36
колонияларнинг метрополиядан ташкари барча бошка мамлакатлар билан хар кандай
савдосини таъкиклаш керак деб таькидлайдилар.
Адам Смит томонидан ишлаб чикилган мутлак устунлик назариясига мувофик,
мамлакатлар узлари энг кам харажатлар билан ишлаб чикарадиган товарларни экспорт
килади ва бошка мамлакатларда энг кам харажатлар
билан ишлаб чикариладиган
устунликка эга булган товарларни импорт килади.
Классик сиёсий иқтисод асосчиларидан бири Д. Рикардо товар оқимлари ҳаракатига
далил сифатида нисбий устунликнинг микдорий назариясини таклиф этди. Албатта, нисбий
устунлик назарияси мавхум ва жуда содцалаштирилган табиатга эга ва халқаро савдога
бевосита таъсир курсатадиган бир катор ходисаларни эътиборга олмайди. Назариянинг
чекланганлиги уни яратилишида килинган фаразлар билан боглик.
Хекшер-Олиннинг ишлаб чиқариш омиллари нисбати назариясига кўра, омиллар
сигимлиги маълум бир товарни яратиш учун ишлаб чиқариш
омиллари нисбий сарфини,
омиллар
сероблиги
мамлакатнинг
ишлаб
чиқариш
омиллари
билан
нисбий
таъминланганлигини белгилаб беради. Турли мамлакатларда товарлар нисбий нархидаги
фарк, Ўз навбатида улар ўртасидаги савдо уларнинг ишлаб чиқариш омиллари билан бир хил
таъминланмаганлиги билан тушунтирилади.
Халқаро савдонинг стандарт модели халқаро савдода умумий мувозанат модели
хисобланади ва мамлакат ичида товарга булган талаб ва товар таклифини шу товарга булган
хорижий талаб ва таклифни ўзаро боглайди. Бу модел турли микдордаги товарларни экспорт
килишга хохиш уйгониши учун мамлакат канча микдорда бошка бир товарларни импорт
килиши кераклигини ифодаловчи ўзаро талаб тушунчасига асосланган. Ушбу модел халқаро
савдонинг барча асосий параметрларини ва у билан боглик булган миллий иқтисодиётнинг
параметрларини ўрганиш имконини беради.
Халқаро савдода иштирок этувчи хар кандай мамлакат
учун экспорт ва импорт
нархларининг хар кандай узгариши реал даромаднинг узгаришини англатади. Товар нархи
ошганда, бу товар экспорт килинаётган булса, мамлакатнинг реал даромади ошади, агар бу
товар импорт килинаётган булса, аксинча, реал даромад камаяди.
Маълум бир товарнинг экспорт ва импорт нархларининг нисбати ёки экспорт ва импорт
нархлари индекслари нисбати оркали аникланувчи мамлакат экспорт ва импорт
нархларининг нисбати савдо шарти деб аталади. Унинг ўсиши натижасида мамлакат
фаровонлиги ортади, пасайиши натижасида эса фаровонлик тушади.
Таклифнинг ортиши
(иқтисодий ўсиш) ва талабнинг ортиши (даромаднинг кайта тақсимланиши) савдо шартига
таъсир кўрсатиши мумкин.
XX асрда ривожланган ва ривожланаётган мамлакатлар ўртасидаги экспорт-импорт
операцияларнинг сифатий хусусиятларини эътиборга олувчи янги тамойиллар пайдо
бўлди; кейинги йилларда бир катор америкалик иқтисодчилар
томонидан товар
айирбошлашнинг турли омилларини хисобга олувчи «товар хаётий цикли», «халқаро
ракобат» ва бошка моделлар ишлаб чикилди.
Do'stlaringiz bilan baham: