Ат саноати корхоналари фаолиятини самарали ривожлантириш



Download 189,46 Kb.
bet3/19
Sana01.06.2022
Hajmi189,46 Kb.
#624375
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19
Bog'liq
Avtoreferat Dexkanova ЯНГИ

М.А.Махкамова
Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш қошидаги илмий семинар раиси, и.ф.д., профессор

КИРИШ (фалсафа доктори (PhD) диссертацияси аннотацияси)


Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Дунё бўйича озиқ-овқат саноати маҳсулотлари миқдори йилига 4 трлн. АҚШ долларни ташкил этмоқда. Сўнгги йилларда озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабнинг ортиши сабабли озиқ-овқат саноати юқори даражада ривожланмоқда. Озиқ-овқат саноатида АҚШ ва Европа Иттифоқи давлатлари устунлик қилади1. 2020 йил маълумотларига кўра Европа Иттифоқи давлатларида озиқ-овқат саноати қайта ишлаш саноатидаги энг йирик иш билан таъминловчи ва йирик озиқ-овқат маҳсулотлари экспортчиси ҳисобланади2. Жаҳонда озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш жараёнини ташкил этиш ҳамда саноат корхоналари фаолиятида самарали фойдаланиш ва уни ривожлантириш муҳим муаммолардан бири сифатида қаралмоқда.
Истиқболда глобал иқлимнинг ўзгариши шароитида озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабнинг кескин даражада ўсиши ва чекланган табиий ресурслар учун рақобат курашининг кескинлашуви, маҳсулот ишлаб чиқаришнинг мазкур ўзгаришларига мослашишни талаб этмоқда. Бугунги кунда жаҳоннинг АҚШ, Германия, Австрия, Хитой ва бошқа ривожланган давлатлари иқтисодчи олимлари томонидан озиқ-овқат саноатини ривожлантириш бўйича илмий-тадқиқотларга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан, озиқ-овқат саноати корхоналари фаолиятини самарали ривожлантириш, корхоналар ишлаб чиқариш фаолияти самарадорлигини ошириш, маҳсулот қийматини яратиш занжирини баҳолаш каби масалаларга оид илмий изланишлар олиб борилмоқда. Бу эса, дунё бўйича озиқ-овқат саноатини ривожлантиришга катта эътибор қаратилаётганлигидан далолат беради.
Ўзбекистонда ҳам озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, озиқ-овқат маҳсулотларини кўпайтириш ва сифатини ошириш бўйича кенг қамровли иқтисодий ислоҳотлар олиб борилмоқда. Иқтисодий ва ижтимоий тараққиётнинг янги босқичида мамлакатимизда «...маҳаллий озиқ-овқат маҳсулотларининг рақобатбардошлигини ошириш ва уларни диверсификация қилиш, ҳудудларнинг мавжуд табиий ва иқтисодий ресурсларидан унумли фойдаланиш асосида озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш саноатини ривожлантиришнинг стратегия ва моделларини ишлаб чиқиш»3 муҳим вазифа ҳисобланади. Мазкур вазифаларни бажариш озиқ-овқат саноати корхоналарини самарали ривожлантириш муҳимлигини билдиради.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги ПФ-4947-сон, 2019 йил 23 октябрдаги «Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида»ги ПФ-5853-сон, 2020 йил
9 июндаги «Ҳудудларнинг саноат салоҳиятини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-6244-сон Фармонлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 9 сентябрдаги «Республика озиқ-овқат саноатини жадал ривожлантириш ҳамда аҳолини сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўлақонли таъминлашга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4821-сон Қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил
23 сентябрдаги «Озиқ-овқат саноати соҳасини бошқариш тизимини янада такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги 581-сонли қарори ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти маълум даражада хизмат қилади.

Download 189,46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish