86.Баланснинг "Пул маблағлари" банди бўйича пул маблағларининг
қолдиқлари қуйидаги ҳисобварақлар бўйича акс этилиши лозим: А) "Миллий валютадаги пул маблағлари", "Ҳисоб-китоб ҳисобварағи",
"Банкдаги махсус ҳисобварақдаги пул маблағлари ^ҳисоби
ҳисобварағи", "Пул эквивалентлари (турлари бўйича)", "Йўлдаги
(жўнатмалар) пул маблағлари";
Б) "Миллий валютадаги пул маблағлари", "Ҳисоб-китоб ҳисобварағи",
"Банкдаги махсус ҳисобварақдаги пул маблағлари ҳисоби
ҳисобварағи", "Пул эквивалентлари (турлари бўйича)";
В) "Ҳисоб-китоб ҳисобварағи", "Банкдаги махсус ҳисобварақдаги пул
маблағлари ҳисоби ҳисобварағи", "Пул эквивалентлари (турлари
бўйича)", "Йўлдаги (жўнатмалар) пул маблағлари".
87. Баланс активининг "Ҳаридор ва буюртмачилар билан ҳисоб-
китоблар" моддаси бўйича қуйидаги қарзлар акс этилади: А) харидорларни тегишли ҳисобварақлар бўйича олиниши лозим
бўлган ҳисобварақларда қайд этилган;
Б) харидорларни тегишли ҳисобварақлар бўйича тўланиши лозим
бўлган ҳисобварақларда қайд этилган;
В) харидорларни тегишли ҳисобварақлар бўйича "Узоқ муддатли
ижара бўйича олинадиган тўловлар", "Харидорлар ва
буюртмачилардан олинадиган ҳисобварақлар", "Даргумон қарзлар
бўйича резервлар".
88. Ёпиқ турдаги акциядорлик жамиятлари учун Низом
капиталининг энг кам миқдори қанча? А) Энг кам иш ҳақининг 100 баробари миқдорида; Б) Энг кам иш ҳақининг 200 баробари миқдорида; В) Энг кам иш ҳақининг 500 баробари миқдорида; Г) Энг кам иш ҳақининг 50 баробари миқдорида.
89. Очиқ турдаги акциядорлик жамиятлари учун Низом
капиталининг энг кам миқдори қанча? А) 100000 АҚШ доллари миқдорида;
Б) 50000 АҚШ доллари миқдорида;
В) Энг кам иш ҳақининг 500 баробари миқдорида;
Г) Энг кам иш ҳақининг 1000 баробари миқдорида.
90. Қўшма корхоналар учун Низом капиталининг энг кам миқдори
қанча? А) 100000 АҚШ доллари миқдорида; Б) 150000 АҚШ доллари миқдорида; В) 200000 АЦШ доллари миқдорида; Г) 300000 АҚШ доллари миқдорида.
105
91. Мижоз билан аудитор аудитнинг вазифаларидан бири корхона
яқин келажакда ўз фаолиятини амалга ошириш қобилиятига
эгалигини аниқлаш деб белгиладилар. Аудит мақсадларини амалга
ошириш учун қайси муолажалар энг самарали ҳисобланади?
А) Активларни тез пулга айлантириш қобилияти нуқтаи-назаридан
баланснинг молиявий таҳлили;
Б) Дебиторлик ва кредиторлик қарзлари ўсишининг кунма-кун
таҳлили;
В) Инфляция коэффициенти бўйича тўғрилаган ҳолда сотувлар
ҳажмининг таҳлили;
Г) Хусусий капитал қўшилишининг таҳлили.
92. Тушум тўлиқ ҳисобга олииганлиги юзасидан текширув
ишларини олиб бориш жараёнида аудитор қуйидаги ҳолатлар
бўйича исботларни олиши лозим:
А) Мол етказиб берувчиларга ортиқча пул тўланмаганлигига; Б) Даргумон қарзлар бўйича резервлар тўғри ташкил этилганлигига; В) Жўнатилган товарлар бўйича ҳужжатлардаги ҳисоб ёзувларида узилишлар бўлмаганлигига.
93. Қуйида қайд этилган исботлардан қайси бири энг
ишончлилигини аниқланг:
А) Дебиторлик қарзи олинганлиги тўғрисида бўлим бошлиғи
томонидан тақдим этилган исбот;
Б) Дебиторлик қарзи қонунийлиги тўғрисида телефон орқали олинган
исбот;
В) Заҳиралар ҳисоби аниқлиги тўғрисида корхонада аудитор
иштирокреда ўтказилган инвентарлаш натижалари орқали олинган
исбот.
94. Номмодий активларни сотиб олиш ёки ташкил этиш билан
боғлиқ бўлган харажатлар қайси туркумга мансуб эканлиги
тўғрисидаги саволга қайси жавобни аудитор тўғри деб тан олади?
А) Ишлаб чиқаришнинг ва айланишнинг жорий чиқимлари;
Б) Капитал қўйилмалар;
В) Узоқ муддатли инвестициялар.
95. Номоддий активлар бўйича амортизация харажатларини
иқтисодий элементларга ўтказишда қайси жавобни аудитор
меъёрий ҳужжатларга мувофиқ деб тан олади?
А) Асосий воситалар амортизацияси;
Б) Бошқа харажатлар;
В) Харажатларнинг алоҳида элементига ажратилган.
96. Номоддий активлар бўйича амортизация меъёрлари қуйидаги
ташкилот томонидан белгиланади:
А) Табақалаштирилган гуруҳлар бўйича махсус маълумотномада келтирилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси ҳукумати томонидан;
106
Б) Махсуслаштирилган консалтинг фирмалари томонидан;
В) Номоддий активларнинг дастлабки қиймати ва фойдали
ишлатилиш муддатидан чиққан ҳолда мустақил равишда корхона
томонидан.
97. Ишлаб чиқариш учун мўлжалланган асосий воситаларни
таъмирлашга мўлжалланган маблағлар тўғри ишлатилганлигини
текширувида аудитор қайси жавобни меъёрий ҳужжатларга мувофиқ деб
ҳисоблайди? А) Таъмирлаш бўйича барча сарфлар харажатлар таркибига
киритилганлигини;
Б) Таъмирлаш бўйича барча харажатлар хусусий маблағлар манбалари
ҳисобига ҳисобдан чиқарилганлигини;
В) Таъмирлаш бўйича барча харажатлар молиявий натижалар ҳисобига
ҳисобдан чиқарилганлигини.
98. Корхона раҳбарияти тижорат маҳфийлигига асосланиб аудиторга
номолиявий тавсифга эга бўлган ҳужжатларни тақдим этишдан бош
тортган. Аудитор ҳаракатига баҳо беринг. А) Аудитор аудиторлик хулосасини тақдим этишдан бош тортган;
Б) Аудитор аудиторлик хулосасини тақдим этган;
В) Аудитор маълумот чекланган деган изоҳ билан аудиторлик хулосасини
тақдим этган.