Атб “Қишлоқ қурилиш банк” томонидан янги тартиб доирасида Ўзбекистон Республикаси Молия



Download 29,59 Kb.
bet7/11
Sana08.10.2022
Hajmi29,59 Kb.
#851894
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
qxH4qZBNtXCcMtXwChTzDDUINwOsnz4jT08ae0uz

8. Томонларнинг ҳуқуқлари
8.1. Банкнинг ҳуқуқлари:
8.1.1. Қарз олувчининг айби билан ушбу шартноманинг 6.3-бандида кўрсатилган ҳужжатлар шартнома имзоланган вақтдан бошлаб бир ой мобайнида тақдим этилмаган тақдирда кредит ажратишни тўхтатиб туриши;
8.1.2. Қарз олувчи томонидан ушбу шартноманинг 5.7-банди шартлари белгиланган муддатларда бажарилмаган тақдирда Банк ушбу шартнома бўйича мажбуриятларнинг муддатидан олдин бажарилишини талаб қилишга, ушбу талаб бажарилмаганда эса-кредит бўйича таъминлашни ундиришни мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш шартномаларда белгиланган тартибда қаратиши;
8.1.3. Кредит ажратишнинг ҳар бир босқичида уй-жойда амалга оширилган қурилиш-монтаж ишларини қурилиш майдонига бориб ўрганиш, шунингдек кредитдан фойдаланишнинг бутун даври мобайнида доимий мониторингни амалга ошириш. Бунда банк мониторинг давомида ипотека кредити ва унинг бўйича фоизларнинг тўланиши, гаровга қўйилган мол-мулкдан фойдаланиш ва уларни сақлаш қоидаларига амал қилиниши, ипотека предметининг ноқонуний бегоналаштирилишига йўл қўйилмаслиги юзасидан назоратни амалга оширади.
8.1.4. Ипотека кредитидан белгиланган мақсадда фойдаланилмаган тақдирда, Банк томонидан ажратилган ипотека кредити муддатидан олдин ундириб олинади.
8.1.5. Мажбуриятларнинг бажарилмаслиги ҳоллари бошланган тақдирда Банк ўз ихтиёрига кўра қуйидаги ҳаракатлардан исталганини амалга ошириши мумкин:
ушбу шартнома бўйича муддати ўтказиб юборилган қарздорлик юзага келганда, банк Қарз олувчига зиммасидаги қарз юки янада ошиб кетишининг олдини олиш мақсадида муддати ўтказиб юборилган қарздорлик юзага келган санадан бошлаб 7 (етти) календарь куни давомида Қарз олувчи билан келишилган ҳар қандай алоқа боғлаш усулларидан, шу жумладан электрон алоқа воситаларидан ёки қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа усуллардан фойдаланиб, муддати ўтказиб юборилган қарздорлик юзага келганлиги ҳақида тўловлар жадвалини илова қилган ҳолда хабар бериши;
ушбу шартнома бўйича мажбуриятларнинг муддатидан олдин бажарилишини талаб қилиши, банкда мавжуд Қарз олувчи (Биргаликда қарз олувчининг) ҳар қандай ҳисобварақлардан (омонат, валюта омонати, банк карталаридаги) маблағларни акцептсиз тартибда ундириб олиш ва қарздорликни сўндиришга йўналтириш, улар талабларни қаноатлантириш учун етарли бўлмаганда - ундирувни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кредит бўйича таъминотга қаратиш;
Қарз олувчи (Биргаликда қарз олувчи)нинг мобил телефонига унинг кредит бўйича қарздорлиги тўғрисидаги хабарларни “SMS” ва бошқа электрон шаклда юбориш ҳамда ушбу маълумотларни оммавий-ахборот воситаларида жойлаштириш;
Қарз олувчи (Биргаликда қарз олувчи)га қарздорлиги тўғрисидаги барча маълумотларни куннинг соат 8:00 дан 20:00 гача бўлган вақт оралиғида юбориш;
уй-жойнинг кўринадиган жойига ва учинчи шахслар эркин танишиши мумкин бўлган бошқа жойларга ушбу уй-жой бўйича қарздорлик мавжудлиги ва сотувга қўйилаётганлиги (ундирув қаратилганлиги) тўғрисидаги эълон тахтачаларини жойлаштириш;
ушбу шартнома бўйича мажбуриятларнинг бажарилишини қўшимча равишда таъминланишини талаб қилиш;
Қарз олувчидан (Биргаликда қарз олувчидан) ушбу шартномада белгиланган тартибда кредитнинг ҳаммасини ёки унинг бир қисмини муддатидан олдин қайтаришни (оғзаки, ёзма ва электрон шаклда) талаб қилиш (қонун ҳужжатларида кредитнинг ҳаммасини ёки унинг бир қисмини муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишнинг бошқача тартиби белгиланган тақдирда кредитнинг ҳаммасини ёки унинг бир қисмини муддатидан олдин қайтаришни талаб қилиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади);
ундирувни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кредит бўйича таъминотга қаратиш;
ушбу шартномани унда белгиланган тартибда бекор қилиш (қонун ҳужжатларида бундай шартномани бекор қилишнинг бошқача тартиби белгиланган тақдирда ушбу шартнома қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бекор қилинади);
ушбу шартномага ва амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳар қандай ҳуқуқлардан фойдаланиш.
8.1.6. Ушбу шартнома бўйича талаб қилиш ҳуқуқини Қарз олувчи (Биргаликда қарз олувчи)нинг розилигини олиб Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ўзгага беришни амалга ошириш.
8.1.7. Қарз олувчидан гаровга қўйилган мол-мулкни сақлаш бўйича зарур чораларни кўришни талаб қилиш.
8.1.8. Қарз олувчи (Биргаликда қарз олувчи) кредитни қайтариш муддатларини бузганда, мазкур шартноманинг 4.2.-бандида белгиланган фоиз ставкасини тўловлар жадвали бўйича муддати ўтган қисмига нисбатан 1,5 мартага ошириб тўлашни талаб қилиш.
8.1.9. Банк ўз ихтиёрига кўра Қарз олувчи (Биргаликда қарз олувчи)га нисбатан ушбу шартнома бўйича ўзи эга бўлган ҳуқуқлардан исталганини қўллаши ёхуд қўлламаслиги мумкин.
8.1.10. Банк томонидан ушбу ҳуқуқларнинг қўлланмаслиги ёхуд қисман қўлланиши ушбу ҳуқуқлардан воз кечишни англатмайди ва улар келгусида исталган вақтда қўлланиши мумкин.
8.2. Қарз олувчи (Биргаликда қарз олувчи)нинг ҳуқуқлари:
8.2.1. Банкда Молия вазирлигининг бўш мақсадли маблағлари мавжуд бўлган тақдирда ипотека кредитининг ушбу шартномада назарда тутилган ҳажмда, муддатларда ва шартларда берилишини талаб қилиш.
8.2.2. Олинган кредитни тўлиқ қайтариб ва унинг бўйича ҳисоблаб ёзилган фоизларни тўлаб Банк билан ушбу шартномани муддатидан олдин бекор қилиш.
8.2.3. Мазкур шартномани имзо қўймасдан олдин танишиб чиқиш учун ўзи билан олиб кетиш;
8.2.4. Ушбу шартнома тузилганидан кейин ва Қарз олувчининг топшириғига асосан тўлов амалга оширилгунга қадар бўлган даврда кредит олишдан бепул асосда воз кечиш (бунда, Қарз олувчи (Биргаликда қарз олувчи) томонидан қилинган ҳар қандай харажатлар Банк томонидан қайтарилмайди (қопланмайди));
8.2.5. Исталган вақтда шартномавий неустойкаларни тўламаган ҳолда ипотека кредитини муддатидан олдин сўндириш;
8.2.6. Ипотека кредитини қайтариш учун тўловларни амалга ошириш шакли, суғурта компаниясини мустақил равишда танлаш;
8.2.7. Банк томонидан шартнома шартлари бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги натижасида етказилган зарарларни қопланишини талаб қилиш.

Download 29,59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish