Август 2020 10-қисм
Тошкент
Мусобақа дарсларини қўллаш орқали ўқувчиларни тез, тўғри фикрлашга, эпчил, чаққон
бўлишга гуруҳи учун кўпроқ балл йиғиб беришга чорлайди.
Мусобақа бошланди. Ҳар бир гуруҳдан ўқувчи чиқади. Бир хил вазифа топширилади.
Ким биринчи тўғри бажарса, рағбатлантирувчи балл олади. Ўйин шу тарзда давом этади.
Уй вазифаси текширилади.
Керакли формулаларни такрорлаш, савол-жавоб, математик диктант ўтказилади. Сўнг
хулоса чиқарилади.
Турнир дарси ҳам яхши натижа беради. Бу дарснинг мақсади ўтилганларни такрорлашдан
иборат бўлиб, бундай дарсни мен кўпроқ 7-синфларда 2 параллел синфни бирлаштириб,
улар ўртасида турнир ўтказаман. Бундай дарс 2 соатга мўлжалланган. Ўқувчилар стулларни
айлана шаклида жойлайдилар, ва ўз жойларини эгаллайдилар. Дарс қуйидаги босқичда
ўтказилади.
1-босқич. “ДТС ни биламиз, унга амал қиламиз”.
Бу босқичда ўқувчилар 30дан ортиқ тузилган, тарқатмали саволлар ичидан навбатма-
навбат 5 тасига жавоб берадилар. Тўғри жавоб учун “5” балл, (Агар гуруҳдан тўлдирувчи
бўлса, “4” балл олади).
Савол-жавоблар қизиқарли тус олади. Ўқувчилар бу билан Ўзбекистон Республикасининг
“Таьлим тўғрисида” ги Қонуни, “Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури” ва “Давлат таьлим
стандартлари” талабларидан келиб чиққан ҳолда билимга эга бўладилар.
2-босқич. “Икки карра икки, билмаган эшитади дакки!”.
Бу босқичда ўқувчилар “Чархпалак” усулидан фойдаланадилар. Айлана ҳолда ўтирган
гуруҳ ўқувчилари кетма-кет бир-биридан карра жадвали бўйича сўрайдилар, масалан, 5
карра 9 жавоб: 45 дейишлари керак. Ўйланиб қолган, хато жавоб айтилган гуруҳ ўқувчилари
баллга эга бўлмайдилар. Ўйин шу тарзда давом этади. Ўйин якунида умумий балл айтиб
ўтилади. “5” балл қизил доирача, “4” балл зангори доирача, “3” балл сариқ доирача олади.
3-босқич. “Савол-жавоб мусобақа, ким ютқазса тошбақа”.
Бу босқичда гуруҳлар ўзаро бир-бирларига ўтилган мавзулар бўйича савол берадилар.
Саволлар аниқ берилиши, жавоблар аниқ, тўла қайтарилиши керак. Ҳар бир гуруҳ 3 тадан
савол берадилар. Бу босқич бўйича шакллар орқали рағбатлантириб борилади. Савол
берганга- учбурчак (1балл), чала жавоб берганга- квадрат(2балл), тўла жавоб берганга –
доира (3балл) қўйиб борилади. Ўйин якунида баллар йиғиндиси олинади ва ғолиб гуруҳ
рағбатлантирилади.
4-босқич. “Айтинг қизиқ масала, топинг қилиб хафсала!”.
Бу босқичда гуруҳлар математикага оид ўқувчиларнинг мантиқий тафаккурини
ривожлантириш бўйича қизиқарли масалалар айтадилар.
Масалан, Алишернинг опалари нечта бўлса, акалари ҳам шунча. Катта опасининг
сингиллари сони укалари сонидан 2 марта кам. Бу оилада нечта ўғил ва нечта қиз бор?
Шунга ўхшаш хар бир гуруҳ 2 тадан масала айтадилар. Рағбатлантириш 3-босқич каби
олиб борилади. Бу билан ўқувчиларда изчил мантиқий фикрлашни шакллантириб бориш
натижасида уларнинг ақл–заковат ривожига, табиат ва жамиатдаги муаммоларнинг ҳал
этишнинг мақбул йўлларини топа олишларга кўмаклашиш.
5-босқич. “Тест саволга, тез жавоб”.
Бу босқичда гуруҳлар тест саволлар орқали ўз билимларини намоён қиладилар.
Тест саволлари тарқатмалар орқали гуруҳларга 5тадан танлаш орқали берилади. Тест
саволига тез ва тўғри жавоб берган гуруҳ гуруҳи учун балл тўплаб беради, акс ҳолда йўқ.
Тестдан фойдаланиш ўқувчилар ақлини пешлайди, уни тартибга солади, уларда мақсадга
йўналганлик, мантиқий фикрлаш, топқирлик хислатларини шакллантира боради.
6-босқич. “Уй вазифаси қандай, жавоб беринг ўйланмай”.
Гуруҳлар бўйича уйга берилган топшириқлар, ҳакамлар томонидан текширилади ва
боҳоланади. Бу босқичнинг мақсади, математика фанини ўрганишда ўқувчилар ўзларининг
фикр, мулоҳазаларини аниқ ва тугал, лўнда ва мазмунли тарзда баён этишга одатланишлари,
математик ёзувларни тушунарли, батартиб ва саводли бажариш малакаларини эгаллашлари
кўзда тутилган.
7-босқич. “Математик ҳикматлар, ҳақиқатга етаклар”.
Бу босқичда гуруҳлар томонидан математик ҳикматлар айтадилар.
Мақсад: ватанпарварлик, миллий ғурурни таркиб топтириш, ривожлантириш. Математика
331
Do'stlaringiz bilan baham: |