Ат саноати корхоналари фаолиятини самарали ривожлантириш


Асосий воситалар ва номоддий активлар амортизацияси, млн. сўм



Download 189,46 Kb.
bet17/19
Sana01.06.2022
Hajmi189,46 Kb.
#624375
TuriДиссертация
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19
Bog'liq
Avtoreferat Dexkanova ЯНГИ

Асосий воситалар ва номоддий активлар амортизацияси, млн. сўм

Ялпи маҳсулот, млрд. сўм

2014

1

361,88

245,10

16888,0

2015

2

705,67

343,14

18154,6

2016

3

890,01

421,37

26782,3

2017

4

1015,94

442,23

28194,7

2018

5

1137,85

535,10

31695,8

2019

6

2210,85

1006,18

43483,6

2020

7

1149,64

817,02

51647,7

2021

8

1870,7

995,1

51620,493

2022

9

2071,5

1107,8

56771,584

2023

10

2272,3

1220,5

61922,675

2024

11

2473,1

1333,2

67073,766

2025

12

2673,9

1445,9

72224,857

2026

13

2874,7

1558,6

77375,948

2027

14

3075,5

1671,3

82527,039

Ялпи маҳсулот қийматининг иш ҳақи фонди ҳамда асосий воситалар ва номоддий активлар амортизациясига боғлиқлиги модели қуйидаги кўринишга эга:


Ўзбекистон Республикаси бўйича:

Тошкент вилояти бўйича:

Натижаларга кўра корреляция ва детерминация кўплик коэффициентининг қийматлари деярли ўзгармади.
Ҳисоблаб чиқилган қийматларни жадвалдаги қийматлар билан таққослаймиз. Аҳамиятлилик даражасида 0,05 ва эркинлик даражаларининг γ1 = 2, γ2 = 4 сонида Фишер F-мезонининг ҳисоблаб чиқилган қийматлари (Ўзбекистон Республикаси бўйича Fҳисоб=28,07 ва Тошкент вилояти бўйича Fҳисоб=23,21) жадвалдаги қийматдан (Fжадв=6,94) катта, демак тузилган регрессия тенгламаси аҳамиятли.
Стьюдент мезонининг ҳисоблаб чиқилган қийматлари қуйидагича:
Ўзбекистон Республикаси бўйича: ta1 = - 2,4, ta2 =5,01.
Тошкент вилояти бўйича: ta1 = - 2,77, ta2 =5,22.
Аҳамиятлилик даражасида α = 0,05 ва эркинлик даражаларининг γ = 4 сонида мезоннинг жадвалдаги қиймати 2,132 га тенг. Демак, қуйидаги тенгсизлик бажарилади: /ta1/ > tжадв; ta2 > tжадв. Шундай қилиб, регрессия коэффициентлари аҳамиятли ҳисобланади.
6-жадвал
Тошкент вилояти озиқ-овқат саноати корхоналарида асосий иқтисодий кўрсаткичларнинг 2014-2020 йиллардаги динамикаси ва 2021-2027 йиллар прогноз қийматлари20

Йиллар

Вақт t

Иш ҳақи фонди, млн. сўм

Асосий воситалар ва номоддий активлар амортизацияси, млн. сўм

Ялпи маҳсулот, млрд. сўм

2014

1

54,019

81,621

2536,8

2015

2

102,636

93,864

2739,7

2016

3

129,106

115,702

4329,3

2017

4

149,537

121,645

3291,6

2018

5

161,809

151,219

4191,4

2019

6

322,253

281,799

6494,9

2020

7

155,639

222,542

8102,1

2021

8

264,52

271,82

7689,0

2022

9

292,26

301,61

8479,2

2023

10

320,00

331,40

9269,3

2024

11

347,74

361,19

10059,5

2025

12

375,48

390,98

10849,7

2026

13

403,22

420,77

11639,8

2027

14

430,96

450,56

12430,0

Ўзбекистон Республикаси бўйича ялпи маҳсулот қийматининг иш ҳақи фонди ҳамда асосий воситалар ва номоддий активлар амортизациясига боғлиқлиги моделининг регрессия параметри a1 = -17,3 иш ҳақи фондини 1,0 млн. сўмга ошиши, ялпи маҳсулот қийматининг 17,3 млн. сўмга камайишига олиб келишини кўрсатади. Регрессия параметри а2 = 76,53 асосий воситалар ва номоддий активлар амортизациясининг 1 млн. сўмга ўсиши, ялпи маҳсулот қийматини 76,53 млн. сўмга кўпайишига олиб келади.


Худди шунингдек, Тошкент вилояти бўйича ишлаб чиқилган моделнинг регрессия параметри a1 = -22,01 иш ҳақи фондини 1,0 млн. сўмга ошиши, ялпи маҳсулот қийматининг 22,01 млн. сўмга камайишига олиб келишини кўрсатади. Регрессия параметри а2 = 47,02 асосий воситалар ва номоддий активлар амортизациясининг 1 млн. сўмга ўсиши, ялпи маҳсулот қийматини 42,01 млн. сўмга кўпайишига олиб келиши мумкинлигини кўрсатмоқда.
Ўзбекистон Республикаси бўйича ялпи маҳсулот қийматини прогноз қилиш учун иш ҳақи фонди ҳамда асосий воситалар ва номоддий активлар амортизацияси прогноз натижаларидан фойдаланилди. Бунинг учун ялпи маҳсулот қийматининг ўзгаришига таъсир этувчи омиллар бўйича регрессия тенгламаси, яъни олинди. Прогноз натижалари
5-жадвалда келтирилган.
Тошкент вилояти бўйича ялпи маҳсулот қийматини прогноз қилишда ҳам юқоридаги тартибда ҳисоб-китоблар амалга оширилди ва натижалар олинди (6-жадвал).
Ушбу истиқболли кўрсаткичлар республикамиз озиқ-овқат саноати корхоналари фаолиятини самарали ривожлантириш ҳамда аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан белгиланган меъёрлар даражасида ва озиқ-овқат билан етарли миқдорда таъминлаш имконини беради.


ХУЛОСА

Диссертация тадқиқотида муаллиф томонидан озиқ-овқат саноати корхоналари фаолиятини самарали ривожлантириш бўйича назарий, услубий ва ташкилий жиҳатларини тадқиқ этиш натижасида тегишли хулосалар шакллантирилди ҳамда илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди:


1. Озиқ-овқат саноати маҳсулоти қиймат яратиш занжири самарадорлигини баҳолаш кўрсаткичлари тизими шакллантирилиши корхоналар фаолиятининг самарадорлигини асосий бизнес-жараёнларга мувофиқ ҳар томонлама баҳолаш имконини беради. Кўрсаткичлар тизимини шакллантиришда корхонанинг инвестицион ва инновацион сиёсатининг, шунингдек озиқ-овқат маҳсулотларининг сифатини яхшилашга қилинган харажатларнинг самарадорлигини баҳолашга алоҳида эътибор қаратишни талаб этади.
2. Инновацион ресурстежамкор технологияларни озиқ-овқат саноати ишлаб чиқаришига жорий этиш ва улардан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган оқилона қарорларни қабул қилиш технологиялар самарадорлигини баҳолаш натижаларига асосланган бўлиши лозим. Шундан келиб чиққан ҳолда муаллиф томонидан баҳолашнинг индикаторлар тизимига асосланган услубият таклиф қилинган, яъни, озиқ-овқат саноати корхоналарида маҳсулотлар ишлаб чиқариш самарадорлигини ресурстежамкорлик коэффициенти ва технологиянинг инновационлик даражаси каби кўрсаткичларни ҳисобга олган ҳолда услубий ёндашув такомиллаштирилган.
3. Республикада озиқ-овқат саноати ривожланиши ва корхоналар фаолияти самарадорлиги таҳлили натижаларини ҳисобга олган ҳолда озиқ-овқат саноатини янада ривожлантириш учун қуйидаги чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадга мувофиқ: озиқ-овқат саноати корхоналарида кадрлар малакасини ошириш; озиқ-овқат саноати соҳасига жалб этиладиган инвестициялар миқдорини кўпайтириш; қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш корхоналари фаолиятини такомиллаштириш орқали аҳолини юқори сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш.
4. Озиқ-овқат саноати ривожланишининг хориж тажрибаси ўрганилиши ва таҳлил қилиниши натижасида Швецария, АҚШ ва Буюк Британия давлатларининг етакчи корхоналари томонидан қўлланилаётган самарали технологиялардан фойдаланиш, узоқ муддатга капитал киритиш, яхши ўйланган стратегия, катта маркетинг бюджетлари, катта иш тажрибаси, сифатли логистика ва брендлар портфели, малакали менежмент каби жиҳатлардан республикамизда фойдаланиш имкониятлари кўрсатиб берилди.
5. Озиқ-овқат саноати корхонаси маҳсулоти қиймат яратиш занжирини лойиҳалаш маҳсулот бирлигининг чакана нархини таҳлил қилиш, занжирда бошқарувчи бўғинни аниқлаш, қўшилган қийматнинг сифат кўрсаткичлари ва интеграл баҳо кўрсаткичларини ҳисоблаш асосида таклиф қилинган босқичлари корхона учун маҳсулот ҚЯЗнинг вариантларини ишлаб чиқиш ва уларни баҳолашни самарали амалга ошириш имконини беради. Натижада «Янги Тошкент консерва» МЧЖда ҚЯЗ маҳсулотининг мавжуд ва муқобил вариантларининг иқтисодий самарадорлиги қўшилган қиймат тузилмасининг интеграл кўрсаткичи (ҚҚК2интj) ва ҚЯЗ маҳсулот самарадорлигининг интеграл кўрсаткичи (ҚҚК3интj) орқали ҳисоблаб баҳоланди. Ҳисоблаш натижасида қуйидаги маълумотлар олинди: 1-вариант учун ҚҚК2интj ва ҚҚК3интj 0,480 ва 0,564 га тенг бўлиб, 2-вариант учун ҚҚК2интj ва ҚҚК3интj мос равишда 0,669 ва 0,960 ни ташкил этган. «Янги Тошкент консерва» МЧЖ учун 2-вариант консерва ишлаб чиқариш учун нисбатан афзал вариант эканлиги асосланди.
6. Тадқиқот натижалари асосида озиқ-овқат саноати корхоналарини самарали ривожлантириш учун Тошкент вилояти озиқ-овқат саноати инновацион кластерини ташкил этиш механизми ишлаб чиқилди. Вилоятда озиқ-овқат саноатининг инновацион кластерини шакллантириш бўйича олиб борилган тадқиқотлар қуйидаги хулосаларни: кластер билим ва технологиялар капиталлашуви таъминланиши сабабли инновацион синергия олиш имконияти пайдо бўлади, оддий ҳамкорлик ва корхоналарнинг ўзаро бошқа шаклларини бирлаштиради; кластерлар барча кластер иштирокчилари ўртасидаги барқарор алоқалар асосида минтақавий ривожланишнинг самарали механизмини шакллантирадиган энг мослашувчан ва самарали тузилмалардир; инновацион кластер минтақавий иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини оширишни таъминлайдиган ҳудудий иқтисодий интеграцияни ривожлантиришнинг энг самарали шакли янги билимлар, илмий янгиликларни тезкор тарқатиш учун шароит яратади ва уларни инновацияларга айлантириш имконини беради.
7. Тадқиқотлар натижасида озиқ-овқат саноати корхоналарини самарали ривожлантириш жараёнларини прогнозлаштириш модели ишлаб чиқилди, яъни Тошкент вилояти бўйича ишлаб чиқилган моделнинг a1 = -22,01 регрессия параметри иш ҳақи фондини 1,0 млн. сўмга ошиши, ялпи маҳсулот қийматининг 22,01 млн. сўмга камайишига таъсир кўрсатади. а2 = 47,02 регрессия параметри асосий воситалар ва номоддий активлар амортизациясининг 1 млн.сўмга ўсиши, ялпи маҳсулот қийматини 42,01 млн. сўмга кўпайишига олиб келиши мумкинлигини кўрсатади. Озиқ-овқат саноатида асосий воситаларнинг кенгайтирилган такрор ишлаб чиқариш салоҳиятига баҳо бериш учун, энг аввало унинг капитал билан таъминланганлик масаласини тадқиқ этишга эътибор қаратиш мақсадга мувофиқ деб топилди. Озиқ-овқат саноатида яратилган ялпи маҳсулот ўсиши соҳада ишловчилар сони ва технологик тараққиёт ўсиш суръати йиғиндисидан юқори бўлса, у ҳолда тармоқда инвестициялар ҳажмини ўсишини таъминлаш талаб этилади. Акс ҳолда, мавжуд асосий фондлар ва технологик воситалардан фойдаланиш интенсивлигини оширишга эътибор қаратилмоғи лозим.


Download 189,46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish