Август 2020 10-қисм



Download 3,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet324/368
Sana07.07.2022
Hajmi3,39 Mb.
#752732
1   ...   320   321   322   323   324   325   326   327   ...   368
Bog'liq
10.Pedagogika yonalishi 1 qism

Август 2020 10-қисм
Тошкент
МАТЕМАТИКА ФАНИНИ ЎҚИТИШДА НОАНЪАНАВИЙ ДАРСЛАР
Акбарова Севара Сулаймоновна 
13-умумтаълим мактаби
Математика фани ўқитувчиси
Андижон вилояти Андижон шаҳар
+998934157503 
Аннотатция: 
Ушбу мақолада математика дарсларида ўқитувчиларини болаларга таълим-
тарбия беришда янгича ёндашувларга таяниб иш кўриш, ноанъанавий дарслардан ўринли 
фойдаланиш, дарс турлари ва босқичлари ҳақида фикр юритилади.
Калит сўзлар: 
Педагогик технология, ностандарт, интерфаол, мантиқий фикрлаш, 
тафаккур, самарадорлик, ноанъанавий, рағбат.
Таълим-тарбия жараёнини тўғри ташкил этиш учун барча мавжуд имкониятларини са
-
фарбар этиш ўқитувчиларнинг биринчи навбатдаги вазифаларидан биридир.
Математика фани ўсиб келаётган ёш авлодни камол топтиришда ўқув фани сифатида 
кенг имкониятларга эга. У ўқувчи тафаккурини ривожлантириб, уларнинг ақлини пеш
-
лайди, уни тартибга солади, ўқувчиларда мақсадга йўналтирганлик, мантиқий фикрлаш, 
топқирлик хислатларини шакллантириб боради. Шу билан бир қаторда мулоҳазаларнинг 
тўғри, гўзал тузилганлиги, ўқувчиларни дидли, гўзалликка эҳтиёжли қилиб тарбиялаб бо
-
ради. 
Инсоният камолоти ҳаётнинг ривожи техника ва технологияларнинг такомиллашиб бо
-
риш асосида фанлар ўқитилишига бўлган талабларини ҳисобга олган ҳолда мактаб мате
-
матика курсини уларнинг замонавий ривожи билан уйғунлаштириш мактабда ўқувчиларга 
математикани ўқитишдан кўзда тутилган асосий мақсадлардан биридир. 
Математика фани ўқувчиларни ирода, диққатни тўплаб олишни; қобилият ва фаолликни, 
тасаввурининг ривожланган бўлишини талаб эта бориб, мустақил, маьсулиятли, меҳнатсевар, 
интизомли ва мантиқий фикрлаш ҳамда ўзининг қараш ва эьтиқодларини далиллар асосида 
ҳимоя қила олиш кўникмаларини ривожлантиришни талаб қилади. 
Ҳозирги замон дарсига қўйиладиган энг муҳим талаблардан бири ҳар бир дарсда 
танланадиган мавзунинг илмий асосланган бўлишидир, яьни дарсдан кўзланган мақсад 
ҳамда ўқувчилар имкониятини ҳисобга олган ҳолда мавзу хажмини белгилаш унинг 
мураккаблигини аниқлаш, аввалги ўрганилган мавзу билан боғлаш, ўқувчиларга бериладиган 
топшириқ ва мустақил ишларнинг кетма-кетлигини аниқлаш, дарсда керак бўладиган 
жиҳозларни белгилаш ва қўшимча кўргазмали қуроллар билан бойитиш, қўшимча ахборот 
технологиялардан фойдаланган ҳолда муаммоли вазиятни яратишдир. Дарс давомида 
ўқитувчи ўқувчиларнинг жисмоний ҳолатини, ижодкорлигини, тез фикрлашларини ҳисобга 
олиши керак. 
Мактабда математика фанини ўқитиш жараёнида илғор педагогик технологиялардан 
фойдаланиш–ўқитиш самарадорлигини оширишнинг омилларидан бири сифатида яққол 
кўзга кўринмоқда. Чунки ўқитишнинг илғор, ностандарт (интерфаол) шакллари таълим-
тарбия масалаларини унумли ечишга, ўқувчиларнинг билиш фаолиятини кучайтиришга 
қаратилган ўқув машғулотларини такомиллаштириш йўлларидан бири. 
Математика фанини ўқитишда ўқувчиларнинг ҳаётий тасаввурлари билан амалий 
фаолиятларини умумлаштира бориб, математик тушунча ва муносабатларни улар томонидан 
онгли ўзлаштирилишига ҳамда ҳаётга татбиқ эта олишга интилиш мақсадида қуйидаги 
тўртликни шиор қилиб олганман. 
Ҳисобли дўст айрилмас,
Ҳамёндан пул соврилмас.
Бунинг учун дўстлар сиз, 
Математикани билингиз.
Дарс ўтишнинг ноаньанавий, фаолаштирувчи усулларидан фойдаланган ҳолда 
ўқувчиларни жалб қиламан. Дарс қизиқарли ва мазмунли ўтиши учун синф ўқувчиларини 3 
гуруҳга (масалан, “Билимдонлар”, “Зукколар”, “Зеҳнлилар”) ажратиб оламан. Дарс давомида 
доска кўрсаткичида гуруҳлар томонидан олинган баллар изоҳланиб, кўрсатиб борилади. 


330

Download 3,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   320   321   322   323   324   325   326   327   ...   368




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish