Ат саноати корхоналари фаолиятини самарали ривожлантириш


Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги



Download 189,46 Kb.
bet7/19
Sana01.06.2022
Hajmi189,46 Kb.
#624375
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   19
Bog'liq
Avtoreferat Dexkanova ЯНГИ

Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги фойдаланилган ёндашувлар ва назарий усулларнинг мақсадга мувофиқлиги, монографик ва статистика маълумотлари расмий манбалардан олинганлиги, шунингдек озиқ-овқат саноати корхоналарини самарали ривожлантириш бўйича илмий-назарий таклиф ва тавсиялар амалда синовдан ўтказилганлиги, амалиётга жорий этилганлиги ва уларнинг натижаларини ваколатли давлат органлари томонидан тасдиқланганлиги билан изоҳланади.
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти. Тадқиқот жараёнида олинган илмий таклифлар озиқ-овқат саноати корхоналарини самарали ривожлантириш ва озиқ-овқат саноати корхоналарига жорий этилаётган инновацион технологияларнинг самарали эканлигини асослаш имконини беради.
Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти ишлаб чиқилган таклифлар ва амалий тавсиялардан озиқ-овқат саноати корхоналарининг самарали ривожланишини таъминлашда ҳамда озиқ-овқат саноатини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар ва бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқишда фойдаланиш мумкинлиги, саноатни самарали ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқишда ҳамда олий таълим муассасаларида ўқитиладиган «Аграр сиёсат ва озиқ-овқат хавфсизлиги», «Саноат иқтисодиёти» каби фанларнинг ўқув-услубий мажмуаларини тайёрлашда фойдаланиш мумкинлиги билан изоҳланади.
Тадқиқот натижаларнинг жорий қилиниши. Озиқ-овқат саноати корхоналарини самарали ривожлантиришнинг илмий-услубий асослари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
озиқ-овқат саноати корхоналарида маҳсулотларни ишлаб чиқариш самарадорлигини «ресурстежамкорлик коэффициенти» ва «технологиянинг инновационлик даражаси» каби кўрсаткичларни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган услубий ёндашув “Меҳнат агрофирмаси” ва “Янги Тошкент консерва” маъсулияти чекланган жамиятларида жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 17 сентябрдаги 05/032-3775-сон, “Меҳнат агрофирмаси” МЧЖнинг 2021 йил 28 августдаги 10-сон, “Янги Тошкент консерва” МЧЖнинг 2021 йил 22 июлдаги 7-сон маълумотномалари). Ушбу услубий ёндашувнинг амалиётда қўлланилиши натижасида озиқ-овқат саноати корхоналарида инновацион технологияларнинг самарали эканлигини асослаш имконияти яратилган. Натижада корхонада инновацион технологияларни жорий этиш ҳисобига 1 тонна пиво бўйича фойда 3380 минг сўм, рентабеллик даражаси 44,2 %, иқтисодий самара 555 минг сўмни, ресурстежамкорлик коэффициенти 1,08, технологик инновационлик даражаси 94,87 ни ташкил этган;
озиқ-овқат саноатида маҳсулотнинг қийматини яратиш занжирини лойиҳалаш босқичлари ва баҳолаш услубини такомиллаштириш бўйича таклифлар “Меҳнат агрофирмаси”, “Янги Тошкент консерва” маъсулияти чекланган жамиятларида жорий қилинган. (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 17 сентябрдаги 05/032-3775-сон, “Меҳнат агрофирмаси” МЧЖнинг 2021 йил 28 августдаги 10-сон, “Янги Тошкент консерва” МЧЖнинг 2021 йил 22 июлдаги 7-сон маълумотномалари). Ушбу лойиҳалаш босқичлари ва баҳолаш услубининг амалиётга қўлланилиши натижасида озиқ-овқат саноати корхоналарида қиймат яратиш занжири (ҚЯЗ) босқичларида ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг иқтисодий самарадорлигини баҳолаш имконияти яратилган. Натижада ҚЯЗ маҳсулотининг мавжуд ва муқобил вариантларининг иқтисодий самарадорлиги қўшилган қиймат тузилмасининг интеграл кўрсаткичи (ҚҚК2интj) ва ҚЯЗ маҳсулот самарадорлигининг интеграл кўрсаткичи (ҚҚК3интj) ҳисоблаб баҳоланган. Ҳисоблаш натижасида қуйидаги маълумотлар олинган: 1-вариант учун ҚҚК2интj ва ҚҚК3интj 0,640 ва 0,850 га тенг бўлиб, 2-вариант учун ҚҚК2интj ва ҚҚК3интj мос равишда 0,520 ва 0,153 ни ташкил этган ҳамда 2-вариантнинг оптималлиги асосланган;
озиқ-овқат саноати корхоналарини самарали ривожлантиришда инновацион кластерни ташкил этиш бўйича ишлаб чиқилган механизм Тошкент вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси томонидан жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 17 сентябрдаги 05/032-3775-сон, Тошкент вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармасининг 2021 йил 9 сентябрдаги 01/022-439-сон маълумотномалари). Озиқ-овкат кластерини ташкил этиш натижада озиқ-овқат саноатини ривожлантириш ва иқтисодий салоҳиятни юксалтириш, фан, техника, таълим ва ишлаб чиқариш интеграциясини амалга ошириш имконияти вужудга келди;
озиқ-овқат саноати корхоналари ялпи маҳсулотининг 2027 йилгача аниқланган прогноз кўрсаткичлари Тошкент вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси томонидан жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 17 сентябрдаги 05/032-3775-сон, Тошкент вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармасининг 2021 йил 9 сентябрдаги 01/022-439-сон маълумотномалари). Ушбу истиқболли кўрсаткичларга эришиш Тошкент вилоятида озиқ-овқат саноати корхоналари фаолиятини самарали ривожлантириш ва аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан белгиланган меъёрлар даражасида таъминлаш имконини беради.

Download 189,46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish