Асосий туш унча ва коидалар


В) КРЕДИТ-МОДУЛЬ ТИ ЗИ М ИДА ПРО Ф ЕССО Р ВА



Download 6,87 Mb.
Pdf ko'rish
bet61/64
Sana08.01.2023
Hajmi6,87 Mb.
#898446
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   64
Bog'liq
ЎР ОТТларида кредит модуль тизими

В) КРЕДИТ-МОДУЛЬ ТИ ЗИ М ИДА ПРО Ф ЕССО Р ВА
УКИТУВЧИЛАРНИ НГ УКУВ Ю КЛАМ АЛАРИ
Таълим олиш ва таълим бериш бир-бири билан чамбарчас 
боглик жараёнлардир. Унинг бир томонида талабалар турса, ик- 
кинчи томонида укитувчилар туради. Таълим ташкилоти уларни 
бирлаштириб турувчи, жараённи ташкилий, техник ва молиявий 
жихатдан таъминлаб турувчи восита холос. Шундай экан, таълим 
жараёнини асосий иштирокчилари бу талабалар ва укитувчилардир. 
Кредит-модуль тизимида талабаларнинг укиш юкламаси улар 
жамгариб борадиган кредитлар бирлиги билан улчанади.
Шундай экан

нега энди уша талабаларга таълим бераёт-
ган шахсларнинг яъни укитувчиларнинг укув юкламалари .\cL\t
кредитлардаулчанмаслиги керак? Профессор-уцитувчиларнинг
укув юкламаларини х;ам кредитларда улчаш амалиётини жорий
этишга нимахалал бериш и мумкин?
Профессор-укитувчиларнинг 
укув юкламаларини кредитларда улчаш бу борада амалдаги тизимни 
анча соддалашувига хам хизмат килиши мумкин. Бу амалиёт АКД1 
тажрибасида уз исботини топган, у Козогистон университетлари 
амалиётида хам жорий этилмокда.
Лекин, назаримизда махаллий ОТТлар кредит-модуль тизи­
мига боскичма-боскич утаётганлиги бу мавзуга эхтиёткорлик 
билан ёндашишни такозо килади. Чунки 2020-2021 укув йилида 
кредит-модуль тизими унга утаётган ОТТларнинг факат 1-курс 
талабаларига нисбатан амал килади. Шундай экан кредит-модуль 
тизимига утаётган ОТТларнинг 2,3 ва 4-курс талабалари амалдаги 
тизим буйича укишларини давом эттиришларига тугри келади. Бу 
дегани 2020-2021 укув йилида тегишли махаллий ОТТлар таълим 
тизими камида икки стандарт асосида ташкил этилади.
Бу жараёнда ушбу ОТТлар укитувчилари 1-курс талабаларига 
хам, юкори курс талабаларига хам даре утаётган булиши мумкин. 
Бу холатда ушбу укитувчиларнинг 1 -курсларга утаётган дарслари 
буйича юкламани кредитларда, юкори курсларда утадиган дарсла­
ри буйича юкламаларини эса амалдаги тизим буйича соатларда 
хисоблаш айрим чалкашликларга сабаб булиши мумкин. Яъни бир


?. КРЕДИТ-МОДУЛЬ ТИЗИМИГА УТИШГА ТААЛЛУК^И... 
J
укитувчининг умумий укув юкламасини икки стандартда улчаш 
айрим салбий окибатларга сабаб булиши мумкин.
Бундан ташкари 2020-2021 укув йилида кредит-модуль тизи­
мига мамлакатдаги махдллий ОТТларнинг тахминан 1/3 кисмигина 
утиши режалаштирилган. Бунда махаллий ОТТларнинг тахминан 
2/3 кисми бу тизимга келгуси йилларда утишлари режалаштирил­
ган. Бу жараёнда ушбу икки гурухдаги ОТТлар укитувчилари укув 
юкламалари 2 хил стандартда улчаниши хам бу ОТТлар ва уларнинг 
укитувчилари уртасида тенгсизликларга сабаб булиши мумкин. 
Шунинг учун кредит-модуль тизимида профессор-укитувчиларнинг 
иш юкламалари мавзуси хам чукуррок тахлилларни талаб этади ва 
бу мавзуни хам келажакдаги лойихаларимизнинг бири сифатида 
колдиришга карор килдик.
Лекин бир нарса аник: профессор-укитувчиларнинг иш юк­
ламаларини белгиловчи амалдаги тартиб (Олий ва урта махсус 
таълим вазирлигининг 20-2018-сонли буйруги) ОТТларда таълим 
сифати яхшиланишига, ОТТ илмий салохияти кутарилишига ва 
укитувчилар уз устларида етарлича ишлашга хизмат килмайди. 
Аксинча, ушбу коидаларни укиб туриб мазкур тартиб ОТТларда 
таълим сифати хали хам паст холатда колаётганлигига, ОТТлар 
илмий тадкикот курсаткичлари пастлигига асосий сабаблардан 
бири сифатида тахмин килишимиз мумкин. Шунинг учун бу тартиб 
имкон кадар тезрок кайта куриб чикилишини тавсия киламиз.
Хулоса урнида шуни айтишимиз мумкинки, мамлакатимиз 
ОТТларида кредит-модуль тизимига утилиши бу муайян микдор­
даги кредитларни йил, семестр ва фанлар буйича таксимлаб 
куйишнинг узидан иборат эмас. Афсуски, хозирда айрим ОТТлар 
кредит-модуль тизимига утишни шундай тушунишмокда.
Юкорида таъкидлаганимиздек кредит-модуль тизимига утиш 
ОТТлар укув дастурларини яратишдан бошлаб, укитувчиларнинг 
уз дарсларини ташкил килиши буйича янгича ёндашувларни талаб
Ю . Х У Л О С А


\
10. Х У Л О С А
килади. Агар кредит-модуль тизими тугри ва туликлигича жорий 
этилса, у мамлакатимиз олий таълим тизимига жуда катта ижобий 
хусусиятларни олиб кириши мумкин. Жумладан, у мамлакатимиз 
олий таълим тизимига таълимнинг жахон тан олган мукаммал улчов 
бирлигининг олиб кирилиши, ОТТлар укув дастурларида мувоза- 
нат ва меъёр пайдо булиши, ОТТларда укиш жараёнининг шаффоф 
тарзда ташкил этилиши, укув дастурлари иктисодиёт, мехнат бо- 
зори ва талабалар эхтиёжлари асосида шаклланиши, дарсларнинг 
сифати яхшиланиши ва нихоят хар бир талаба, маълум маънода 
узининг мустакил укув дастурига эга булишига хизмат килади.
Агар махаллий ОТТлар кредит-модуль тизимига утсалар-да, 
лекин юкоридаги максадларга эриша олмасалар ёки эришишга 
харакат килмасалар, унда ОТТлар кредит-модуль тизимига том 
маънода утган хисобланмайдилар.
1) Мамлакатда ECTS ва шу каби бошка кредит-модуль тизими 
асосида фаолият юритаётган ОТТларда талаба олий таълимнинг 
хар бир боскичини (бакалавриат, магистратура) кулга киритиш 
учун жамгариши зарур булган кредитлар сонини конун ёки 
конуности хужжатлари билан белгилаб куйилиши тавсия этилади. 
Бу тартиб тобора эркинлашиб бораётган мамлакат олий таълим 
сохасида турли суистеъмолчиликни (киска муддатли бакалав­
риат, магистратура дастурлари пайдо булишини) олдини олишга 
хизмат килади.
2) Хар бир ECTS кредитига бириктирилган укиш юкламаси 
соатлари доирасини конун ёки конуности хужжатлари билан бел­
гилаб куйиш тавсия этилади. ECTS тамойилларига кура, бу дойра 
25-30 соатни ташкил этади.

Download 6,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish