Бу хато ва камчиликлар юзасидан раҳбарият томонидан ҳеч қандай чоралар кўрилмаган. 23. Ўтган йилнинг ноябр ойида корхона молиявий компаниядан
номинал қиймати 50000 сўм, дисконти 2500 сўм ва қопланиш муддати
1,5 йил бўлган вексел сотиб олган. Бухгалтерия ҳисобида вексел сотиб
олиш қиймати бўйича кирим қилинган, сўнгра 47500 сўмлик сув
таъминоти хизмати тўлови учун тақдим этилган.
111
24. Июн ойида товар-фонд биржасида корхона томонидан ўтган
йилнинг 09.07.даги 115-сонли гувоҳномага асосан бошқа корхонага
қарашли акциялар сотилган. Гувоҳномада қуйидагилар қайд этилган:
акцияларнинг сотилиш нархи - 8000 сўм аукцион хизматлари учун тўлов - 1600 сўм
бухгалтерия ҳисоби маълумотларига кўра акциялар нархи - 1800 сўм.
Корхона ҳисобида қуйидаги ёзувлар амалга оширилган:
Д-т 5010 "Миллий валютадаги пул маблағлари" - 6400 сўм
К-т 0610 "Цимматли қоғозлар" - 6400 сўм.
Сотувдан даромад қуйидагиа акс этилган:
Д-т 0610 "Қимматли қоғозлар" - 4600 сўм
К-т 9010 "Маҳсулот сотишдан олинган даромадлар" - 4600 сўм.
25. Корхонада ҳисобот йилининг 1 январига 5810-"Қисқа
муддатли молиявий қўйилмалар" ҳисобварағида КБ "Капитал"
ОТАЖга қарашли 10500 сўмлик, ҳисобот йилинг 31 декабрига - 14000
сўмлик акциялар ҳисобга олинган.
Йил охирида акциялар қиймати 3500 сўмга қайтадан кўриб чиқилиб 5810-"Қимматли қоғозлар" ҳисоварағининг дебети ва 9530-"Фоиз кўринишидаги даромадлар" ҳисобварағининг кредитига ёзиб қўйилган.
Акциядорлар реестридан кўчирмаган мувофиқ улар номинал қиймати 1000 сўмдан ёки 60 АЦЛ1 доллар бўлган, яъни келишув амалга оширилган санага шартли пул бирлигида тўланиши лозим бўлган сўм қийматидаги акциялар ҳисобланади.
26. Корхона қимматли қоғозлар сотиб олиш учун уч ой муддатга
55 % йиллик ставкаси билан 300000 сўм кредит олган. Қайта
молиялаштириш ставкаси 60 %.
Кредитдан фойдаланганлиги учун тўланиши керак бўлган
фоизлар суммаси қуйидагича ҳисобланади: 300000 х 55 % / 12 х 3 = 41250 сўм. 300000 сўмлик қимматли қоғозлар сотиб олинган.. Корхонанинг
бухгалтерия ҳисобида қуйидаги ёзувлар амалга оширилган: олинган кредит суммаси бўйича: Д-т 5110 "Ҳисоб-китоб ҳисобварағи" - 300000 сўм К-т 6810 "Қисқа муддатли банк кредитлари" - 300000 сўм; тўланган ва ҳисобга олинган акциялар суммаси бўйича: Д-т 0610 "Қимматли қоғозлар" - 30000 сўм К-т 5110 "Ҳисоб-китоб ҳисобварағи" - 300000 сўм; кредит бўйича фоизлар ҳисобланган: Д-т 9430 "Бошқа операцион харажатлар" - 41250 сўм К-т 6810 "Қисқа муддатли банк кредитлари" - 41250 сўм; кредит фоизлари бўйича тўланган:
Д-т 6810 "Қисқа муддатли банк кредитлари" - 41250 сўм К-т 5110 "Ҳисоб-китоб ҳисобЕарағи" - 41250 сўм.
1.12
27. Корхона 40000 сўмлик қисқа муддатли қимматли қоғозларни
сотиб олган. Воситачи корхоналар хизматларига тўловлар миқдори
келишувдан 10 %, яъни 4000 сўмни ташкил этган.
Бухгалтерия ҳисобида қуйидаги ёзувлар амалга оширилган:
қимматли қогозлар сотиб олиниши бўйича:
Д-т 5810 "Қимматли қогозлар" - 40000 сўм
К-т 6990 "Бошқа мажбўриятлар" - 40000 сўм;
воситачи хизматларига ҳисобдан чиқарилган тўловлар бўйича:
Д-т 9430 "Бошқа операцион харажатлар" - 4000 сўм
К-т 6990 "Бошқа мажбуриятлар" - 4000 сўм;
воситачи хизматлари учун тўловлар бўйича:
Д-т 6990 "Бошқа мажбуриятлар" - 44000 сўм
К-т 5110 "Ҳисоб-китоб ҳисобварағи" - 44000 сўм.
28. Муддатидан олдин эскирганлиги натижасида ҳар бирининг
нархи 14500 сўм бўлган иккита совутгич балансдан ҳисобдан
чиқарилган. Биринчи совутгич бўйича амортизация ажратмалари
11800 сўмни, иккинчиси бўйича эса - 12000 сўмни ташкил этган.
Совутгичларни тугатиш бўйича далолатномада эҳтиёт қисмлар
йўқлиги туфайли улар ўз вақтида таъмирланмаганлиги сабабли тўлиқ
амортизация ҳисобланмаганлиги кўрсатилган. Далолатнома раҳбар
томонидан тасдиқланган. Совутгичларни қисмларга ажратиш учун
ишчиларга 175 сўм иш ҳақи ҳисобланган. 40 сўмлик қора металл
чиқиндилари ва 95 сўмлик эҳтиёт қисмлари кирим қилинган.
3065 сўмлик натижа 8710-"Ҳисобот даврининг тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарари)" ҳисобварағи бўйича ҳисобдан чиқарилган.
29. Аудиторлик текшируви жараёнида корхонада тасдиқланган
далолатномага мувофиқ эскириш натижасида умумий қиймати
1800000 сўм бўлган иккита кўтаргич ҳисобдан чиқарилгалиги
аниқланган. Улар бўйича амортизация ажратмалари 1400000 сўмни
ташкил этган. 3000 сўмлик қора металл чиқиндилари кирим қилинган.
Кўтаргичларни қисмларга ажратиш учун ишчиларга 28000 сўм иш
ҳақи ҳисобланган ва 2010-"Асосий ишлаб чиқариш" ҳисобварағига
ўтказилган. Қора металл чиқиндилари кирим қилинган ва ҳисобда
1090-"Бошқа материаллар" ҳисобврағининг дебети ва 9390-"Бошқа
операцион харажатлар" ҳисобварағининг кредити бўйича ёзувлар
амалга оширилган. Ҳар бир кўтаргичнинг тугатилиши бўйича
натижалар таҳлилий ҳисобнинг тегишли ҳисобварақларида акс
этилмаган. Далолатномада кўтаргичлар муддатдан олдин эскириши
юқори намликка эга бўлган хоналарда узоқ муддатдан бери
ишлатилиши натижасида вужудга келган деб қайд этилган.
Бухгалтерия ҳисоби регистрларида қуйидаги ёзувлар мавжуд: Д-т 9210 "Асосий воситаларнинг сотилиши ва турли чиқими" -1800000 сўм
К-т 0130 "Машина ва ускуналар" - 1800000 сўм;
Д-т 0230 "Машина ва ускуналарнинг эскириши" - 1400000 сўм
113
К-т 9210 "Асосий воситаларнинг сотилиши ва турли чиқими" -
1400000 сўм; * , .д-^н
Д-т 9390 "Бошқа операцион даромадлар" - 403000 сўм
К-т 9210 "Асосий воситаларнинг сотилиши ва турли чиқими" -403000 сўм;
Д-т 1090 "Бошқа материаллар" - 3000 сўм
К-т 9210 "Асосий воситаларнинг сотилиши ва турли чиқими" -3000 сўм;
Д-т 2010 "Асосий ишлаб чиқариш" - 28000 сўм
К-т 6710 "Ходимлар билан меҳнат ҳақи бўйича ҳисоб-китоблар" - 28000 сўм.
30. Бирламчи ҳужжатларнинг текшируви ва содир этилган
хўжалик операциялари саналар ҳисобда акс этилган саналар билан
солиштирганда аудитор томонидан ҳисобот йилининг 27 декабрида
шартнома ва қабул қилиш-топшириш далолатномасига асосан 600000
сўмлик асосий воситалар объекти сотилганлиги аниқланди.
Объектнинг дастлабки қиймати 500000 сўм, амортизация эса - 80000
сўм бўлган. Харидор билан ҳисоб-китоблар амалга оширилмаган.
Ушбу операция йилнинг охирги ҳисобот санаси ҳолати бўйича
бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақларида акс этилмаган.
31. Аудитор томонидан корхонада 0160-"Транспорт воситалари"
ҳисобварағида ҳисобот йилининг октябр ойигача ўтган йилнинг 30
декабрида ишга туширилган, баланс қиймати 2080000 бўлган, ҳисобот
йилида 297000 сўм амортизация суммаси ҳисобланган ВАЗ-21053
русумли автомобил ҳисобда бўлганлигини аниқлади. Автомобил
ҳисобот йилинг март ойида ўгирлаб кетилган ва бу ҳолатни
тасдиқловчи ДАН идорасининг далолатномаси мавжуд.
32. Корхона ўз балансида автомобилга эга. Автомобилнинг
дастлабки қиймати 1000000 сўм, ҳисобланган амортизация суммаси
эса - 200000 сўм. Бошқа ташкилот айби билан автомобил фалокатга
учраган. 1 феврал ҳолатига кўра суд эксперти маълумотномасига
асосан тиклаш ишларининг қиймати РуҚС билан биргаликда 4800000
сўмни ташкил этади. 2 февралда фалокат айбдори томонидан ҳисоб-
китоб ҳисобварагига пул ўтказилган. Олинган бўнак суммасидан
бюджетга ЦЦС ўтказилган.
Ушбу муаммони ҳал этиш юзасидан корхонада иккита вариант мавжуд:
1 март ҳолатига амалдаги ҳаражатлар ЦЦС билан биргаликда 5400000 сўмни ташкил этган;
Автомобилни ҳисобдан чиқариш, эҳтиёт қисмларга ажратиш ва сотиб юбориш мумкин.
114
Корхона томонидан ўз Низом фаолиятини амалга ошириш учун ҳисобот йилининг ноябр ойида 150300000 сўмлик бепул берилган асосий воситалар (енгил автомобиллар) ҳисобга олинган. Бепул берилган асосий воситалар қийматидан бюджетга даромад солиғи тўланмаган. Шу ойнинг ўзида олдин ҳисобланган 12000000 сўмлик меҳнат ҳақини қоплаш учун ушбу асосий воситалар, яъни баланс қийматидан паст нархларда, бюджетга ҚҚС ва сотувдан даромад солиғини тўламаган ҳолда, корхона хизматчиларига берилган. Сотилган вақтида ушбу автомобилларнинг бозор қиймати 17000000 сўмни ташкил этади.
Корхонада ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ассортименти қисман ўзгариши муносабати билан бир қатор устахоналардаги асосий воситалар (дастгохлар, ускуналар) қайтадан такомиллаштирилган. Қайта такомиллаштириш учун сарфланган 380000 сўмлик харажатлар таннарх ҳисобига ҳисобдан чиқарилган.
Жисмоний шахс томонидан корхонага бозор қиймати 2600000 сўм бўлган автомобил совға қилинган. Ушбу автомобилни бошқа шаҳардан олиб келиш учун транспорт корхонасига 300000 сўм, шу жумладан 50000 сўм ВДС, автомобилни рўйхатдан ўтказиш учун 150000 сўм ва автотраспорт воситаларини сотиб олиш учун 80000 сўм солиқ тўланган. Бухгалтерия ҳисобида қуйидаги ёзувлар амалга оширилган:
автомобил қиймати бўйича:
Д-т 0810 "Тугалланмаган қурилиш" - 2600000 сўм
К-т 6010 "Мол етказиб берувчи ва пудратчиларга тўланадиган ҳисобварақлар" - 2600000 сўм;
автомобилни рўйхатдан ўтказиш учун:
Д-т 6410 "Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)" -150000 сўм
К-т 5110 "Ҳисоб-китоб ҳисобварағи" - 150000 сўм;
автомобилни олиб келиниши учун:
Д-т 9430 "Бошқа операцион харажатлар" - 250000 сўм
К-т 6010 "Мол етказиб берувчи ва пудратчиларга тўланадиган ҳисобварақлар" - 250000 сўм;
олиб келиниши қийматидан ҚҚС бўйича:
Д-т 6410 "Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)" -50000 сўм
К-т 6010 "Мол етказиб берувчи ва пудратчиларга тўланадиган ҳисобварақлар" - 50000 сўм;
солиқ суммаси бўйича:
Д-т 9430 "Бошқа операцион харажатлар" - 80000 сўм
К-т 5110 "Ҳисоб-китоб ҳисобварағи" - 80000 сўм;
автомобил рўйхатга олинганлиги бўйича:
Д-т 0160 "Транспорт воситалари" - 2600000 сўм
К-т 0810 "Тугалланмаган қурилиш" - 2600000 сўм;
115
36. Савдо корхонаси бир йил муддатга қуйидаги лицензияларни
сотиб олган:
автомобил ташувларини амалга ошириш учун - 200000 сўмлик;
вино-арақ маҳсулотларини сотиш учун - 450000 сўмлик;
тамаки маҳсулотларини сотиш учун - 300000 сўмлик.
Юқорида қайд этилган лицензия турлари корхонада номоддий активлар таркибига киритилган ва ҳар ойда қийматининг 1/12 қисми 0510-"Патентлар, лицензиялар ва ноу-хаулар амортизацияси" ҳисобварағига ўтказган ҳолда 0410-"Номоддий активлар" ҳисобварағида ҳисобга олинган.
37. Корхона жисмоний шахсдан хусусийлаштирилган хонадонни
сотиб олиб уни номоддий актив сифатида 0410 "Номоддий активлар"
ҳисобварағига ўтказган. Сотиб олиш-сотиш шартномасини
расмийлаштириш бўйича хизматлари учун нотариал идорасига 5210
сўм нақд пул тўланган. Сотувчи билан ҳисоб-китоб корхона ҳисоб-
китоб ҳисобварағидан сотувчининг жамғарма банкдаги хусусий ҳисоб-
китоб ҳисобварағига 110000 сўм пул ўтказиш йўлрх билан амалга
оширилган ва ушбу операция учун жамғарма банкка 780 сўм
тўланган.
Нотариал идораси ва жамғарма банка тўланган суммалар (6990 сўм) корхона томонидан бошқа корхоналар хизматини тўлаш бўйича харажатларга ҳисобдан чиқарилган.
Ҳисобда қуйидаги ёзувлар амалга оширилган:
нотариал идораси хизматлари учун тўловлар бўйича:
Д-т 2010 "Асосий ишлаб чиқариш" - 5210 сўм
К-т 5010 "Миллий валютадаги пул маблағлари" - 5210 сўм;
сотиб олиш қиймати бўйича:
Д-т 0410 "Патентлар, лицензиялар ва ноу-хау" - 110000 сўм
К-т 5110 "Ҳисоб-китоб ҳисобварағи" - 110000 сўм;
банк хизматлари учун тўловлар бўйича:
Д~т 2010 "Асосий ишлаб чиқариш" - 780 сўм
К-т 5110 "Ҳисоб-китоб ҳисобварағи" - 780 сўм.
38. "А" корхонаси масъулияти чекланган жамият шаклида
рўйхатга олинган "Б" корхонаси таъсисчиларидан бири бўлиб ушбу
жамиятнинг Низом капиталига ўз улушини фақатгина "Б" корхонаси
томонидан ишлаб чиқариш ҳуқуқини бериш шарти билан маҳсулот
ишлаб чиқариш учун лицензиясини қўйиш йўли билан амалга
оширади. "А" корхонаси балансида лицензиянинг қиймати 2000000
сўм, узоқ муддатли молиявий қўйилмаларни амалга ошириш вақтида
ҳисобланган амортизациянинг миқдори 20 %.
Низом капиталига қўйилмалар кўринишида киритилаётган лицензия қиймати таъсисчилар ўртасидаги келишувга мувофиқ 3500000 сўм.
Ҳисобда хўжалик операцияси қуйидаги ёзувлар билан амалга оширилган:
116
"А" корхонасида:
Д-т 9220 "Бошқа активларнинг сотилиши ва бошқа чиқими" -2000000 сўм
К-т 0410 "Патентлар, лицензиялар ва ноу-хау" - 2000000 сўм;
Д-т 0510 "Патентлар, лицензиялар ва ноу-хаулар амортизацияси" - 400000 сўм
К-т 9220 "Бошқа активларнинг сотилиши ва бошқа чиқими" -400000 сўм;
Д-т 0610 "Қимматли қоғозлар" - 3500000 сўм
К-т 9220 "Бошқа активларнинг сотилиши ва бошқа чиқими" -3500000 сўм;
Д-т 9220 "Бошқа активларнинг сотилиши ва бошқа чиқими" -1900000 сўм
К-т 6230 "Бошқа муддати узайтирилган даромадлар" - 1900000 сўм.
"Б" корхонасида:
Д-т 0410 "Патентлар, лицензиялар ва ноу-хау" - 3500000 сўм
К-т 8330 "Пай ва қўйилмалар" - 3500000 сўм;
39. Корхона 246000 сўмлик, жумладан ҚҚС билан дастурий маҳсулотларни сотиб олган.
Дастурий маҳсулотларни ишлатиш билан боғлиқ бўлган хизматлар бўйича маслаҳатлар учун дастурий таъминот ишлаб чиқариш фирмасига ҚҚС билан биргаликда 36000 сўм харажат қилинган. Корхонада дастурий маҳсулотларни сотиб олиш ва ҳисобга қўйиш билан боғлиқ бўлган ёзувлар қуйидагича амалга оширилган:
дастурий маҳсулотлар тўловлари бўйича:
Д-т 6010 "Мол етказиб берувчи ва пудратчиларга тўланадиган ҳисобварақлар" - 240000 сўм
К-т 5110 "Ҳисоб-китоб ҳисобварағи" - 2400000 сўм;
дастурий маҳсулотларни сотиб олиш бўйича:
Д-т 0830 "Номоддий активларни сотиб олиш"
К-т 6010 "Мол етказиб берувчи ва пудратчиларга тўланадиган
ҳисобварақ лар ";
ҚҚС суммаси бўйича:
Д-т 6410 "Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)" -40000 сўм
К-т 6010 "Мол етказиб берувчи ва пудратчиларга тўланадиган. ҳисобварақлар" - 40000 сўм;
Маслаҳат хизматлари суммаси бўйича:
Д-т 9430 "Бошқа операцион харажатлар" - 30000 сўм
К-т 6010 "Мол етказиб берувчи ва пудратчиларга тўланадиган ҳисобварақлар" - 30000 сўм;
ҚҚС суммаси бўйича:
Д-т 6410 "Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)" -6000 сўм
К-т 6010 "Мол етказиб берувчи ва пудратчиларга тўланадиган ҳисобварақлар" - 6000 сўм;
117
дастурий маҳсулот кирим қилиниши бўйича: Д-т 0410 "Патентлар, лицензиялар ва ноу-хау" - 200000 сўм К-т 0830 "Номоддий активларни сотиб олиш" - 200000 сўм; маслаҳатлар хизматининг тўлови бўйича:
Д-т 6010 "Мол етказиб берувчи ва пудратчиларга тўланадиган ҳисобварақлар" - 36000 сўм
К-т 5110 "Ҳисоб-китоб ҳисобварағи" - 36000 сўм.
40. Корхона товар белгисини ишлаб чиқмоқда. Товар белгисини
ишлаб чиқиш бўйича реклама агентлиги хизматининг қиймати 100000
сўм, ЦҚС - 20000 сўм. Товар белгисини рўйхатга олиш учун йиғим
18000 сўм.
Ҳисоб регистрларида қуйидаги ёзувлар амалга оширилган:
Д-т 6010 "Мол етказиб берувчи ва пудратчиларга тўланадиган ҳисобварақлар" - 120000 сўм
К-т 5110 "Ҳисоб-китоб ҳисобвараги" - 120000 сўм;
Д-т 0830 "Номоддий активларни сотиб олиш" - 100000 сўм
К-т 6010 "Мол етказиб берувчи ва пудратчиларга тўланадиган ҳисобварақлар" - 100000 сўм;
Д-т 4410 "Бюджетга солиқлар ва йигимлар бўйича бўнак тўловлар (турлари бўйича)" - 20000 сўм
К-т 6010 "Мол етказиб берувчи ва пудратчиларга тўланадиган ҳисобварақлар" - 20000 сўм;
Д-т 6990 "Бошқа мажбуриятлар" - 18000 сўм
К-т 5110 "Ҳисоб-китоб ҳисобвараги" - 18000 сўм;
Д-т 9430 "Бошқа операцион харажатлар" - 18000 сўм
К-т 6990 "Бошқа мажбуриятлар" - 18000 сўм;
Д-т 0410 "Патентлар, лицензиялар ва ноу-хау" - 100000 сўм
К-т 0830 "Номоддий активларни сотиб олиш" 100000 сўм;
Д-т 6410 "Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)" -20000 сўм
К-т 4410 "Бюджетга солиқлар ва йиғимлар бўйича бўнак тўловлари (турлари бўйича)" - 20000 сўм.
41. Корхона қиймати 1500000 сўм, ҚҚС 300000 сўм бўлган ўз
товар белгисидан фойдаланиш ҳуқуқини 5 йилга бошқа корхонага
беради (Товар белгиси корхона балансидан ҳисобдан чиқарилмайди).
Бухгалтерия ҳисобида ушбу операция қуйидаги ёзувлар билан акс
этилган:
Д-т 5110 "Ҳисоб-китоб ҳисобварағи" 1500000 сўм К-т 9390 "Бошқа операцион даромадлар" - 1500000 сўм; Д-т 5110 "Ҳисоб-китоб ҳисобварағи" - 300000 сўм К-т 6410 "Бюджетга солиқлар бўйича қарз (турлари бўйича)" -300000 сўм.
42. Корхона 1000000 сўмга, ҚҚС 200000 сўм товар белгисидан
фойдаланиш ҳуқуқини беш йил муддатга сотиб олади. Бухгалтерия
ҳисобида ушбу операция қуйидаги ёзувлар билан акс этилган:
118
Д-т 6010 "Мол етказиб берувчи ва пудратчиларга тўланадиган ҳисобварақлар" - 1200000 сўм
К-т 5110 "Ҳиеоб-китоб ҳисобварағи" - 1200000 сўм;
Д-т 0410 "Патентлар, лицензиялар ва ноу-хау" - 1200000 сўм
К-т 6010 "Мол етказиб берувчи ва пудратчиларга тўланадиган ҳисобварақлар" - 1200000 сўм.
43. Корхона томонидан сотиб олиш-сотиш шартномасига мувофиқ
9 ой муддатда фойда келтирадиган маълумотлар базасидан
фойдаланиш ҳуқуқи сотиб олинган. 192000 сўмлик тўлов сотиб олиш-
сотиш шартномаси бўйича ҳуқуқ ўтказилганда амалга оширилган.
Номмодий активларни сотиб олиш бўйича операция қуйидагича амалга оширилган:
Д-т 0410 "Патентлар, лицензиялар ва ноу-хау" - 160000 сўм
Д-т 6410 "Бюджетга солиқлар бўйича қарз (турлари бўйича)" -32000 сўм
К-т 6990 "Бошқа мажбуриятлар" - 192000 сўм.
Ҳар ойда 2010-"Асосий ишлаб чиқариш" ҳисобварағининг дебети ва 9510-"Патентлар, лицензиялар ва ноу-хаулар амортизацитяси" • ҳисобварағининг кредити бўйича 17800 сўм миқдорда амортизация ҳисобланган.
Корхона ҳайрия мақсадларида болалар уйига ўзи ишлаб чиқарган пойафзалларидан берган. Ҳисобда ушбу операция 60000 сўмлик амалдаги таннархи бўйича 8710-"Ҳисобот даврининг тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарари)" ҳисобварағининг дебети ва 2810-"Омбордаги тайёр маҳсулот" ҳисобварағининг кредитида акс этилган.
Улгиржи савдо корхонаси ҳайрия мақсадларида мактаб-интернатга мактаб ассортиментидаги товарларни берган. Ҳисобда ушбу операция 130000 сўмлик ҳисоб нархлари бўйича 8710-"Ҳисобот даврининг тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарари)" ҳисобварағининг дебети ва 2910-"Омбордаги товарлар" ҳисобварағининг кредитида акс этилган.
46. Корхона ҳайрия мақсадларида болалар касалхонасига
болалар ассортиментидаги товарларни берган. Ҳисобда ушбу операция
300000 сўмлик чакана нархлари бўйича (30 % савдо устамаси, 20 %
ҚҚС) 8710-"Ҳисобот даврининг тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган
зарари)" ҳисобварағининг дебети ва 2910-"Омбордаги товарлар"
ҳисобварағининг кредитида акс этилган.
47. Завод қошидаги фирма дўконида товар операциялар ҳисоби
текширилганда қуйидагилар аниқланган:
а) моддий-жавобгар шахсларнинг товар ҳисоботлари эркин шаклда тузилган;
119
б) ҳисоботларда товар ва пул маблағлари қрлдиқлари умумий
сумма билан кўрсатилган;
в) товарлар ҳисоби дўкон харажатлари акс этилган 9410-"Сотиш
бўйича харажатлар" ҳисобварағида амалга оширилган;
г) дўкон тушуми 9410-"Сотиш бўйича харажатлар"
ҳисобварағининг кредит айланиши асосида аниқланган ва 9020-
"Товарлар сотишдан даромадлар" ҳисобварағида акс этилмаган.
48. Корхона ўз балансидаги хизмат енгил автомобили учун чакана савдо дўконидан эҳтиёт к^исмлар сотиб олган.
Гараж механиги Б.Н.Қосимовнинг 25 октябрдаги 19-сонли бўнак ҳисоботига қуйидагилар илова қилинган:
1) дўконнинг эҳтиёт қ_исмлар номлари кўрсатилган 134000
сўмлик товар чеки;
2) 134000 сўмлик НКМ чеки.
Бухгалтерия ҳисобида қуйидаги ёзувлар амалга оширилган:
Ч_^<ях1Э,
Операция
мазмуни
Ҳужжат
Корреспондентлан-ган ҳисобварақлар
Сумма, сўм
дебет
кредит
09.09
Нақ_д пулга эҳтиёт қисмлар сотиб олинган
Товар че-
ки ва кас-
са чеки
1040
4220
111700
09.09
Сотиб олишда тўланган ВДС
Товар чеки
4410
4220
22300
10.09
Эҳтиёт қисмлар жорий таъмирлаш учун ҳи-собдан чиқарилган
Бўнак ҳисоботи
2010
1040
111700
10.09
ЦЦС бюджет билан ҳи-соб-китобга ҳисобдан чиқдрилган
Ҳисоблар
6410
4410
22300
49. Корхонада 1010-"Хом ашё ва материаллар" ҳисобварағида ишлаб чиқариш мақсадларида сотиб олинган моддий бойликлар билан бир қаторда кейинчалик мунтазам равишда қайтадан сотилиши учун олинган моддий бойликлар ҳам акс этилган - бир йилда барчаси 162000 сўм.
50. Банкнинг 15 октябрдаги кўчирмасига мувофи^ қурилиш материаллари базасига материаллар учун ҳисобварақ бўйича 23000 сўм тўланган. Ҳисобварақка юк хати илова қилинмаган. Мазкур сумма бўйича ҳисоб регистрида 6990-"Бошқа мажбуриятлар" ҳисобварағининг дебети ва 5110-"Ҳисоб~китоб ҳисобварағи" ҳисобварағининг кредити бўйича ёзувлар қайд этилган. Омборда моддий бойликларни ҳисобга олиш регистрларида ва моддий ҳисоботларда ушбу ҳисобварақ. бўйича материаллар омборга кирим қмлинганлиги тўғрисида маълумотлар шўц. 120
51. Шартномага мувофиқ келгусида мол етказиб бериш ҳисобига
корхона 18000 сўм бўнак олган. Январ ва феврал ойларида тегишли
равишда 6310-"Харидорлар ва буюртмачилардан олинган бўнаклар"
ҳисобварағининг регистри бўйича қуйидаги ёзувлар қайд этилган:
Д-т 5110 "Ҳисоб-китоб ҳисобварағи" - 18000 сўм К-т 6310 "Харидорлар ва буюртмачилардан олинган бўнаклар" -18000 сўм;
Д-т 6310 "Харидорлар ва буюртмачилардан олинган бўнаклар" -18000 сўм
К-т 4010 "Харидорлар ва буюртмачилардан олинадитан ҳисобварақлар" - 18000 сўм.
Корхона кассасидан ҳисобот йилининг 14 мартида 25-сонли чиқим касса ордери билан котиба С.Т.Кимга ҳисоботгир 1000 сўм берилган. Бўнак ҳисоботи тақдим этилмаган, кассага пул қайтарилмаган. Бухгалтернинг тушунтироиши бўйича юқорида қайд этилган сумма менежер М.Н.Подольскаяга "ўтказилган".
6010-"Мол етказиб берувчи ва пудратчиларга тўланадиган ҳисобварақлар" ҳисобварағининг айланма қайдномаларида акс этилган мол етказиб берувчилар билан ҳисоб-китобларнинг таҳлилий ҳисоби маълумотларига кўра кредит сальдо 500700 сўмни, дебет сальдоси эса - 70350 сўмни ташкил этган. Баланс маълумотларига кўра мол етказиб берувчиларга кредиторлик қарзлар 430350 сўмга тенг.
54. Улгуржи-сотиб олиш базасининг 4860-"Даъволар бўйича
олинадиган ҳисобварақлар" ҳисобварағининг таҳлилий ҳисобида
қуйидаги қарзлар мавжуд:
а) 12 августда 765-сонли ҳисобварақ, 356435-сонли темир йўли
юк хатига асосан қоғоз ишлаб чиқариш фабрикаси томонидан етказиб
берилмаган товар бўйича 78000 сўм. Улар томонидан юк хатига илова
қилинадиган чипта ўз вақтида юборилганлиги, лекин у бухгалтер
М.М.Насимовадаги почта ўтказмалари ичида йўқолиб қолганлиги
ўзаро ёзувлар амалга оширилганидан кейин маълум бўлди. Чипта
йўқлиги сабабли темир йўлга даъволар тақдим этилмаган. Кейинги
йилнинг январ ойида бухгалтер М.М.Насимова темир йўл чиптасини
топган, лекин даъволар тақдим этиш учун корхонанинг ҳуқуқий
хизматига тақдим этмаган;
б) 1433-сонли даъво бўйича спорт анжомларини ишлаб
чиқарувчи заводга қайтариб берилган роликли коньки бўйича 5200
сўм. Арбитраж судининг қарорига мувофиқ база ҳисобварақлари
сўзсиз тўланиши лозим.
55. МЧЖнинг умумий мажлиси Низом капиталини
иштирокчилар улуши ҳисобига 6000000 сўмга ошириш,
иштирокчиларга тегишли бўлган дивидендлар суммасини эса
МЧЖнинг Низом капитали олдидаги қарзларини қоплаш учун
121
йўналтириш тўғрисида қарор қабул қилинган. Жамият томонидан амалдаги қонунчиликка мувофиқ таъсис ҳужжатларига тегишли ўзгартиришлар киритилган.
Ҳисоб регистрларида қуйидаги ёзувлар амалга оширилган:
иштирокчиларга дивидендлар ҳисоблаш бўйича:
Д-т 8710 "Ҳисобот даврининг тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарари)" - 600000 сўм
К-т 6610 "Тўланадиган дивидендлар" - 600000 сўм;
қайта рўйхатга олингандан кейин МЧЖ Низом капиталининг кўпайиши:
Д-т 4710 "Кредитга сотилган товарлар бўйича ходимларнинг қарзи" - 600000 сўм
К-т 8330 "Пай ва қўйилмалар" - 600000 сўм;
МЧЖ Низом капиталига қўйилмалар бўйича қарзларни қоплаш учун ҳиеобланган дивидендлар суммаси бўйича:
Д-т 6610 "Тўланадиган дивидендлар" - 600000 сўм
К-т 4710 "Кредитга сотилган товарлар бўйича ходимларнинг қарзи" - 600000 сўм.
56. 10 августдаги 109-сонли буйруғига мувофиқ корхона ўз ходими Б.А.Тоировни 12 августдан 24 августгача муддатда Бухоро шаҳрига хизмат сафарига йўллаган.. Корхона кассасидан 600000 сўм бўнак берилган.
Хизмат сафаридан қайтгандан кейин Б.А.Тоиров томонидан 26 августда тасдиқланган 580000 сўмлик бўнак ҳисоботи тақдим этилган, 20000 сўм эса корхона кассасига топширилган. Бўнак ҳисоботида хизмат сафари даврида истиқомат қилиш учун харажатлар умумий суммада 174000 сўм деб кўрсатилган, хизмат сафари бўйича бошқа харажатларнинг барчаси эса тегишли ҳужжатлар билан тасдиқланган. Бухгалтерия ҳисобида қуйидаги ёзувлар амалга оширилган:
Сана
Операция мазмуни
Ҳужжат
Корреспондентлан-ган ҳисобварақлар
Сумма, сўм
дебет
кредит
10.08
Б.А.Тоировга хиз-мат сафари хара-жатлари учун бе-рилган
Б.А.Тоировнинг хизмат сафари бўйича харажат-лар умумхўжалик эҳтиёжларр!га ҳи-собдан чиқарилган
122
Корхона бош директор ўринбосари Германияда ўқиганлиги учун 1700000 сўм тўлаган. Ўқиш бўйича тўланган сумма ходимнинг умумий йиллик даромадига киритилмаган.
Мол-мулк солиғи тўлайдиган корхона балансида ижтимойи эҳтиёжлар учун ишлатиладиган 4500000 сўмлиқ қолдиқ қийматига объектлар (асосий воситалар, ускуналар ва хўжалик буюмлари) мавжуд ва улар фойда солиғи бўйича солиққа тортиш базасига киритилган.
Корхона автомобиллари учун ҳисобгир шахслар томонидан нақд 30000 сўмга сотиб олинган ёнилғи-мойлаш материаллари тўлиқ суммада таннархга киритилган.
Раҳбар Испанияга бориши бўйича 950000 сўм харажатлар корхона маблағидан тўланган ва хизмат сафари тариқасида ҳисобдан чиқарилган. Лекин ходимни хизмат сафарига йўллаш, унинг мақсадлари ва муддатлари тўғрисида буйруқ ва ҳисобот йўқ. Харажатларни тасдиқловчи тақдим этилган ҳужжатларда сайёҳлик корхонасининг тамғаси босилган.
Текширув жараёнида корхона ходимлари бир неча ойдан бери амалга оширилган хўжалик харажатлари бўйича бўнак ҳисобтлари тақдим этмаётганаликлари ва олинган ҳисобгир суммаларни қайтармаётганликлари аниқланган. Раҳбарнинг "Ҳисобдор суммаларни бериш тўғрисида"ги буйруғи билан корхонада ҳисобдор суммаларни қайтариш бўйича энг кўп бўлган муддат олингандан кейин 30 кун деб белгиланган.
62. 6310-"Харидорлар ва буюртмачилардан олинган бўнаклар"
ҳисобварағида ҳисобот йилининг охирига "Ёғду" ЁТАЖ харидоридан
олинган бўнакнинг 96000 сўми ҳисобда мавжуд. Текширув вақтида
шартнома муддати 12 декабрда тугаганлиги аниқланди. Харидорга товарлар
27 ноябрда берилган ва у бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс этилган:
Д-т 4010 "Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган ҳисобварақлар" - 96000 сўм
К-т 9010 "Маҳсулот сотишдан олинган даромадлар" - 96000 сўм;
Д-т 9010 "Маҳсулот сотишдан олинган даромадлар" - 16000 сўм
К-т 6410 "Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)"-16000 сўм.
4010-"Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган ҳисобварақлар" ҳисобварағининг таҳлилий ҳисобида 96000 сўмлик дебиторлик қарзи мавжуд.
63. Корхона транспортдан фойдаланиш ҳужжатлари (чипталарини)
сотиб олиш бўйича ўз ходимларининг харажатларини қоплаган ва ушбу
харажатлар қийматини 2010-"Асосий ишлаб чиқариш" ҳисобварағининг
дебети ва 4230-"Умумхўжалик харажатлари учун берилган бўнаклар"
ҳисобварағининг кредити бўйича ҳисобдан чиқарган.
123
64. Жорий йилда корхона бинони мукаммалаштириш учун уч
йил муддатга валюта кредитини олган. Лойиҳа бўйича ишлар ўтган
ҳисобот йилининг декабр ойида якунланган ва объект ишга
туширилган. Кредит бўйича қарз ўз вақтида қопланмаган, шу
муносабати билан жорий ҳисобот йилида ушбу шартномага мувофиқ
банк хизматлари ва у бўйича фоизлар тўланган. Бухгалтерия
ҳисобида ушбу операциялар қуйидагича акс этилган:
Д-т 2010 "Асосий ишлаб чиқариш" - 132000 сўм
К-т 5210 "Мамлакат ичидаги валюта ҳисобварақлари" - 132000
сўм (жумладан 120000 сўм - кредит учун фоизлар, 12000 сўм - банк
хизматлари).
65. Корхона банкдан 150000 сўмлик кредит олган. Кредит тўлиқ
бюджет олдидаги қарзни қоплаш учун ишлатилган. Бухгалтерия
ҳисобининг регистрларида қуйидаги ёзувлар амалга оширилган:
олинган кредит бўйича:
Д-т 5110 "Ҳисоб-китоб ҳисобварағи" - 150000 сўм
К-т 6810 "Қисқа муддатли банк кредитлари" - 150000 сўм;
бюджетга ўтказилган қарз бўйича:
Д-т 6410 "Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)" -150000 сўм
К-т 5110 "Ҳисоб-китоб ҳисобварағи" - 150000 сўм;
қопланган кредит бўйича:
Д-.т 6810 "Қисқа муддатли банк кредитлари" - 150000 сўм
К-т 5110 "Ҳисоб-китоб ҳисобварағи" - 150000 сўм;
Марказий банк ставкаси чегарасида кредит учун тўланган фоизлар бўйича:
Д~т 9430 "Бошқа операцион харажатлар" - 50000 сўм
К-т 5110 "Ҳисоб-китоб ҳисобварағи" - 50000 сўм.
66. Бош китоб ҳисобварақлари ва касса китобидаги ёзувлар
бўйича айланмаларнинг текширувида аудитор қуйидаги бухгалтерия
ўтказмалари билан акс этилган хўжалик операцияларнинг асл
мазмунини аниқлади:
Д-т 5010 "Миллий валютадаги пул маблағлари"
К-т 2310 "Ёрдамчи ишлаб чиқариш";
Д-т 5010 "Миллий валютадаги пул маблағлари"
К-т 9320 "Бошқа операцион даромадлар".
Дастлабки ва унга илова қилинган тасдиқловчи ҳужжатлардан корхона кассасига нақд пул кирим қилинганлиги аниқланди:
ходимларнинг шахсий эҳтиёжлари учун тақдим этилган автотранспорт учун - 8500 сўм;
омборларда вақтинча товарлар ва мол-мулкларни сақлаш учун (расмийлаштирилган шартномаларга мувофиқ) - 12000 сўм;
харидорлар ва буюртмачиларга расмийлаштирилган
шартномалар ва бир маротабалик буюртмаларга мгувофиқ ортиш-тушириш хизматлари учун - 10800 сўм.
124
67. Ҳисоб сиёсати тўғрисидаги буйруққа мувофиқ корхона сотиш
бўйича тушумни (солиққа тортиш мақсадида) ортиш усули бўйича
аниқлайди. Ҳисобот йилининг 21 мартида хорижий харидорга 800
сўм/1 доллар курси бўйича 5000 АҚШ долларига ҳисобварақ ёзиб
берилган. Ҳисобда қуйидаги ёзув амалга оширилган:
Д-т 4010 "Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган ҳисобварақлар"
К-т 9010 "Маҳсулот сотишдан олинган даромадлар".
Амалда маҳсулот 5 апрелда ортилган, бу вақтда АҚШ долларининг курси 850 сўм/1 доллар бўлган.
68. ЁТАЖ раҳбарияти ўз молиявий ҳолатини таҳлил қилган ва
болалар ижодий уйига 600000 сўмлик ҳайрия ёрдами кўрсатиш
тўғрисида қарор қабул қилган.. Ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги хатга
асосан қайд этилган сумма болалар ижодий уйининг ҳисоб-китоб
ҳисобварағига ўтказилган. Хўжалик операцияларни ҳисобга олиш
журналида қуйидаги ёзувлар амалга оширилган:
Д-т 9430 "Бошқа операцион харажатлар" - 600000 сўм К-т 5110 "Ҳисоб-китоб ҳисобварағи" - 600000 сўм. Корхона маълумотларига кўра 2002 йилда солиққа тортиладиган фойда 11000000 сўмни ташкил этган.
69. Ҳисобот йилида корхона томонидан шартномага мувофиқ ташкилий техникага хизмат кўрсатиш бўйича хизматлар ҳақи тўланган. Амалда ушбу хизматлар амалга оширилмаган, корхона томонидан тўланадиган хизматлар кўрсатилганлиги тўғрисида ҳужжатли тасдиқлар йўқ (хизмат кўрсатилганлиги тўғрисида тегишли далолатномалар мавжуд эмас). Бунда ушбу хўжалик операцияси корхона бухгалтерия ҳисобида қуйидаги ўтказмалар билан акс этилган:
Хизматлар қиймати бўйича:
Д-т 2010 "Асосий ишлаб чиқариш" - 300000 сўм
К-т 6010 "Мол етказиб берувчи ва пудратчиларга тўланадиган ҳисобварақлар" - 300000 сўм;
ҚҚС суммаси бўйича:
Д-т 4410 "Бюджетга солиқлар ва йиғимлар бўйича бўнак тўловлар (турлари бўйича)" - 60000 сўм
К-т 6010 "Мол етказиб берувчи ва пудратчиларга тўланадиган ҳисобварақлар" - 60000 сўм;
кўрсатилган хизматларга тўловлар бўйича:
Д-т 6010 "Мол етказиб берувчи ва пудратчиларга тўланадиган ҳисобварақлар" - 360000 сўм
К-т 5110 "Қисоб-китоб ҳисобварағи" - 360000 сўм;
хизматларга тўловлар амалга оширилгандан кейин ҚҚС бюджет билан ҳисоб-китоб қилиш учун ҳисобдан чиқарилганлиги бўйича:
Д-т 6410 "Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)" - 60000 сўм
К-т 4410 "Бюджетга солиқлар ва йиғимлар бўйича бўнак тўловлар (турлари бўйича)" - 60000 сўм.
125
70. Корхона товар операциясини амалга оширган ва у
бухгалтерия ҳисобида қуйидагача акс этилган:
Д-т 1010 "Хомашё ва материаллар" - 480000 сўм
К-т 6010 "Мол етказиб берувчи ва пудратчиларга тўланадиган ҳисобварақлар" - 480000 сўм;
алмашув шартномасига мувофиқ сотилган товарлар қиймати бўйича:
Д-т 6990 "Бошқа мажбуриятлар" - 480000 сўм
К-т 2910 "Омбордаги товарлар" - 480000 сўм;
келишув иштирокчиларининг ўзаро қарзлари қопланганлиги бўйича:
Д-т 6010 "Мол етказиб берувчи ва пудратчиларга тўланадиган ҳисобварақлар" - 480000 сўм
К-т 6990 "Бошқа мажбуриятлар" - 480000 сўм.
Шартнома билан эгалик қилиш ҳуқуқи ўтиш бўйича ҳеч қандай махсус шартлар кўрсатилмаган.
Атроф муҳитга ифлослантирувчи моддалар чиқарилганлиги учун ҳисобварақлар бўйича тўланган 140000 сўм 5110-"Ҳисоб-китоб ҳисобварағи" ҳисобварағи регистри бўйича корхона харажатига ўтказилган. Аудитор дастлабки ҳужжатлар бўйича амалда оширилган ёзувларни текшириб уларга аниқлик киритган. Атроф муҳитни муҳофаза қилиш устидан назорат қилувчи корхоналар томонидан тақдим этилган тўлов ҳужжатларида 95000 сўмлик белгиланган тўловдан ташқари атроф муҳитга ифлослантирувчи моддалар белгиланган меъёрлардан кўпроқ чиқарилганлиги учун 45000 сўм ҳам кўрсатилган.
9430-"Бошқа операцион харажатлар" ҳисобварағининг дебети ва 5110-"Ҳисоб-китоб ҳисобварағи" кредити бўйича бухгалтерия ўтказмалари билан акс этилган харажатлар ҳисобварақлари ва ҳисоб-китоб ҳисобварағи аудитор томонидан муқобил текширувининг натижасида ҳисобот йилида корхона автомобил сотиб олганлиги ва 60000 сўмлик бундай ёзувлардан бири сотиб олишда автотранспорт воситаларини сотиб олиш бўйича солиқ суммасига ёзилганлиги аниқланган.
Харажатлар ҳисоби бўйича ёзувларни текширганда аудитор маҳсулот таннархига қуйидаги хизматлар бўйича харажатлар киритилганлигини аниқлади:
корхона хусусий мулки бўлган бинода шаҳар телефон тармоғи томонидан телефон алоқасини ўрнатиш бўйича:
Д-т 2010 "Асосий ишлаб чиқариш" - 18500 сўм
К-т 6010 "Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган ҳисобварақлар" - 18500 сўм;
бошқа корхонага ёнғинларни олдини олиш сигнализациясини ўрнатганлиги учун:
Д-т 2010 "Асосий ишлаб чиқариш" - 11000 сўм
126
К-т 6010 "Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган ҳисобварақлар" - 11000 сўм;
бошқа корхонага маҳаллий компьютер тизимини ўрнатганлиги учун:
Д-т 2010 "Асосий ишлаб чиқариш" - 56000 сўм
К-т 6010 "Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган ҳисобварақлар" - 56000 сўм.
74. Корхона ички аудиторни тайёрлаш учун у аудитор
гувоҳномасини олиш учун ўқув курсларида имтиҳонга тайёрланиши
ва топшириши билан боғлиқ бўлган харажатларни тўлаган. Ҳисобда
ушбу операция қуйидаги ёзув билан акс этилган:
Д-т 9430 "Бошқа операцион харажатлар" - 40000 сўм К-т 5110 "Ҳисоб-китоб ҳисобварағи" - 40000 сўм.
75. Корхона ЁТАЖ билан тузилган шартномага мувофиқ ишлаб
чиқариш биноларини ижарага олган. Шартнома бўйича бир йиллик
ижара нархи 84000 сўмни ташкил этган (ВДСни ҳисобга олмаган
ҳолда). Текширилаётган йилнинг биринчи чорагида ижара ҳақи ижара
берувчига тўлиқ ўтказилган ва ижара суммасининг ҳаммаси
харажатларга ҳисобдан чиқарилган..
Бухгалтерия ҳисобида қуйидаги ёзувлар амалга оширилган:
Сана
Операция
мазмуни
Ҳужжат
Корреспондентлан-ган ҳисобварақлар
Сумма, сўм
дебет
кредит
19.03
Ижара тўлови
Шартнома
9430
6990
84000
19.03
Ижара ҳақи ўтказилган
Тўлов
топшириқ
номаси
6990
5110
84000
76. Янги ҳамкор билан шартнома тузиш учун делегацияни қабул
қилиш бўйича корхона томонидан 75000 сўм ваколатли харажатларга
ҳисобдан чиқарилган.. Ҳисобдан чиқариш учун дастлабки тасдиқловчи
ҳужжатлар сифатида озиқ-овқатларга тўланганлигини тасдиқловчи
чеклар ва хизматлар учун чипталар илова қилинган.
Ҳисобда қуйидаги ёзувлар амалга оширилган: Д-т 9430 "Бошқа операцион харажатлар" - 75000 сўм К-т 4230 "Умумхўжалик харажатлари учун берилган бўнаклар" - 75000 сўм.
77. Корхона меъёрий-техникавий тавсифга эга бўлган чоп
этиладиган нашрларга келгуси йилнинг биринчи ярим йиллигига
240000 сўмга обуна бўлган. Бунда ҳисобда қуйидаги ёзувлар амалга
оширилган:
' 127
Сана
Операция мазмуни
Ҳужжат
Корреспондентлан-ган ҳисобварақлар
Сумма, сўм
дебет
кредит
28.12
Келгуси йилнинг ярим йиллигига обуна учун тўланган
78. Корхона шаҳар транспортидан фойдаланиш учун чипталарни сотиб олган ва ўз ходимларига бепул тарқатган.
Бухгалтерия ҳисобида ушбу ҳолат қуйидаги ёзувлар билан акс этилган:
Сана
Операция мазмуни
Ҳужжат
Корреспондентлан-ган ҳисобварақлар
Сумма, сўм
дебет
кредит
30.10
Транспортдан фойдала-ниш чипталарини сотиб олиш учун ҳисобгир пул берилган
Чиқим
касса
ордери
4230
5010
72000
30.10
Ҳисобдор сумма хара-жатларга ҳисобдан чи-қарилган
Бўнак ҳисоботи
2010
4230
72000
79. Корхона ходими А.С.Фозиловга хўжалик эҳтиёжларига офис
жиҳозлари, идишлар тўплами, маиший электрасбоблари сотиб олиш
учун ҳисобдор 150000 сўм пул берилган.
Амалга оширилган харажатлар тўғрисида А.С.Фоилов томонидан дўконлар чеклари илова қилинган бўнак ҳисоботи тақдим этилган. Қуйидагилар сотиб олинган: идишлар тўплами - 40000 сўм; электр кофеқайнатгич - 80000 сўм; гуллар учун ваза - 100 сўм; ошхона асбоблари - 200 сўм.
Бухгалтерия ҳисобида қуйидаги ёзувлар амалга оширилган: Д-т 4230 "Умумхўжалик харажатлари учун берилган бўнаклар"
- 150000 сўм
К-т 5010 "Миллий валютадаги пул маблағлари" - 150000 сўм;
Д-т 2010 "Асосий ишлаб чиқариш" - 150000 сўм
К-т 4230 "Умумхўжалик харажатлари учун берилган бўнаклар"
- 150000 сўм.
80. Корхона ўқув фаолиятини амалга ошириш лицензиясига эга
бўлган муассасаси билан 4800000 сўмлик шартнома тузган, биринчи
ўқув йилига ушбу шартнома бўйича пул тўлаган ва қуйидаги
ходимларни ўқихнга йўллаган:
128
С.В.Ханов - малакасини ошириш курсларига;
Ю.Н.Саидов - муҳандис-иқтисодчи мутахассислиги бўйича ўкиб олий маълумот олиш учун:
Бухгалтерия ҳисобида қуйидаги ёзувлар амалга оширилган:
Сана
Операция
мазмуни
Ҳужжат
Корреспондентлан-ган ҳисобвараклар
Сумма, сўм
дебет
кредит
20.03
Шартнома бўйича тў-ланган
Шартнома
6010
5110
4800000
20.08
Укитиш бўйича хара-жатлар ҳисобдан чиқа-рилган
Шартнома
9430
6010
4800000
81. Корхона "Наргиза" кафесида ўз ходимлари учун овқатланиш
ташкил қилинганлигини учун йил давомида тўловларни амалга
оширган. Харажатларнинг ушбу банди таҳлилий ёритиш бўйича бир
йилда 288000 сўмни ташкил этган.
Ҳар ойда бухгалтерия ҳисобида харажатларнинг ушбу банди куйидаги ёзув билан акс этилган:
Д-т 2010 "Асосий ишлаб чиқариш" - 24000 сўм
К-т 6710 "Ходимлар билан меҳнат ҳақи бўйича ҳисоб-китоблар" - 24000 сўм.
