Атаманинг ўзбек тилидаги номланиши Атаманинг инглиз тилидаги номланиши


ТМЗларни доналаб баҳолаш, ўртача баҳода, ФИФО ва бошқа усулларда баҳолаб сарфлашни ҳисобда акс эттириш



Download 9,48 Mb.
bet51/109
Sana27.02.2022
Hajmi9,48 Mb.
#473515
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   109
Bog'liq
Бух Ҳис Фани Глассарий мавзулар

5.3.ТМЗларни доналаб баҳолаш, ўртача баҳода, ФИФО ва бошқа усулларда баҳолаб сарфлашни ҳисобда акс эттириш.

«Товар-моддий заҳиралар» номли 4-сон БҲМАга асосан товар моддий заҳираларнинг таннархи барча сотиб олиш харажатларини ва товар-моддий заҳираларни манзилга етказиб бериш ҳамда тегишли ҳолатга келтириш билан боғлиқ бўлган транспорт-тайёрлов харажатларини ўз ичига олади.


Материалларни сотиб олиш харажатлари сотиб олиш қийматини, импорт божлари ва йиғимларни, маҳсулотни сертификация қилиш харажатларини, таъминот, воситачи ташкилотларга тўланган комиссион тўловларни, солиқларни (кейинчалик ҳисоб-китоб тарзида), шунингдек транспорт-тайёрлов харажатлари, хизмат ва заҳираларни сотиб олиш билан бевосита боғлиқ бўлган бошқа харажатларни ўз ичига олади.
Материалларнинг ҳар бир турини тайёрлаш, ҳақиқий таннархини ҳисоблаш кўп меҳнат ва вақт талаб қилади. Шунинг учун ҳам кўпчилик ҳолларда моддий бойликлар жорий ҳисобда - ўртача сотиб олиниш баҳоси, режа таннархи бўйича ва бошқа баҳоларда баҳоланади. Материалларнинг ҳақиқий таннархи билан ўртача сотиб олиниш баҳоси ёки режа таннархи ўртасидаги фарқ уларнинг гуруҳлари бўйича алоҳида счётларда ҳисобга олинади. Амалиётда компьютерларнинг кенг қўлланилиши материал заҳиралари ҳар бир турининг ҳақиқий таннархини ҳисоблаш имкониятини яратади.
Ишлаб чиқариш харажатларига ҳисобдан чиқариладиган материалларнинг ҳақиқий таннархини аниқлаш, уларни баҳолашнинг қуйидаги усулларини қўллаш билан амалга ошириш мумкин:

  1. Доналаб баҳолаш;

  2. Ўртача таннарх бўйича ёки AVECO усули;

  3. Биринчи тушум-биринчи харажат, FIFO усули;

  4. Охирги тушум-охирги харажат, LIFO усули.

Доналаб баҳолаш усули автомобил, тасвирий санъатнинг ноёб асарлари, қимматбаҳо заргарлик буюмлари кабиларни ҳисобга олишда юритилади ва ҳар бир буюм алоҳида доналаб, баҳоланади.
AVECO усули материалларнинг ўртача нархларига асосланган. Бу усул бўйича ҳар бир бирликнинг қиймати давр бошларида ўхшаш бирликларнинг ўртача ўлчанадиган қийматидан ва давр мобайнида сотиб олинган ва ишлаб чиқарилган ўхшаш бирликлар қийматидан белгиланади. Ўртача қиймат даврий асосда ёки хўжалик юритувчи субъектда мавжуд бўлган вазиятга кўра, ҳар бир қўшимча етказиб бериш давомида ҳисобланиши мумкин.
ФИФО усулида ишлаб чиқаришга биринчи сотиб олинган материаллар партияси бўйича баҳоланади, сўнгра иккинчи партия баҳоси бўйича ва ҳоказо. ФИФО усулида хом-ашё, материаллар ва товарлар келиб тушиш тартиби бўйича баҳоланади. Бу шундан далолат берадики, материаллар таннархининг қисми сифатида нисбати олдинги баҳода ҳақиқатда ушбу материаллар юқори ёки паст нархда сотиб олинганлигидан қатъий назар, сарфланади. Материалларнинг баҳоси уларнинг жорий баҳосини акс эттиради. Инфляция даврида ФИФО усулидан қўлланилса, соф фойданинг энг юқори даражасига эришилади.
ЛИФО усулида материаллар ишлаб чиқаришга аввал охирги партия таннархи бўйича тиғзилади, сўнгра аввалги партия ва ҳоказо. Заҳирада қолган материаллар қиймати ҳисобот даврининг охирида биринчи сотиб олинган материал таннархи бўйича ҳисобланади. ЛИФО усулидан фойдаланиш инфляция даврида энг паст фойдани, дефляция, яъни нархларнинг пасайиши вақтида энг юқори фойдани келтиради.
ТМЗ яроқсиз бўлганда, брак, қисман ёки бутунлай эскирганда, сотувни ташкил қилиш харажатлари ошганда, рақобат кучайиб, сотув нархи пасайган ҳолатларда, товар-моддий захиралари ўз таннархидан ишлаб чиқариш қийматидан паст баҳода сотиш қийматида баҳоланиши мумкин.

Download 9,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish