Аудиторлик текширувини тайёрлаш режа: Аудиторлик ташкилотлари томонидан мижозларни танлаб олиш


Аудитор, аудит учун тайинланган аудитор ёрдамчилари мижоз



Download 0,5 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/4
Sana19.05.2022
Hajmi0,5 Mb.
#604860
1   2   3   4
Bog'liq
Аудиторлик текширувчии тайёрлаш (1)

Аудитор, аудит учун тайинланган аудитор ёрдамчилари мижоз
бизнеси тўғрисида топширилган ишни бажаришга имкон берадиган
етарли ҳажмда билим олганликларига ишонч ҳосил қилиши лозим.
Аудитор, шунингдек, аудитор ёрдамчилар қўшимча маълумотни
ҳисобга олиш ва ушбу маълумотни аудитор ва бошқа аудитор 
ёрдамчиларига етказиш лозимлигини тушунаётганликларига
ишонч ҳосил қилиши керак


Аудиторлик текширувини ўтказиш тўғрисидаги шартнома "мижоз-аудитор" ўзаро муносабатларини чегаралаб
берувчи расмий ҳужжат ҳисобланади ва умумий жиҳатлари билан тадбиркорлик фаолиятида қўлланиладиган
шартномалардан фарқ қилмайди. Бу ҳужжат, бошқа шартномалар каби, томонларнинг, яъни шартнома
иштирокчиларининг, бу ерда буюртмачи-мижоз ва ижрочи-аудитор, ўзаро келишилган манфаатларини ҳуқуқий
томондан тартибга солади.
Шунинг билан бир қаторда, аудиторлик текширувини ўтказиш тўғрисидаги шартнома тадбиркорликда
қўлланиладиган бошқа шартномалардан муҳим фарқлари ҳам мавжуд - бу, биринчи навбатда, шартнома тузиш
вақтида ошкорасиз ҳолда учинчи томон (молиявий ҳисобот маълумотларидан фойдаланувчилар) манфаатларини
ҳисобга олишдир. Зеро, амалда, агар текширув сифатсиз ўтказилганлиги натижасида зарар етказилса, аудитор
нафақат мижоз олдида, балки ушбу фойдаланувчилар олдида ҳам масъулдир. Шартнома имзоланишидан олдин,
аудитор ўзи учун нафақат имконияти борича мижоз истакларини аниқроқ билиб олиши, балки унга ўз
буюртмасини тўғри шакллантиришда ёрдам бериши лозим. Ўтказиладиган аудиторлик текшируви сифати ҳамда
аудитор ва мижоз ўртасидаги ўзаро муносабатлар кўп жиҳатдан аудиторлик текширувини ўтказиш тўғрисидаги
шартнома аниқ тузилганлигига боғлиқдир.


Аудиторлик текширувини ўтказиш тўғрисидаги шартномада аудитор томонидан аудиторлик хулосасини
тақдим этишдан воз кечиш имкониятини акс этиш мақсадга мувофиқдир. Шунингдек, текширув
ўтказиш учун керакли бўлган ҳужжатларни мижоз томонидан тақдим этиш муддатларини белгилаш
лозим, чунки кўп ҳолатларда, бухгалтерия ҳисоботи ҳали тайёр бўлмасдан туриб мижозлар аудиторни
таклиф қиладилар, бу, ўз навбатида, ишни жуда ҳам мураккаблаштиради.
Шартномада мижоз томонидан аудиторлик ташкилотига олдиндан пул тўлашни кўзда тутиш мақсадга
мувофиқдир, зеро олдиндан пул тўланиши аудиторни молиявий мустақиллигини таъминлайди,
текширув ўтказиш жараёнида мижоз томонидан ўтказилган аудит учун тегишли ҳақини тўламаслик
йўли билан қўрқитиб "тазйиқ" ўтказишни олдини олади. Одатда, аудиторлик фирмалари томонидан
олдиндан пул ўтказиш миқдори тўғрисидаги талаблари 50 фоиздан 100 фоизгачани ташкил этади.


Шартномада текширув жараёнида мижоз томонидан аудиторга ёрдам кўрсатиши лозимлиги тўғрисида мажбур
эканлигини кўзда тутилиши мақсадга мувофиқдир (инвентаризация ўтказишда ёрдам бериш учун ўз ходимларини
жалб қилиш, хизмат сафарига чиқиш зарурияти бўлганда аудитории транспорт воситаси билан таъминлаш ва
бошқалар).
Аудитор ва мижоз шартнома шартлари бўйича келишиб олишлари лозим. Келишилган шартлар аудит бўйича хат-
келишув ёки ҳар қандай бошқа тегишли шаклда расмийлаштирилиши лозим.
Аудиторлик текширувини ўтказиш тўғрисидаги шартномани тузишда аудиторлик хизматларининг қийматини
баҳолаш муҳим ўрин тутади. Хизматлар қийматини пасайтирмасликка ҳам ва кўтармасликка ҳам интилиш лозим,
зеро униси ҳам буниси ҳам, кўпчилик ҳолатларда, айниқса у ушбу аудиторлик фирмасига биринчи бор мурожаат
қилган тақдирда мижозни "чўчитиб" юборади.


Ўзбекистон Республикасида ҳозирги пайтда аудиторлик хизматлари қийматини баҳолаш мавжуд бўлган турларини
шартли равишда қуйидаги гуруҳларга ажратиш мумкин:
аккорд тўлови;
вақтбай тўлови;
ишбай тўлови;
«Ҳақ тўлашнинг аккорд тизими ишнинг бутун ҳажми учун иш ҳақи миқдорини белгилайди ва аккорд
топшириқларининг қисқа муддатда бажарилганлиги учун мукофотлашни ўз ичига олади. Ишларнинг умумий қиймати
бунда вақт (бажарилган иш) ва нархлар меъёри асосида аниқланади. Бригадага асосий ва ёрдамчи ишларнинг
барчасини назарда тутувчи аккорд топшириғи берилади».
«Вақтбай иш ҳақи одатда, ходим меҳнатини меъёрга солиб бўлмайдиган ёки бажарилаётган ишларни ҳисобга олиб
бўлмаган ҳолларда қўлланади. Меҳнатга вақтбай ҳақ тўлашда ишчи ёки хизматчининг иш ҳақи унинг малакаси ва
ишлаган иш вақтига қараб белгиланади».
Вақтбай тўлови - барча давлатларда аудиторлик хизматлари бозорида энг кўп тарқалган тўлов туридир. Агар кўзда
тутилмаган вазиятлар натижасида меҳнат сарфи ҳажми кўпайса, ишлар қиймати ҳам мутаносиб равишда ошиб боради.
Вақтбай тўлови аудиторнинг бир соат (кун) иш вақтини баҳолашга асосланади ва унинг малакасига ҳам боғлиқдир.
Ишбай тўлови - одатда бухгалтерия ҳисобини тиклашда қўлланилади. Ҳисоб-китоб ҳисобдаги ҳар бир операция, ҳар 
бир кўрсаткич қийматини аниқлашдан келиб чиқади. «Меҳнатга ишбай ҳақ тўлашда вақт бирлиги учун амалдаги 
баҳолар асосида ҳақиқатда бажарилган иш (тайёрланган маҳсулот) учун ҳақ тўланади


Мижоз ва аудитор ўртасидаги ўзаро келишувини белгиловчи қўшимча ҳужжат бўлиб аудит
ўтказишга розилик бериш тўғрисидаги ва аудитор томонидан ўз мижозига йўлланган хати
ҳисобланади (ушбу ҳужжатдан олдин мижознинг тегишли расмий таклифи мавжуд эканлиги назарда
тутилади).
Аудитор ва мижоз ўртасидаги бир маротаба бўладиган келишувларда аудиторлик текшируви
ўтказиш тўғрисидаги розилик хати томонлар ўртасида тузиладиган шартнома ўрнини босиши
мумкин.
Бунда аудитор томонидан таклиф этилган текширув шартларига мижоз ёзма равишда розилик
билдириши лозим.
Мижозга йўлланган аудитор (аудиторлик фирмаси) нинг мажбурият-хати аудит ўтказишга розилигини ёки
айрим корхоналар ва ташкилотлар (банклар, жамғармалар, суғурта компаниялари, очиқ турдаги
акциядорлик жамиятлар ва бошқалар) учун қонунчиликда кўзда тутилган расмий аудиторларни таклиф
этилишини тан олганлигини тасдиқлайди.
Аудиторлик текшируви бошланишдан олдин мижозга хат йўлланиши мижозни ҳам аудиторни ҳам
манфаатларига мос келади, чунки бу аудиторлик текшируви якунлангандан кейин икки тарафнинг
мажбуриятларига оид кўплаб англашилмовчиликларни олдини олиш имкониятини яратади.
Аудиторлик текширувини ўтказиш тўғрисидаги хатда қуйидагилар кўрсатилади:

аудит ўтказилишининг зарурияти;

корхонада бухгалтерия ҳисоби ишончлилиги ва назорат самарадорлилигини аниқлаш учун тест
текширувларини ўтказиш ҳамда бухгалтерия ҳисоби маълумотлари асосланганлилиги, аниқлилиги ва
ишончлилиги, қабул қилинган ҳисоб тартиби амалдаги қонунчиликка мувофиқлилигини аниқлаш



Download 0,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish