Атты халықаралық ғылыми-тәжірибелік конференцияның жинағы в рамках проекта Erasmus+


Ўзбекистон олий таълимида TUNING методологиясини қўллаш тажрибаси ҳақида



Download 6,45 Mb.
Pdf ko'rish
bet114/170
Sana24.02.2022
Hajmi6,45 Mb.
#187342
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   170
Bog'liq
Materials of Final conference

Ўзбекистон олий таълимида TUNING методологиясини қўллаш тажрибаси ҳақида 
Лутфуллаев Пўлатхон, НамДУ, халқаро алоқалар бўлими бошлиғи,
эл.манзил: pulathon2001@gmail.com тел: +998907400192 
Аннотация 
Ушбу мақолада тюнинг методолиясининг Ўзбекистон олий таълимига Темпус ва 
Эрасмус+ лойиҳалари орқали кириб келганлиги ёритилган. Уни таълим жараёнида 
қўллашнинг афзалликлари таҳлил этилган. Гент университетининг компетенциялар 
бўйича тажрибаси ёритилган. Уч босқичли олий таълимда компетенцияларга қўйиладиган 
талаблар бўйича тавсиялар берилган.
Annotation
In this article discussed the introduction of tuning methodology in Uzbek higher education 
within the Tempus and Erasmus+ projects. Its applicability in educational process discussed. The 
Gent University practices of competences are highlighted. Recommendations are given to set 
requirements for competences in three level higher education.
Аннотация 
В статье освещены внедрение методологии тюнинга в высшее образование 
Узбекистана благодаря проектовЭрасмус+ и Темпуса. Проанализировано превосходство 
внедрения в учебный процесс. Особое внимание уделяется методам компетенции 
Университета Гента. А также, описқваются рекомендации по установлению требований 
к компетенции в трехуровневом высшем образовании. 
Аннотация 
Мақалада Эразмус+ және Темпус жобалар арқылы Өзбекстанның жоғары білімнің 
тюнинг әдістемесі енгізілгені баяндалған. Енгізудің артықшылығы талдап жасалынған. 
Гент университетінің құзырет әдісіне ерекше назар аударылады. Үш деңгейлі жоғары 
білімде құзыреттерге талаптар қоюға ұсынымдар берілген. 
Теmpus ва Эрасмус+ лойиҳалари олий таълимда таълим жараёни сифатини 
оширишда, кадрлар рақобатбардошлигини таъминлашда ва олий таълим муассасаларининг 
халқаро ҳамкорлигини юксалишида катта ҳисса қўшиб келмоқда. Айниқса сўнгги 5 йил 
ичида тиббиёт ОТМларининг бу дастурга кенг жалб этилиши мамлакатимизда тиббиётга 
оид фанларни Оврўпа стандартлари билан солиштириб таҳлил қилиш учун имкониятлар 
яратмоқда. ModeHEd, UzHealth, TechReh, MEDiPHyS, SPHERA, TAME каби бажарилаётган 
лойиҳалар бунга яққол мисолдир. Бунда, хорижий тажрибаларни таҳлилий ўрганишда 


146
тюнинг методологияси қўл келмоқда. Тюнинг методологияси биринчи бор UzHELTH 
лойиҳасида тиббиётга оид фанларда қўлланилди. Ундан аввал эса TuCAHEA лойиҳасида 
ижтимоий-гуманитар ва техника фанларида қўлланилди. Шу туфайли тюнинг 
методологияси Ўзбекистон олий таълимига кириб келди. Ушбу лойиҳаларни дунёнинг 
бошқа минтақаларида амалда бўлган Тюнинг дастурларининг Марказий Осиёдаги давоми 
дея ҳисоблаш мумкин.
Тюнинг дастури биринчи бўлиб Оврўпа олий таълим кенглигини (European higher 
educational area) ривожлантиришда кўмак вазифасини ўтовчи метод сифатида пайдо бўлган. 
Бунда олий таълим жараёнида талаба, иш берувчи ва жамиятнинг талаб ва эҳтиёжларидан 
келиб чиққан ҳолда билим беришга ўтиш мақсад қилинган. Европа олий таълим кенглигида 
Болоня жараёни ҳам асосий рол ўйнайди, бироқ, Болоня жараёни олий таълимни 
гармониялаштиришга (harmonization) қаратилган бўлса, Тюнинг дастурида таълим 
дастурини барқарорлиги (compatible) ва ўхшашлигини (comparable) таъминлашни мақсад 
қилиб олган. 
Тюнинг методологиясини ўрганиш ва уни таништириш орқали Ўзбекистон олий 
таълимини глобализация жараёнларига жавоб бериши ва ҳалқаро доирадаги жараёнларга 
мувофиқ ривожланиб боришига муҳим туртки бўлади. Ўзбекистон Республикасида олий 
таълим икки босқичда ташкил этилган бўлиб, дунё миқёсида эътироф этилган таълим 
стандартлари (дастурлари)га мос ўқув жараёни ташкил этилган. Яратилаётган янги авлод 
дарслик ва қўлланмаларида жаҳондаги янгиликларни қамраб олинган. Бу борада олинган 
ахборотлар таҳлил қилиниб, танқидий ва ижодий фойдаланилмоқда, бироқ бу соҳадаги 
амалга оширилаётган ишларни янада ривожлантириш мақсадга мувофиқ. Биздаги олий 
таълим ҳам умуминсоний, ҳам миллий қадриятларга асосланган ҳолда такомиллашиб 
бораётганлиги маълум. Бугунги кунда олий таълимда сифатли кадрлар тайёрланиши, бу 
кадрларнинг юксак техника ва технологияларда ишлай олиш қобилятини таьминловчи 
омилларни ўрганиш лозим эканлиги кун тартибидаги долзарб масалалардандир. Шу 
маьнода TuCAHEA, UzHELTH, ModeHEd лойиҳалари хорижий мамлакатлар олий 
таълимидаги сифат ва рақобатбардошликни таъминловчи тизимнинг хусусиятларини 
очишга қаратилган. Ахборот манбаларидан олинган маълумотлар таҳлили шуни 
кўрсатадики, АҚШ, Оврўпа ва Осиёдаги олий таълим муассасаларининг сифатни 
таъминлаш ва рақобатбардошлик қобилияти уларнинг шу соҳада бошқа олий таълим 
муассасалари фаолиятини жиддий ўрганиш асосида шаклланишида Тюнинг (Tuning) 
методологияси уларга қўл келган. Тюнинг методологияси деганда - ҳорижий 
мамлакатларнинг олий таълимидаги амалда бўлган ва эътиборга олиш мумкин бўлган 
метод сифатида ўрганишни назарда тутмоқ лозим. Аслида бунга бизда ўта кучли эҳтиёж 
бўлмасада, жаҳондаги олий таълим соҳасида кечаётган ҳар бир ижобий ҳодисани 
тараққиётнинг таъминланишида ўрнини ҳисобга олиб, ўрганиб боришимиз зарур. Айни 
вақтни ўзида хорижий мамлакатлар тажрибасини ўрганиб, фақат зарур ўринлардагина 
ижодий фойдаланиш мақсадга мувофиқлигини таъкидламоқчимиз. 
Гент университети тажрибасига кўра компетенциялар билим олиш маҳсули, яъни 
эришилган натижа (learning outcomes) ҳисобланади ва бу Дублин дескриптор (Dublin 
descriptors)лари орқали ёритиб берилган.
Дублиндескрипторларига кўра олинган билим ва малакалар қуйидаги 
умумийкомпетенцияларга бўлинади: 
1.Билимватушунча (Knowledge and understanding) 
2.Билимватушунчаниқўллаш (Applying knowledge and understanding) 
3.Мулоҳазақилаолиш(Making judgements) 
4.Коммуникация (Communication) 
5.Ўргаништажрибалари (Learning skills) 
Ушбу компетенциялар уч босқичли таълим даражалари яъни бакалавр, магистр ва 
докторантура бўйича эгаллаш зарур бўлган меъёрларга ажратилган ҳолда ёритиб ўтилди. 


147
Люк Франсуага кўра уч босқичли таълимда эгаллаш мумкин бўлган компетенцияларни 6 
қисмга бўлиш мумкин ва ҳар бир босқичда маълум қисмларни эгаллаш зарур бўлади.
Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, уч босқичдаги олий таълим олувчига 
компетенцияларни эгаллаш бўйича қўйиладиган талаблар ҳар бир таълим йўналиши ва 
мутахассисликларда аниқланиб олиниши тавсия этилади. Бу ўз навбатида маҳаллий иш 
берувчилар талаби, минтақанинг иқтисодиётини ривожлантиришдаги талаблардан келиб 
чиқиб аниқланиши кўзда тутилади. Таълим компетенцияларини жамият ва иш берувчилар 
талабига мослаштириб ва янгилаб бориш тўхтовсиз бажириладиган вазифа ҳисобланади. Бу 
соҳада Эрасмус+ лойиҳаларининг кўпайиши Ўзбекистон ОТМларида халқаро алоқаларни 
кенгайтиришда муҳим аҳамият касб этади. ModeHEd лойиҳасида ҳам тюнинг 
методологиясини кенг қўлланилиши тавсия этилади. 

Download 6,45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   170




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish