Қатламни синаш Қудуқни бурғилашда керн олиш


Синаш асбобининг ишини назорат қилиш ва бажарилган



Download 423,85 Kb.
Pdf ko'rish
bet8/9
Sana23.06.2022
Hajmi423,85 Kb.
#694547
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Маъруза 10

8. Синаш асбобининг ишини назорат қилиш ва бажарилган 
синаш ишини сифатини баҳолаш 
Қатлам синагичларни қудуқларга туширишда қувур орти 
бўшлиғидаги суюқлик сатҳи узлуксиз назорат қилиб турилади; 
бунда қудуқ доимо оғзигача тўлдирилган бўлиши керак. 
ТҚСни тушириш жараёнида туширилаётган комплекснинг 
герметиклиги амалдаги меъёрий ҳужжатларга мувофиқ вақти-вақти 
билан назорат қилиб турилади. 
Асбоб-ускуналарни тушириш ва кўтаришда ҳамда қудуқ туби 
клапанлари билан технологик операцияларни бажаришда ўқ бўйлаб 
бериладиган юклама узлуксиз назорат қилинади. 
ТҚС (ИПТ) клапани очилгандан сўнг қувур орти бўшлиғидаги 
суюқлик сатҳини текшириш лозим. Агар суюқлик сатҳи тез пасайса, 
бу пакерлашнинг герметиклиги бузилганлигидан дарак беради. 
Бундай вазиятда, ТҚС (ИПТ)ни тез кўтариш зарур, бунинг 
натижасида суюқлик кирадиган клапан беркитилади ва қувур орти 
бўшлиғида суюқлик сатҳи тикланади. Шундан сўнг юкламани 20-
30% га кўпайтириб, пакерни қайтадан ўрнатишга харакат қилинади. 


Пакерни ўрнатишни такрорий уриниши ҳам муваффақкиятсиз ўрнатилса, 
қудуқдан ускуналарни чиқариб олиб, унинг компановкасини ва 
хвостовикнинг узунлигини ўзгартириш лозим. 
Ушбу вазифани якорли ТҚС (ИПТ) компоновкаси билан тезда ҳал қилиш 
мумкин. 
Синаш натижасида қудуқдан газ, нефть ёки юқори газ таркибли қатлам 
суюқлиги оқими олинган бўлса, у ҳолда ишларнинг хавфсизлигини 
таъминлайдиган қуйидаги тадбирлар қўлланилади: 
- беркитувчи клапанни ёпиш зарур; 
- пакер ўрнатилган жойидан олинади; 
- қувурдан ҳавони тўлиқ чиқиш вақти кутилади; 
- циркуляция клапанини очиб, тескари ювиш билан қувурдан чиқаётган 
қатлам суюқлиги бурғилаш майдонидан ташқарида жойлашган сиғимга 
сиқиб чиқарилади ва ёнғиндан сақланиш талабларига риоя қилинади. 
Ундан сўнг қатламдан қувурга оқиб кираётган суюқлик ҳажми ўлчанади, 
кимёвий таҳлил учун суюқлик намунаси олинади; 
- циркуляция вақтида қувурдаги ва қувур орти бўшлиғидаги суюқлик 
параметрлари бараварлаштирилади; 
- ускуналар қатламдан оқим ҳосил қилмайдиган тезликда кўтарилади ва 
қувур орти бўшлиғига узлуксиз суюқлик қуйиб турилади. 


ТҚС (ИПТ) ёрдамида бажарилган барча ишлар натижасидан олинган 
маълумотлар комплексини, синаш жараёнида оқим ҳосил бўлганлиги ёки 
бўлмаганлиги 
тўғрисидаги 
далилларни 
чуқурлик 
манометрлари 
диаграммалари ва бошқа маълумотларни таҳлил қилиш асосида объектни 
синаш бўйича ўтказилган технологик операциялар сифатини тезкор 
баҳолаш амалга оширилади. Бунда ўтказилган синаш қуйидагича: 
а) агар у авария ва асоратсиз ўтказилган ҳамда асосий вазифа бажарилган 
бўлса, техник жиҳатдан сифатли (тугалланган); 
б) агар синашни ўтказишда қуйидагилар кузатилса, техник жиҳатдан 
сифатсиз ҳисобланади: 
- ускуналарнинг чўзилиб ва тегиб қолганлиги, қудуқ тубида кўп шлам 
тўпланганлиги ҳамда бурғилаш қувурларининг қисман ногерметиклиги, 
бурғилаш эритмасининг ютилиши кузатилса; 
- ТҚС (ИПТ) қисмлари ва бурғилаш механизмлари ишламай қолган бўлса; 
- режимнинг амалдаги кўрсаткичлари режалаштирилганидан фарқланса; 
- техник шароитлар ва хавфсизлик қоидалари ҳамда атроф муҳитни 
муҳофаза қилиш талаблари бузилган бўлса. 


Қуйидаги шароитлар бажарилганда, объектни синаш сифатли ва тугалланган 
ҳисобланади: 
- қувурларда қатлам суюқлиги кўтарилиб, ундан герметикланган намуна олинган 
бўлса; 
- ноль чизиғи, оқим эгри чизиғи ва ТҚС (ИПТ) устидаги трубаларга, фильтрга, 
фильтр остига ўрнатилган манометрлар диаграммаларида босимнинг тикланиш 
эгри чизиғлари аниқ ифодаланган бўлса; 
- бурғилаш қувурлари, НКТ ва ТҚС (ИПТ) қисмларининг герметиклиги ТҚС 
(ИПТ) устидаги трубаларга ўрнатилган манометрлардаги диаграмма ёзувларида 
бир хил қайд қилинган бўлса; 
- пакерларнинг герметиклиги, ТҚС (ИПТ) клапанининг очилганлиги, БАК (ЗПК) 
беркитилганлиги, фильтр остига, фильтрга ва қувур орти босимни ўлчаш 
қурилмаси ўрнатилган манометрлардаги диаграмма ёзувларида қайд қилинган 
бўлса. 
Агар синаш жараёнида қатлам флюиди оқимини олиш аниқ белгиланган ва 
муқаррар бўлса, қуйидагилар маҳсулдор қатлам имкониятларини баҳолаш 
белгилари ҳисобланади: 
- қатлам флюиди оқимининг ҳажми ва унинг жадаллиги; 
- оқим эгри чизиғи ва қудуқ туби босимининг тикланиш эгри чизиғи 
диаграммаларининг шакли (қавариқлиги, чизиқларнинг қиялиги, БТЭЧ (КВД) 
охирги участкасининг яссилиги). 
Синаш вақтида оқим олинмаган ва унинг ёрқин белгилари намоёнланмаган бўлса, 
қудуққа туширилган манометрлардаги сифатли диаграммалар синашни 
тугалланганлик мезони сифатида қабул қилинади, чунки уларда объектни синаш 
жараёни тўла ифодаланган бўлади. 



Download 423,85 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish