Тадқиқотнинг объекти- МТТлари тизимида Математик тасаввурларни шакиллантириш фанини ўқитиш жараёни.
Тадқиқотнинг предмети- Математик тасаввурларни шакллантириш методикасининг назарий асослари ишлаб чиқиш ва амалга тадбиқ қилиш асосида самарали ва ишончли усуллар ва воситаларнинг мавжудлиги ва имкониятларини кўрсатишдан иборат.
Тадқиқотнинг усуллари. Тадқиқот ишида анализ, қиёслаш, хулосалаш, синтез ва математик статистика гипотезаларни текшириш усулларидан фойдаланилган.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
МТТда болалар нарсаларнинг катталиги ва шакли оркали математик тасаввурларни шакллантириш методикасининг назарий асосларини ва ишлаб чиқиш асосида таълим сифат ва самарадорлигини ошириш усулларини яратиш.
МТТда болалар нарсаларнинг катталиги ва шакли оркали математик тасаввурларни шакллантириш методикасини яратиш.
МТТда болалар нарсаларнинг катталиги ва шакли оркали математик тасаввурларни шакллантириш методикасини ташкил этишнинг ташкилий-услубий таъминотини ишлаб чиқиш.
МТТда болалар нарсаларнинг катталиги ва шакли оркали математик тасаввурларни шакллантириш методикасини имкониятларини ойдинлаштириш.
Тадқиқотнинг амалий натижалари МТТда болалар нарсаларнинг катталиги ва шакли оркали математик тасаввурларни шакллантириш методикасининг яратилиши, математик тасаввурларни шакллантириш фанини МТТларида таълим йўналишларида математик тасаввурларни шакллантириш методикаси жараёнини ташкил этишнинг ташкилий-услубий таъминотини ишлаб чиқилиши, МТТларида математик тасаввурларни шакллантириш методикаси имкониятлари қўлланилганлигидан иборатдир.
Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги педагогика, психология, мантиқ ва математик статистика усулларидан фойдаланилганлиги ҳамда педагогик ва методик назарий хулосаларининг изчиллиги билан асосланган.
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти. Тадқиқот натижаларининг илмий аҳамияти МТТларида математик тасаввурларни шакллантириш методикасининг назарий асосларини ва ишлаб чиқиш асосида таълим сифат ва самарадорлигини ошириш усулларини яратиш, математик тасаввурларни шакллантириш фанини МТТларида математик тасаввурларни шакллантириш методикасини яратиш, МТТларида математик тасаввурларни шакллантириш методикаси жараёнини ташкил этишнинг ташкилий-услубий таъминотини ишлаб чиқиш билан боғлиқ масалаларни ҳал этишда фойдаланиш мумкинлиги билан изоҳланади.
Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти ишда олинган илмий натижалар педагогика, математик тасаввурларни шакллантириш методикасида, МТТларида математик тасаввурларни шакллантириш методикасининг назарий асосларини ва ишлаб чиқиш асосида таълим сифат ва самарадорлигини ошириш усулларини яратишда экспериментал тадқиқотлар ўтказиш ва қўллашга назарий асос сифатида хизмат қилиши билан белгиланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |