Атаманинг ўзбек тилидаги номланиши Атаманинг инглиз тилидаги номланиши



Download 9,48 Mb.
bet52/109
Sana27.02.2022
Hajmi9,48 Mb.
#473515
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   109
Bog'liq
Бух Ҳис Фани Глассарий мавзулар

5.4.ТМЗлар соф сотиш қиймати.
Соф сотиш қиймати – товар сотилишининг тахминий қийматидан товарларни сотиш олдидан тайёрлаш ва уни сотиш харажатларининг айирмасидир.
Товар-моддий захиралари соф сотиш қийматигача қуйидаги усуллар асосида қисман ҳисобдан чиқарилади:

  1. Моддалар бўйича усул – бунда товар-моддий захираларининг ҳар бир тури баҳоланади;

  2. Асосий товар гуруҳларининг усули – бунда товар-моддий захираларининг гуруҳ имтиёзи баҳоланади;

  3. Захираларнинг умумий даражаси усули – бунда ҳамма товар-моддий захиралари баҳоланади.


Материаллардан фойдаланишни назорат қилиш ва инвентаризациядан ўтказиш.
ТМЗ ларнинг инвентаризация қилиш ва натижаларини бухгалтерия ҳисоби ёзувларида акс эттириш.
Корхоналарнинг бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи маълумотларининг тўғрилиги уларнинг ишлаб чиқариш заҳиралари инвентаризация қилиш билан тасдиқланади. Ишлаб чиқариш заҳираларини инвентаризация қилиш «Инвентаризацияни ташкил этиш ва ўтказиш» номли 19-сон БҲМА ва «Товар-моддий заҳиралар» номли 4-сон БҲМАлар билан тартибга солинади.
Инвентаризациядан кўзланган асосий мақсад - ишлаб чиқариш заҳираларининг натура ва қиймат кўринишида амалда мавжуд эканлигини аниқлашдан иборат. Инвентаризация қилиш натижасида бойликларнинг тўғри сақланиши ва берилиши, тарози ва ўлчов асбобларининг ҳолати, ҳисоб юритиш тартиби ва бошқалар текширилади.
Ишлаб чиқариш заҳираларини инвентаризация қилиш бир йилда камида бир марта молиявий ҳисоботни тузишдан олдин, лекин ҳисобот йилининг 1 октябридан кейин амалга оширилади. Бундан ташқари, ишлаб чиқариш заҳираларининг сақланишини, уларни сақлаш шарт-шароитларини ва омборда ҳисобга олиш аҳволини назорат қилиш учун инвентаризациялар ўртасидаги даврда мунтазам текширишлар ва материалларни танлаб инвентаризациялаш ўтказилиши керак.
Қуйидаги ҳолатларда инвентаризация муддатидан олдин ўтказилиши шарт:

  • корхона мол-мулкини ижарага бериш, сотиб олиш, сотиш, шунингдек давлат корхонасини акциядорлик жамиятига айлантириш чоғида;

  • товар-моддий бойликлар қайта баҳоланганида;

  • моддий жавобгар шахс ўзгарганида;

  • талон-тарож қилиш ёки суиистеъмол қилиш, шунингдек бойликларнинг бузилиши билан боғлиқ фактлар аниқланганида;

  • ёнғинёки табиий офатлар содир бўлганида;

  • корхона тугатилаётганида тугатиш балансини тузиш олдидан ва бошқа ҳолларда.

Текшириш кўламига кўра инвентаризация ёппасига ёки танлаб ўтказиладиган, ўтказиш вақти бўйича режалаштирилган ёки тўсатдан ўтказиладиган инвентаризацияларга бўлиниши мумкин.
Инвентаризацияни ўтказишга корхона раҳбари ва бош бухгалтери раҳбарлик қилади. Ишлаб чиқариш заҳираларини инвентаризация қилиш инвентаризация қилувчи ишчи комиссиялар томонидан моддий жавобгар шахс иштирокида амалга оширилади.
Инвентарлаш даврида моддий бойликларнинг мавжудлиги тарозида тортиш, ўлчаш усули билан аниқланади ва рўйхатда расмийлаштирилади. Рўйхатни моддий жавобгар шахс имзолайди.
Инвентаризация қилиш натижасида материаллар бўйича ҳужжатлардаги маълумотлар ва ҳақиқий қолдиқлар орасидаги фарқ солиштирув қайдномасида расмийлаштирилади.
Ишлаб чиқариш заҳираларини инвентаризация қилиш натижасида аниқланган ҳақиқий мавжуд мулк ва бухгалтерия ҳисоби маълумотлари ўртасидаги тафовутлар қуйидагича акс эттирилади:

Download 9,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish