлиши керак.
«Компетентликнинг» таърифи (лот. competens —мос келувчи, қобилиятли) ягона таъ
-
рифга эга эмас. Ҳозирги вақтда мазкур тушунчани изоҳлашга турли ёндашувлар шакллан
-
ган [6].
Тадқиқотчилар компетентликни касбий фаолият натижавийлигини белгиловчи билим
ва кўникмалар йиғиндиси (Е.П. Тонконогая) [6]; касбий билимлар ва касбий муҳим шах
-
сий сифатлар мажмуаси (С.Г. Вершловский) [2]; интеграл амалий кўникма кўникма (А.
Андреев) [1]; субъектнинг турли хил салоҳиятли муҳим когнитив, ҳиссий ва ихтиёрий
компонентларини бирлаштириш қобилияти (Дж. Равен) [5]; шахснинг интеграл сифатлари
(Е.П. Тонконогая) [6] сифатида кўриб чиқадилар.
Мактабгача таълим ташкилотларининг замонвий раҳбари қандай касбий сифатларга эга
бўлиши лозимлигини яхшироқ тушуниш учун унинг бошқарув фаолиятидаги йўналишни
тавсифловчи асосий соҳаларни, хусусан, раҳбар фаолиятининг иқтисодий жиҳатини кўриб
чиқамиз.
Таълим ташкилоти раҳбарининг иқтисодий фаолияти (грекчадан oikonomike (экономи
-
ка) – уй хўжалигини юритиш санъати) ташкилотни зарурий ресурслар (унинг фаолият
юритиши ва ривожланиши учун) билан; таълим хизматларига талабнинг мавжудлигини
таъминлашдан иборат бўлади. У меҳнат, моддий ресурслар ва пул маблағлари билан иш