1.
Епишева О.Б. Основные параметры технологии обучения. //Школные технологии
-2004.- № 4.
2.
Селевко Г.К. Современные образователные технологии: Учебное пособие. -М.:
Народное образование, 1998.
206
Август 2020 10-қисм
Тошкент
ИНФОРМАТИКА ФАНИНИ ЎҚИТИШ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШДА
ЗАМОНАВИЙ ТАЛАБЛАР
Алимова Ёрқиной Юсуповна, ўқитувчи
Раззақов Абдусалом Абдуллаевич , ўқитувчи
Андижон вилояти Қўрғонтепа тумани 41-мактаб
a.yorqinoy@umail.uz
Аннотация:
Ушбу мақолада замонавий педагогик технологиялардан фойдаланиш
асосида информатика фанини ўқитиш самарадорлигини ошириш ҳақида сўз юритилади.
Таянч иборалар:
информатика, компютер, педагогик технологиялар.
Дарҳақиқат, информатика фанини ўрганиш жараёнида тақдим этилаётган маълумотлар
талабаларнинг мустақил онгини шакллантиришга имкон беради. Информатика фанини
ўқитиш самарадорлигини оширишга йўналтирилган ишларнинг бош мақсади – таълим
муассасаларида ўқувчиларга керакли ахборотни етказиб бериш, уларда мустақил онгни
шакллантириш, юқори кўрсаткичларга эришиш омилларини аниқлашдан иборат. Ушбу
мақсаднинг ижобий ечимини таъминлаш бугунги кун талаби ва ижтимоий муносабатлар
мазмунининг чуқурлашуви натижасида юзага келаётган ҳаётий зарурат туфайли
информатика фанини ўқитиш жараёнини такомиллаштиришга нисбатан янгича ёндашувни
шакллантиришни тақозо этади. Таълим муассасаларида амалга оширилаётган информатика
фанини ўқитиш самарадорлигини оширишга қаратилган мақсаднинг ижобий натижа
бериши бу йўлда бир қатор педагогик вазифаларнинг бажарилишини талаб этади. Бизнинг
фикримизча, улар қуйидагилардан иборат:
1. Таълим муассасаларида информатика фанини ўқитишни давр талаблари даражасида
амалга ошириш имконини берадиган объектив шарт-шароитларнинг яратилиши
(информатика фанини ўқитиш жараёнининг замонавий ўқув жиҳозлари, техника воситалари,
ўқув-методик адабиётлар, фан дастури, дарслик, ўқув ҳамда методик қўлланмалар,
шунингдек, кўргазмали қуроллар билан таъминланишига эришиш).
2. Информатика фани ўқитувчиларининг мустақил билим ва педагогик маҳоратларини
ошириб боришлари учун шароит яратиш.
3. Информатика фани ўқитувчиларига замонавий педагогик технология назарияси
мазмуни хусусида маълумотлар беришга эришиш.
4. Информатика фанини ўқитиш жараёнида замонавий педагогик технологиялардан
фойдаланиш борасидаги кўникма ва малакаларни шакллантириш.
5. Ўқувчиларда информатика фанини ўқитишни ташкил этишга нисбатан янгича,
технологик ёндашувни ривожлантириш.
6. Таълим муассасаларида эришилган информатика фанини ўқитиш самарадорлигининг
мавжуд даражасини таҳлил этиш.
Таълим муассасаларида информатика фанини ўқитиш самарадорлигини ошириш
қуйидагилар ёрдамида таъминланади: мазкур таълим муассасаларида фаолият юритаётган
информатика фани ўқитувчиларининг мутахассислик фанлари ҳамда педагогик билимлар
асосларини пухта ўзлаштирганликлари; эгаллаган мустақил ва педагогик билимларни
амалиётда қўллай олиш малакасига эгаликлари; информатика фани ўқитувчиларининг ўз
устида ишлаш ва ижодий фаолиятни ташкил этиш кўникмасига эгаликлари; талабаларда
информатика фани асосларини ўзлаштиришга нисбатан қизиқиш, эҳтиёж ва рағбатни
қарор топтира олишлари; ташаббускорлик ва ташкилотчилик лаёқатларига эгаликлари;
информатика фанининг моҳиятини чуқур англашлари; замонавий педагогик технологиялар
ва улардан таълим жараёнида самарали фойдалана олишнинг моҳиятини чуқур
англашлари; таълим муассасаларининг етарли даражада ўқув моддий-техник базасига
эгалиги; информатика фанини ўқитиш самарадорлигини таъминлашга хизмат қиладиган
мониторингнинг ташкил этилганлиги кабилар.
Адабиётлар:
1. Икромова Х.З. Ахборот ва коммуникация технологиялари. – Т.: ЮНЕСКО, 2004.
2. Имамов Э.З., Фаттахов М. Ахборот технологиялари. – Т: “Молия”, 2002.
207
Do'stlaringiz bilan baham: |