1.3. Ҳисoб турлaридa қўллaнилaдигaн: нaтурaл, мeҳнaт вa пул ўлчoви бирликлaри.
Шуни таъкидлаш лозимки, халқаро стандартларга жавоб берадиган ва бозор иқтисодиёти хусусиятларига мос келадиган ҳисобнинг янги тизимини ишлаб чиқишда олим ва амалиётчилар ривожланган мамлакатларда бу соҳада яратилган янгиликларга кўркўрона ёндошаётганлари йўқ.
Хорижий мамлакатларининг амалиётини ўрганиш, уларни чуқур ва ҳар томонлама таҳлил қилиш Ўзбекистон Республикасида ҳисоб тизимининг такомиллаштириш имкониятини беради.
Ҳозирда Республикамиз ҳисоб тизимида қуйидаги ўлчов бирликларидан фойлаланилади:
Натура ўлчов бирлиги тезкор ҳисобда, статистик ҳисобда, бухгалтерия ҳисобининг аналитик ҳисобида кенг қўлланилади. Бу ўлчов бирлиги бир турдаги буюмлар ҳисоби учун керак бўлади. Масалан, болалар оёқ кийимини, музлаткичлар сони, газлама метри ва шу кабилар (метр, кг, дона, жуфт, литр ва ҳ.к).
Пул ўлчов бирлиги хўжалик жараёнлари (операциялар) ва воситаларини ягона ўлчовда (пулда) умумлаштиришда қўлланилади, яъни барча маблағлар қиймат ўлчов бирлигида ифодаланилади. Ўзбекистон Республикасида пул ўлчов бирлиги сифатида сўм, тийин қабул қилинган.
Вақт (меҳнат) ўлчов бирлиги (ой, кун, соат, минут, секунт) эса бирор бир статистик ёки хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун сарф бўлган ишчи кучи, ишчи сони, иш соати ва ҳоказоларни аниқлашда қўлланилади.
1.4. Бухгалтерия ҳисобини ташкил қилиш этикаси. Буxгaлтeрия ҳисoби субъeктлaри вa oбъeктлaри.
Ҳўжалик юритувчи субъектларда юритилаётган ҳисоб сиёсати ўзига хос принципларга амал қилиши керак. Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия Ҳисоби Миллий Стандартларининг (БҲМС) биринчи сонли стандартида бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисоботнинг принциплари сифатида қуйидагилар келтирилган:
Бухгалтер ўзининг тажрибасига асосланиб, ташқи ҳисоботларни тузишда қонунга асосланган, мохирона, профессионал ва белгиланган талабларга мос иш юритиши лозим. 7
Ўзбекистон Республикасининг “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги” Қонунининг 6-моддасига8 кўра бухгалтерия ҳисоби субъектлари давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, Ўзбекистон Республикасида рўйхатга олинган юридик шахслар, уларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳамда ундан ташқарида жойлашган шўъба корхоналари, ваколатхоналари, филиаллари ва бошқа таркибий бўлинмалари бухгалтерия ҳисоби субъектларидир.
Юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи шахслар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, шунингдек чет эл юридик шахсларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги ваколатхоналари, филиаллари ва бошқа таркибий бўлинмалари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳисоб юритади ҳамда ҳисобот тақдим этади.
Ушбу Қонуннинг 7-моддасига кўра бухгалтерия ҳисоби объектлари активлар, мажбуриятлар, хусусий капитал, захиралар, даромадлар, харажатлар, фойда, зарарлар ва уларнинг ҳаракати билан боғлиқ хўжалик операциялари бухгалтерияҳисобининг объектларидир. Бухгалтерия ҳисоби объектлари синтетик ва аналитик ҳисобларда юритилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |