“Ассесмент” методи
Методнинг мақсади: мазкур метод таълим олувчиларнинг билим даражасини баҳолаш, назорат қилиш, ўзлаштириш кўрсаткичи ва амалий кўникмаларини текширишга йўналтирилган. Мазкур техника орқали таълим олувчиларнинг билиш фаолияти турли йўналишлар (тест, амалий кўникмалар, муаммоли вазиятлар машқи, қиёсий таҳлил, симптомларни аниқлаш) бўйича ташҳис қилинади ва баҳоланади.
Методни амалга ошириш тартиби:
“Ассесмент” лардан маъруза машғулотларида талабаларнинг ёки қатнашчиларнинг мавжуд билим даражасини ўрганишда, янги маълумотларни баён қилишда, семинар, амалий машғулотларда эса мавзу ёки маълумотларни ўзлаштириш даражасини баҳолаш, шунингдек, ўз-ўзини баҳолаш мақсадида индивидуал шаклда фойдаланиш тавсия этилади. Шунингдек, ўқитувчининг ижодий ёндашуви ҳамда ўқув мақсадларидан келиб чиқиб, ассесментга қўшимча топшириқларни киритиш мумкин.
БАҲОЛАШ МЕЗОНИ
Модуль бўйича таълим натижалари ассесмент усулида баҳоланади. Ассесмент саволи ўз ичига 4 та баҳолаш турини қамраб олади. Қуйида уларнинг ҳар бири учун баҳолаш мезонлари келтирилган.
№
|
Баҳолаш турлари
|
Максимал балл
|
Изоҳ
|
1
|
Муаммоли вазият (Кейс-стади)
|
1
|
Тингловчи томонидан унинг касбий фаолиятига тегишли фанларни ўқитишда Кейс стади технологиясини қўллаш мақсадида муаммоли вазият моделини ишлаб-чиқиш топшириғи берилади ва уни бажарилиш даражаси бахоланади.
|
2.
|
Симптом
|
0,5
|
Ўтилган мавзу бўйича тугалланмаган фикр шаклида берилган илмий-назарий фикрлар, ғоялар, таърифлар ва тушунчаларнинг мазмун-мохияти қисқа, лўнда ва аниқ ифодалар асосида якунига етказилганлик даражаси баҳоланади.
|
3.
|
Қиёсий таҳлил
|
0,5
|
Ўтилган мавзу бўйича материалларни таҳлил қилиш, янги маълумотни синтез қилиш, тўғри қарор қабул қилиш, жавобни график органайзерлар орқали ифодалаш, ўхшаш ва фарқли, ижобий ва салбий жиҳатларини кўрсатиб бериш бўйича кўникмалари баҳоланади.
|
4.
|
Амалий топшириқ
|
0,5
|
Ўтилган мавзу мазмунини амалий фаолиятда қўллашга оид кўникмалари баҳоланади.
|
|
Жами:
|
2,5*
|
|
*Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Идоралараро комиссиянинг 2015 йил 3-ноябрдаги 2-сон мажлиси баёни иловасига мувофиқ ассесмент учун “Технологик фанларни ўқитишда илғор хорижий тажрибалар” модулига 2,5 балл ажратилади.
Намуна. Ҳамма катаклардаги тўғри жавоблар натижасида йиғилган максимал балл 2,5 баллни ташкил қилади.
Kimyoviy texnologiya bakalavriyat (Sirtqi) ta`lim yo`nalishi 3 bosqich 201-202-203-XTF guruh talabalarini Umumiy kimyoviy texnologiya fanidan “Oraliq nazorati”ni “Аssesment” metodi yordamida baxolash uchun tuzilgan topshiriqlar to`plami
1-TOPSHIRIQ
Do'stlaringiz bilan baham: |