Тадқиқотнинг Республика фан ва технологиялари ривожланишининг устувор йўналишларига боғлиқлиги. Мазкур тадқиқот республика фан ва технологиялар ривожланишининг "Элементар математик тасаввурларни шакллантириш" устувор йўналиши доирасида бажарилган.
Мавзунинг ўрганилиш даражаси. МТТларида болаларда нарсаларниннг катталиги ва шакли оркали математик тасаввурларни шакллантиришнинг назарий асослари масалалари бўйича кўплаб олим ва услубчилар илмий тадқиқот ишларини олиб борганлар. Леушинка А.И. Н.У.Бикбаева. З.И.Иброхимова. Х.И.Косимова. математик тасаввурларни шакллантириш”, Д. Юнусованинг “Янги таълим педагогик технологиялари”, Қ.Остановнинг “Математика ўқитиш жараёнида янги педагогик технологиялардан фойдаланиш” китобларида келтирилган. Э.М.Мардонов, К.Остонов Ж.С.Султановлар томонидан МТТлари тизимида Элементар математик тасаввурларини шакллантириш назарияси ва методикаси фанини МТТда болалар нарсаларнинг катталиги ва шакли оркали математик тасаввурларни шакллантиришни ишлаб чиқиш муаммоларини ўрганила бошланди ва унга оид тадқиқотлар юқори суръатлар билан ривожланди. Умуман бу муаммо шунингдек, Тарунтаева.Т.В. Метлина.Л.С Сташенко.Р. Левинова.Л, ва бошқа олимлар томонидан ўрганилган.
Диссертация тадқиқотининг диссертация бажарилган олий таълим муассасасининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан боғлиқлиги.Диссертация тадқиқоти Самарқанд Давлат Университети илмий тадқиқот лойиҳалари доирасида бажарилмокда.
Тадқиқотнинг мақсадиМТТда болалар нарсаларнинг катталиги ва шакли оркали математик тасаввурларни шакллантиришнинг назарий асосларини ишлаб чиқиш ва амалиётга тадбиқ қилиш масалаларини ўрганиш ҳамда шу асосда давр талаблари асосида мазкур тизимни ислоҳ қилиш асосий йўналишлари ва бу борадаги услубий таъминотни яратиш концепциясини ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг вазифалари: МТТда болалар нарсаларнинг катталиги ва шакли оркали математик тасаввурларни шакллантиришнинг назарий асосларини ишлаб чиқиш
МТТда болалар нарсаларнинг катталиги ва шакли оркали математик тасаввурларни шакллантиришнинг шарт шароитлари ва имкониятларини аниқлаш.
МТТлари йўналишларида математик тасаввурларни шакллантириш фанини ўқитишнинг такомиллаштириш методикасининг назарий асосларини ишлаб чиқиш.
МТТда болалар нарсаларнинг катталиги ва шакли оркали математик тасаввурларни шакллантириш методикасини яратиш.
МТТда болалар нарсаларнинг катталиги ва шакли оркали математик тасаввурларни шакллантириш методикасини ташкил этишнинг ташкилий-услубий таъминотини ишлаб чиқиш.
МТТда болалар нарсаларнинг катталиги ва шакли оркали математик тасаввурларни шакллантириш методикасини ташкил қилиш имкониятларини ойдинлаштириш.
педагогик тажриба синов ишларини ташкил қилиш ва унинг натижалари асосида хулоса ва илмий тавсияларни ишлаб чиқиш.