Ассалому алейкум хурматли тадбиркорлар!


Миннеаполисдаги Т3 биноси



Download 0,66 Mb.
bet3/6
Sana08.04.2022
Hajmi0,66 Mb.
#538119
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
фаол уй

Миннеаполисдаги Т3 биноси.

Норвегиядаги Мжøстåрнет биноси.
Мамлакатимизда ҳам энергия тежайдиган уй-жойларни қуриш бўйича чора-тадбирлар фаол амалга оширилмоқда. Масалан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018-йил 14-ноябрдаги 5577-сон Фармонига биноан, 2020-йил 1-январдан бошлаб уй-жой қурилиши иншоотлари энергия-самарадор ва энергия-тежовчи қурилиш материаллари билан жиҳозланиши лозимлиги белгиланган.
Айни йўналишдаги ишлар Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, БМТнинг Тараққиёт дастури ва Глобал Экологик Жамғарманинг (ГEЖ) қўшма лойиҳаси доирасида ҳам амалга оширилмоқда. 2019-йилда мамлакатнинг 12 та вилоятида банклар вакиллари учун «яшил ипотека»нинг афзалликлари бўйича махсус бизнес-тренинглар ўтказилди. Натижада Фарғона, Самарқанд, Бухоро, Сурхондарё ва Хоразм вилоятларида 800 та бир қаватли 3 хонали энергия тежайдиган ва кам углеродли уйларни қуришга ёрдам кўрсатилди.
Ушaбу мақола Қурилиш вазирлиги матбуот хизмати ва БМТТД/ГEЖ билан ҳамкорликда тайёрланди.


Энергетик аудит ҳақида биламизми? Айни йўналишда Ўзбекистонда қандай лойиҳалар амалга оширилмоқда?


Энергия аудити - бино ва иншоотларнинг энергия таъминоти, уни тақсимлаш ва истеъмол қилиш тизимларининг техник-иқтисодий текширилиши.
Хўш, бу нима беради? Олинган натижалар асосида энергия ресурслари ва воситалар сарфини пасайтириш, шунингдек, энергия самарадорлигини ошириш учун бир қатор техник, ташкилий ва иқтисодий жараёнлар ишлаб чиқилиши мумкин.
Ҳозирги кунда бу борада мамлакатимизда қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда. Хусусан, БМТТД/ГEФ ва Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ҳамкорлигидаги “Ўзбекистонда энергия тежамкор қишлоқ уй-жойларини қуришни ривожлантиришга кўмаклашиш“ лойиҳаси шулардан бири. Ушбу лойиҳа доирасида мамлакатимизнинг қишлоқ жойларида кам энергия сарфлайдиган уй-жойлар қурилишига ёрдам кўрсатиш кўзда тутилган. Бу ишлар натижасида уй хўжаликларида энергия сарфи ва иссиқхона газлари чиқиндиларининг камайишига эришиш ҳам назарда тутилган.
Ушбу мақсадлар учун 2023 йилгача 136,6 миллион доллар маблағ йўналтириш кўзда тутилган. 2019 йилда лойиҳа энергия тежамкор (ЭТ) ва паст углеродли (ПУ) уйларни қуришда фаол иш олиб борди. Олтита давлат банкига, лойиҳа иштирокчилари - қишлоқ аҳолиси фойдаланиши мумкин бўлган “яшил ипотека” схемаси тўғрисида маълумот берди. Натижада, 3200 киши уй-жой қурилишини молиялаштириш учун “яшил ипотека“ни қўлга киритди. Уларнинг 53% аёллар ташкил этди. 
Натижада, 2019 йилда 800 та бир қаватли 3 хонали энергия тежамкор ва паст углеродли уйлар, шу жумладан Самарқандда 176 та, Сурхондарёда 185 та, Фарғонада 206 та, Хоразмда 112 та ва Бухоро вилоятида 121 та уй қурилди. Хусусан, лойиҳада ёритиш эҳтиёжлари учун 300 Ваттга тенг фотоэлектр станциялар, шунингдек, Ўзбекистоннинг бешта пилот ҳудудида жойлашган 10 та арзон намунавий турар жойларда иссиқ сув таъминоти учун 200 литр қувватга эга бўлган қуёш сув иситгичлари ўрнатилди. 
Эндиликда, энергия тежамкор ва паст углеродли қишлоқ уйларида энергия истеъмоли даражасини кузатиш учун иссиқлик ва электр энергиясининг ҳақиқий йиллик истеъмоли энергия баланси ва уйларнинг самарадорлигини баҳолайдиган энергия аудити ўтказиш режалаштирилган. 
Ушбу лойиҳа бўйича энергия текшируви 2020 йил мартдан 2021 йил мартгача Самарқанд, Бухоро, Сурхондарё, Фарғона ва Хоразм вилоятларида қурилган 60 та уйда ўтказилади.
Ушaбу мақола Қурилиш вазирлиги матбуот хизмати ва БМТТД/ГEФ билан ҳамкорликда тайёрланди.



Download 0,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish