Ассалому алейкум хурматли тадбиркорлар!
Хабаринггиз бор, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 декабрдаги “Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун бўш турган ер участкаларини бериш тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 1023-сонли Қарорига асосан 2019 йил 1 октябрдан бошлаб жорий этилган тартибга мувофиқ Республика, вилоятлар, туман ва шаҳарларда қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш турган ер участкалари тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун фақат «E-IJRO AUKSION» савдо майдончасида электрон онлайн-аукцион савдолари орқали берилади.
Ушбу карорнинг ижросини таъминлаш максадида туманимизда хам электрон онлайн-аукцион савдоларига куйилган ер майдонлари мавжуд.
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 декабрдаги “Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун бўш турган ер участкаларини бериш тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 1023-сонли Қарорига асосан Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 июндаги 493-сонли қарори ўз кучини йўқотган.
493-сонли қарор асосида “E-IJRO AUSKION” электрон савдо майдончаси орқали онлайн-аукцион савдоларига қўйилган, лекин реализация қилинмаган ер участкалари бўйича аукцион савдоларининг ўтказилиши тўхтатилишини маълум қиламиз.
Эндиликда ушбу турдаги ер участкалари учун онлайн савдолар Вазирлар Маҳкамасининг 1023-сонли қарор билан тасдиқланган Низом талаблари асосида ўтказилади.
“Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази” ДУК
Фаол уйнинг намунаси
Халқаро энергетика агентлиги мутахассисларининг ҳисоб-китобларига кўра, 2050-йилга қадар энергия тежайдиган технологияларнинг янги қурилаётган биноларга кенг жорий этилиши карбонат ангидрид чиқиндиларини 2 млрд. тоннага камайтиришга имкон беради. Масалан, бинолари умумий энергиянинг 40%ни истеъмол қиладиган Европа иттифоқи аъзолари 2020-йилдан бошлаб барча янги иншоотлар ўзида энергия ишлаб чиқариши керак деган фикрни ёқлаб чиқмоқда.
Дунёда бўйлаб муваффақиятли фаолият кўрсатаётган энергия-тежамкор бинолар ва уйларнинг бир нечта турлари ҳақида маълумот берамиз.
Фаол уй ёки «қўшимча энергия» уйи. Ижобий энергия балансига эга бўлган бино мустақил равишда ўз эҳтиёжлари учун етарли миқдорда энергияни ишлаб чиқаради. Бундай уй йилига атига 10-12 кВт с/м2 ни, оддий уй эса 200-240 кВт с/м2 ни истеъмол қилади. Фаол уй жуда кўп энергияни ишлаб чиқариб, тўпланган ортиқча - йилига 1500 кВт*с гача қувватни марказий тармоққа қайтариб бериши мумкин. Шунинг учун у харажат эмас, балки даромад манбаи бўла олади. Тўпланган электр энергиясини, масалан, оммалашиб бораётган электромобилларни қувватлашга сарфлаш мумкин. Ушбу натижага махсус технологиялар: табий энергия, иссиқлик изоляцияси, иситиш назорати тизими, иссиқлик насослари, “ақлли уй“ тизими ёрдамида эришилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |