Психодиагностиканинг барча методлари психологияни барча соҳаларида, хусусан, фаолиятнинг турли йўналишларида қўлланилади. Илмий психологияда улар тадқиқот методларини ўтказиш ва ташкиллаштириш жараёнида қўлланилса, амалий психологияда эса психологик маслаҳат, психокоррекцион ишлар, профессионал тайёргарлик каби соҳаларида фойдаланилади.
Тўғри ташкиллаштирилган изланишларда, синалувчиларнинг у ёки бу психологик хусусиятларининг ривожланиш босқичлари тадқиқот жараёнидан олдин ҳам кейин ҳам баҳоланиши табиий ҳолат ҳисобланади. Чунки, бу ҳолат олиб борилган тадқиқот ушбу хусусиятларнинг ўзгаришига қанчалик даражада таъсир ўтказганлигини аниқлаб беради. Бу жараён психологик маслаҳат ва психокоррекцион тузатишларга ҳам дахлдордир. Маълумки, маслаҳат олиб бораётган амалий психолог ўз мижозининг психологик хусусиятларини шаклланганлик ҳолатини баҳолай олиши керак. Бу – худди шифокорнинг олдига келган беморга ташхис қўйиш ва унинг даволаш муолажаларини аниқлашга ўхшаш жараёндир.
Сўнги йилларда айрим мутахассисликлар психологияга,хусусан, унинг предмети ҳисобланган инсон хулқ-атворига бир қатор талабларни қўймоқда. Шу билан бирга, кишининг профессионал лаёқатини белгилаб берувчи психологик сифатларнинг аниқ диагностикаси ҳам талаб этилмоқда. Мазкур ҳолатлар психодиагностик методлардан фойдаланувчи кишиларнинг профессионал тайёргарлик ва танлаш жараёнлари билан узвий боғлиқдир.
Замонавий психодлогиянинг психодиагностик методларининг мингдан ортиқ турлари мавжуд бўлиб, улардан самарали фойдаланиш учун мутахассис малакали билим ва кўникмага эга бўлиши керак. Баъзан эса умумий методлар чизмасини ўзлаштириб олишнринг ўзи, амалий фаолиятда яхши самара бериши мумкин. Масалан, психодиагностик методларнинг умумий ҳолати кўринишда қуйидаги таклиф қилинади:
Кузатишга асосланган психодиагностик методлар.
Сўровномали психодиагностик методлар.
Объектив психодиагностик методлар (меҳнат фаолияти маҳсуллари ва хулқ-атворни таҳлил қилувчи).