Август 2020 10-қисм
Тошкент
олиб боради.
Таълим ташкилотининг раҳбари бошқарув фаолиятини ҳам олиб боради – режалашти
-
риш, ташкил этиш, мотивациялаш, назорат қилиш функцияларини амалга оширади.
Ҳозирги замон шароитларида мактабгача таълим ташкилоти раҳбарининг мақоми ва
унинг бошқарув функциялари тубдан ўзгариб бормоқда: раҳбарнинг менежер сифатидаги
фаолиятининг ўзига хосликлари бошқарув объектининг ўзига хослиги билан шартланади.
Таълим ташкилоти – бу таълим хизматларини кўрсатувчи нотижорат ташкилотдир.
Таълим хизматлари кўзга кўринмаслик, ишлаб чиқарувчидан ва истеъмолчидан ажрал
-
маганлик (“истеъмолчилик ишлаб чиқариши”), сифатнинг доимий эмаслиги, натижа
-
нинг сақланмаганлиги ва кечиктирилганлиги, шахсий ва ижтимоий аҳамиятлиликнинг
уйғунлашуви билан тавсифланади. Ва таълим хизматларининг истеъмолчиси бўлиб таъ
-
лим олувчи, бу хизматларнинг харидори бўлиб эса ота-оналар ёки таълим олувчиларнинг
ўзлари саналадилар (ота-оналар таълим хизматларининг ҳам солиқ тўлаш сифатида бево
-
сита, ҳам қўшимча хизматлар ва ихтиёрий бадалларни тўлаш шаклида билвосита харидор
-
лари бўлиб саналишлари мумкин).
Бундан келиб чиқиб, мактабгача таълим ташкилоти раҳбари фаолиятининг объекти
сифатида таълим ташкилотининг хўжалик фаолияти ўртага чиқади. Фаолият жараёнида
раҳбар кўплаб масалаларни, жумладан, ўз навбатида ташкилот фаолияти мақсадларини
шакллантирадиган таълим хизматлари бозорида ўз сегментини қандай қилиб эгаллаш
ва уни ҳимоя қилиш каби масалаларни ҳал қилади. Мана шунга боғлиқ ҳолда мақсадни
белгилаш масалаларини ҳал қилишда раҳбар юқори касбий компетентлилик асосида иш
кўриши лозим бўлади.
Ҳозирги замон босқичларида мактабгача таълим ташкилотларини молиялаштириш ту
-
зилмаси мураккаблашиб бормоқда ва бунда у ўз ичига молиялаштиришнинг кўп даража
-
лилиги, кўп каналлилиги, меъёрий-жон бошига молиялаштириш тамойилларига ўтиш ка
-
биларни олади. Мактабгача таълим ташкилотининг мустақил, мухтор хўжалик юритувчи
субъект (нотижорат ташкилот сифатида) мақомига ўтишда унинг раҳбарига қўйиладиган
меъёрий талабларнинг кенгайишини – мустақил юридик шахси сифатида таълим ташкило
-
ти фаолиятининг ҳуқуқий ва иқтисодий асосларини билиш, солиқ, бюджет, меҳнат ва бошқа
қонунчилик тармоқларини билишини кутиш лозим бўлиб, мана шу билан раҳбарларнинг
маъсулияти ҳам ошиб боради.
Шу билан бирга бошқарув фаолиятининг мавжуд ва янги функцияларнинг (ижтимоий-
психологик, инновацион, стратегик, хўжалик-ҳуқуқий, молиявий-иқтисодий ва ҳ.к.) пайдо
бўлиши билан мураккаблашуви ҳам рўй бериб, бу раҳбарнинг янгича ёндашувлар ва
ностандарт ечимларнинг топилишини талаб қилувчи кўплаб жараёнларга жалб этилишига
олиб келади.
Таълим ташкилотининг раҳбари бугунги кунларда объектив равишда бундан бир неча
йиллар олдин деярли умуман пайдо бўлмаган иқтисодий масалаларни ҳал қилиши лозим
-
дир.
Шундай қилиб, ижтимоий талаблар ва кутишларга мос ҳолда таълим ташкилоти
раҳбарининг касбий фаолиятини амалга ошириш учун маълум бир сифатлар лозим бўлади.
Айнан касбий муҳим сифатлар махсус билимларни юзага чиқариша имкон беради, шу
-
нинг учун улар касбий тайёргарликнинг, бундан келиб чиқиб эса – профессионализмнинг
ядросини ҳосил қилади. Мана шунга боғлиқ ҳолда биз таъкидлаймизки, мактабгача таълим
ташкилотининг раҳбарида унга зарурий касбий сифатлар билан бир қаторда янги касбий
сифатлар ҳам шакллантирилган бўлиши зарур бўлиб, бу унга турли хил мураккабликлар
-
даги иқтисодий масалаларни муваффақиятли ҳал қилишга имкон беради. Бу сифатни биз
иқтисодий компетентлилик деб белгилаймиз.
Мазкур сифатни аниқлаш айниқса, ислоҳотларнинг олға силижиши даврида бу жара
-
ён иштирокчиларининг роли ва функциялари ўзгарадиган шароитларда тўла оқлангандир.
Мактабгача таълим ташкилотлари мухторлигининг кучайиши, уларга катта ҳуқуқларнинг
тақдим этилиши бу субъектлар раҳбарларининг маъсулияти ортишига ва бошқарув фао
-
лиятининг турли хил кўринишларида уларнинг компетентлилик даражасини ошириш за
-
руратига олиб келади.
Мутахассисларнинг касбий муҳим сифатларини шакллантириш уларнинг касбий ижти
-
моийлашувидан иборат бўлади. Академик И.А.Зимняя таъкидлаб ўтадики, “барча компе
-
354
Do'stlaringiz bilan baham: |