Аудиторлик фирмалари мижозларини бир нечта турларга ажратиш мумкин, масалан,
аудиторлик текшируви жараёнида "мижоз-аудитор" ўзаро алоқаларидан келиб чиққан ҳолда.
Юзаки-расмий:
ушбу турдаги мижозлар аудитор билан яқин алоқа боғлашни истамайдилар ва
аудиторлик текширувини тезкорлик билан якунлашни талаб қиладилар. Бу ҳолда, аудитордан мижоз
учун энг кам сарфланган вақт ва харажатлар билан, фақат аудиторлик хулосасини тайёрлаш ва тақдим
этиш талаб қилинади.
Норасмий:
бу турга аудитор билан яқин алоқа ўрнатадиган ва унинг ёрдамига ишонадиган мижозлар
киради. Бунда ўз мустақиллигини сақлаган ҳолда, асосий иш билан бир қаторда, ташқи аудитор ички
аудиторнинг айрим вазифаларини бажаради, шунингдек, одатда, бир қатор қўшимча хизматлар ҳам
кўрсатади (маслаҳат бериш, таҳлил, амалий ёрдам кўрсатиш ва бошқалар).
Аудитор аудит ўтказиш тўғрисида шартнома тузишдан олдин мижоз қайси
турга мансуб эканлигини аниқлаши лозим.
!!!
Агар мижоз норасмий турга мансуб бўлса, аудитор келажакдаги
қўшимча
равишда
маслаҳатлар
моҳиятини,
аудиторлик
текшируви
натижалари бўйича кутилаётган қўшимча маълумотлар мазмунини аниқлаши
керак.
Аудиторлик
текшируви
тўғрисидаги
шартномада
ушбу
барча
масалаларни акс этилиши мақсадга мувофиқдир.
Аудитор мижознинг тармоқ ва субъекти тўғрисида билимларни бир неча манбаларда олиши мумкин. Масалан:
ушбу субъект ва у қарайдиган тармоқ билан олдинги иш тажрибасидан;
субъект ходимлари билан сухбатлар ўтказишдан (масалан, директор ва етакчи мутахассислар билан);
ички аудит ходимлари билан суҳбатлар ўтказиш ва ички аудит ҳисоботларини шарҳлашдан;
ушбу субъектга ёки ушбу тармоқнинг бошқа корхоналарига хизмат кўрсатган аудиторлар, ҳуқуқшунослар ва бошқа
маслаҳатчилар билан суҳбат ўтказишдан;
ушбу тармоқда ишламайдиган касбий хабардор бўлган бошқа шахслар билан суҳбат ўтказишдан (масалан, ушбу
тармоқда ихтисослашган иқтисодчилар, ушбу тармоқни тартибга солувчи идоралар вакиллари ҳамда буюртмачи,
мол етказиб берувчи ва рақобатчилар билан);
тармоққа тааллуқли бўлган нашрлардан (масалан, Давлат солиқ инспекциялари, статистик ва шарҳловчи
материаллар, мақолалар, тижорат журналлар, банклар ва қимматли қоғозларга оид операциялар бўйича
воситачилар томонидан тайёрланган ҳисоботлар, молиявий газеталар);
субъект фаолиятига аҳамиятли даражада таъсир этувчи қонунчиликка оид ҳамда меъёрий ҳужжатлардан;
субъектнинг ишлаб чиқаришга ва маъмурий хоналари жойлашган жойларга боришдан;
субъект томонидан таёрланган ҳужжатлардан (масалан, мажлислар баённомалари, акциядорларга юбориладиган
ёки тартибга солувчи идораларга тақдим этиладиган материаллар, рекламага оид материаллар, олдинги йиллар
бўйича йиллик ва молиявий ҳисоботлар, бюджетлар, субъект раҳбариятининг ички ҳисоботлари, оралиқ молиявий
ҳисоботлар, бошқарув сиёсати бўйича раҳбарият, бухгалтерия ҳисоби ва ички назорат тизимларини юритиш бўйича
қўлланмалар).
Do'stlaringiz bilan baham: |