82. Корхона мунтазам равишда ҳисобдор шахслар (ҳайдовчилар)
орқали хизмат автомобиллари учун автомобилларга ёнилғи тарқатиш
шаҳобчаларидан ёнилғи-мойлаш материалларини сотиб олган. г\ҚС
ҳисоблаш йўли билан 20 % белгиланган ставка бўйича аниқланади.
Ҳисобдаги ёзувлар ҳайдовчилар томонидан тақдим этилган ёнилғи-мойлаш материаллари сотиб олинганлигини тасдиқловчи йўл варақалари оркали амалга оширилган.. Ҳисобот йилида жами 100000 сўмлик ёнилғи-мойлаш материаллари сотиб олинган, жумладан бюджетдан қоплаш учун 16667 сўм (100000 х 20 : 120) ҳисобланган.
Бухгалтерия ҳисобида қуйидаги ёзувлар амалга оширилган:
Сана
Операция
мазмуни
Ҳужжат
Корреспондентлан-ган ҳисобварақлар
Сумма, сўм
дебет
кредит
ЁММларни сотиб олиш
Иўл вара-қалари
2010
4230
83333
ЁММ бўйича ВДС тўланган
Йўл вара-
қалари
4410
4230
16667
ҚҚС қоплаш учун тақдим этилган
Ҳисоб-китоб
6410
4410
16667
129
83. Ҳисобот йилининг учинчи чорагида корхона 9430-"Бошқа
операцион харажатлар" ҳисобварағига қуйидаги харажатлар
ўтказилган:
а) қурилиш ишларини амалга ошириш учун қиймати 261900 сўм
амал қилиш муддати икки йил бўлган лицензия қиймати;
б) ходимларнинг болалари дам олиши билан боғлиқ бўлган
хизмат сафари харажатлари;
в) чипталар ва хизмат сафари гуфоҳномалари тақдим этилмаган
авиа- ва темир йўл транспортидан фойдаланганлигининг қиймати;
г) ходим томонидан сотиб олинадиган хонадон техникавий
инвентарлаш бюроси томонидан ўрганиб чиқилганлиги учун КДС
билан биргаликда 124400 сўм миқдоридаги тўлов.
Ҳисобот йилининг биринчи чорагида ўтказилган аудиторлик текшируви натижасида ўтган йилда "Нигора" МЧЖ томонидан кўрсатилган маълумот хизматлари учун тўланган 643567 сўм ҳисобот йилининг 25 февралида корхона томонидан 2010-"Асосий ишлаб чиқариш" ҳисобварағига ўтказилганлиги аниқланди. Бажарилган ишлар тўғрисидаги маълумотномага ўтган йилнинт 16 ноябрида қўл қўйилган.
Корхона кўргазмада иштирок этганлиги сабабли реклама учун солиқнр! ҳисоблашда кўрсатилган хизматларга 11000 сўм икки маротаба киритилган.
86. Мол етказиб берувчи ўз ишлаб чиқариш йўналишини
қайтадан ташкил этганлиги сабабли олдин ишлаб чиқарилган
маҳсулотни етказмай кўйган ва олдин тузилган шартномалар
бажарилишини таъминлай олмаган. Корхонага нисбатан шартномага
мувофиқ товар етказиб бериш бўйича шартларини бажармаганлиги
учун 500000 сўм миқдорида жарима чоралари қўлланилган.
5110 "Ҳисоб-китоби ҳисобварағи" ҳисобварағининг регистрида ушбу операция қуйидаги ёзув билан акс этилган:
Д-т 5110 "Ҳисоб-китоб ҳисобварағи" - 500000 сўм
К-т 9390 "Бошқа операцион харажатлар" - 500000 сўм.
87. Корхона товар сотиб олиш мақсадида банкдан кредит олган
пайтида мол-мулкни бадалга бериш шартномасини рўйхатга олиш
учун 75000 сўм давлат божини тўлаган.
Бухгалтерия ҳисобида ушбу операция қуйидагича акс этилган:
Д-т 9430 "Бошқа операцион харажатлар" - 75000 сўм
К-т 4230 "Умумхўжалик харажатлари учун берилган бўнаклар"
- 75000 сўм;
Д-т 4230 "Умумхўжалик харажатлари учун берилган бўнаклар"
- 75000 сўм
К-т 5010 "Миллий валютадаги пул маблағлари" - 75000 сўм.
130
88. Бекор к_илинган қ_урилишга оид шартнома бўйича
қайтарилган 120000 сўм жарима суммаси бухгалтерия ҳисобида 8710-
"Ҳисобот даврининг тақ.еимланмаган фойдаси (в;опланмаган зарари)"
ҳисобварағининг дебетида акс этилган.
Бунда шартномада жарима чораларини цўллаш. акс этилмаган, уларни қайтариш тўғрисида суд қарори йўц. 89. Уғирлик натижасида савдо корхонаси омборидан озиқ-овқат
маҳсулотларининг маълум бир қисми йўқрлган.
Корхонада тузилган комиссия к,арорига мувофиқ, тергов ишлари якунлангинча қадар ушбу содир этилган ҳолат бўйича 6500 сўмлик йўқ.отишлар (табиий йўқотишлар меъёридан юқори) операцион харажатлар сифатида ҳисобдан чиқарилган.
90. Таъсис шартномасига биноан корхонанинг Низом капитали
бир неча ҳуцуций шахслар томонидан шакллантирилган. Таъсис
шартномасига мувофиқ, таъсисчилардан бири ўз улушини 200000 сўм
миқдорида 10 йил муддатга "ишлаб чиқариш майдонларидан
фойдаланиш хуцуцъти бериш йўли" билан амалга оширган.
Улушларни расмийлаштириш бухгалтерия ҳисобида қуйидагича
акс этилган:
Д-т 4710 "Кредитга сотилган товарлар бўйича ходимларнинг
қарзи" - 200000 сўм
К-т 8330 "Пай ва қўйилмалар";
Низом капиталига улушларни киритиш бўйича:
Д-т 0410 "Патентлар, лицензиялар ва ноу-хау" - 200000 сўм
К-т 4710 "Кредитга сотилган товарлар бўйича ходимларнинг
қарзи" - 200000 сўм.
91. Очиқ турдаги акциядорлик жамияти хорижий
инвестицияларга эга бўлган корхона таъсисчиларидан бири бўлиб
ҳисобланади. ОТАЖ Низом капиталига ўз улушини бино қисмидан
беш йил муддатга фойдаланиш ҳуқуқини бериш йўли билан 300000
сўм суммада киритган. Иккала корхона ҳам юридик шахс мақомига
эга.
Таъсис ҳужжатларига асосан ОТАЖ ҳисобида қуйидаги ёзувлар амалга оширилган:
Д-т 0610 "Қимматли қоғозлар" - 300000 сўм
К-т 6290 "Бошқа муддати узайтирилган мажбурият" - 300000 сўм.
92. Ҳисобот йилининг иккинчи чорагида тўртинчи чоракда
хоналарни таъмирлаш учун корхона томонидан 900000 сўм келгуси
харажатлар резерви сифатида ҳисобланган. Бухгалтерия ҳисобида
қуйидаги ёзув амалга оширилган:
Д-т 2010 "Асосий ишлаб чиқариш" - 900000 сўм
К-т 8910 "Келгуси харажатлар ва тўловлар резервлари" - 900000 сўм.
131
93. Аудитор аудиторлик хулосасига имзо чекишдан олдин бўрон
оқибатида мижознинг бир филиалига жиддий зарар етказилганлиги
маълум бўлди. Ҳолат молиявий ҳисобот санасидан кейин содир
этилган. Зарар суғурта компанияси томонидан қопланмайди.