Асосий ривожланиш тенденция ва йўналишларини аниқлаб олиш муҳим аҳамият касб этади



Download 2,81 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/143
Sana29.11.2022
Hajmi2,81 Mb.
#875164
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   143
Bog'liq
ЖИ ва ХИМ дарслик

 
2.4.3.-расм. Кесишувчи талаб 
Кесишувчи талаб назарияси – 
бу 
турли 
мамлакатлардаги 
истеъмолчиларнинг даромадлари ва 
истак-ҳоҳишлари деярли бир хил 
бўлганлиги 
сабабли 
ҳар 
бир 
мамлакат учун ишлаб чиқаришда ва 
ички бозорда яхшироқ тажриба 
тўпланган товарларни экспорт қилиш 
осон бўлишидир.
Назариянинг график кўриниши 
қуйидагича: фараз қилайлик, икки 
мамлакат 
мавжуд, 
биринчи 
мамлакатда даромад даражаси А дан 
С гача, бу даромад даражасида ушбу 
мамлакатда сотиладиган товарлар 
сифати А' дан С' гача. Иккинчи 
мамлакатда эса даромад даражаси В 
дан D гача, бу даромад даражасида 
ушбу мамлакатда сотиладиган товарлар сифати В' дан D' гача. Икки мамлакат ўртасидаги 
савдо сифати В' дан С' гача бўлган товарлар билан амалга ошади. Чунки бу оралиқда икки 
мамлакатдаги истеъмолчиларнинг талаби кесишади.
 
Таянч иборалар:
ташқи савдо, халқаро савдо, экспорт, импорт, реэкспорт, реимпорт, 
мутлоқ устунлик, нисбий устунлик, ташқи савдо айланмаси, ГАТТ, ЖСТ. 
Бобнинг қисқача хулосаси: 
Меркантилистлар биринчи бўлиб халқаро савдонинг ўзига хос моделини таклиф 
этдилар. Улар мамлакатнинг бойлиги мамлакатда мавжуд булган олтин ва кумуш микдори 
билан боглик деб хисобладилар. Меркантилистлар товарларни мамлакатга олиб киришга 
нисбатан уларни четга купрок олиб чиқиш, экспортни купайтириш ва импортни 
кискартириш учун ташки савдони тартибга солиш, четга хомашё олиб чиқишни кескин 
чегаралаш ёки таъкиклаш, хомашёларни четдан божларсиз импорт килишга рухсат бериш


36 
колонияларнинг метрополиядан ташкари барча бошка мамлакатлар билан хар кандай 
савдосини таъкиклаш керак деб таькидлайдилар. 
Адам Смит томонидан ишлаб чикилган мутлак устунлик назариясига мувофик, 
мамлакатлар узлари энг кам харажатлар билан ишлаб чикарадиган товарларни экспорт 
килади ва бошка мамлакатларда энг кам харажатлар билан ишлаб чикариладиган
устунликка эга булган товарларни импорт килади. 
Классик сиёсий иқтисод асосчиларидан бири Д. Рикардо товар оқимлари ҳаракатига 
далил сифатида нисбий устунликнинг микдорий назариясини таклиф этди. Албатта, нисбий 
устунлик назарияси мавхум ва жуда содцалаштирилган табиатга эга ва халқаро савдога 
бевосита таъсир курсатадиган бир катор ходисаларни эътиборга олмайди. Назариянинг 
чекланганлиги уни яратилишида килинган фаразлар билан боглик. 
Хекшер-Олиннинг ишлаб чиқариш омиллари нисбати назариясига кўра, омиллар 
сигимлиги маълум бир товарни яратиш учун ишлаб чиқариш омиллари нисбий сарфини
омиллар 
сероблиги 
мамлакатнинг 
ишлаб 
чиқариш 
омиллари 
билан 
нисбий 
таъминланганлигини белгилаб беради. Турли мамлакатларда товарлар нисбий нархидаги 
фарк, Ўз навбатида улар ўртасидаги савдо уларнинг ишлаб чиқариш омиллари билан бир хил 
таъминланмаганлиги билан тушунтирилади. 
Халқаро савдонинг стандарт модели халқаро савдода умумий мувозанат модели 
хисобланади ва мамлакат ичида товарга булган талаб ва товар таклифини шу товарга булган 
хорижий талаб ва таклифни ўзаро боглайди. Бу модел турли микдордаги товарларни экспорт 
килишга хохиш уйгониши учун мамлакат канча микдорда бошка бир товарларни импорт 
килиши кераклигини ифодаловчи ўзаро талаб тушунчасига асосланган. Ушбу модел халқаро 
савдонинг барча асосий параметрларини ва у билан боглик булган миллий иқтисодиётнинг 
параметрларини ўрганиш имконини беради. 
Халқаро савдода иштирок этувчи хар кандай мамлакат учун экспорт ва импорт 
нархларининг хар кандай узгариши реал даромаднинг узгаришини англатади. Товар нархи 
ошганда, бу товар экспорт килинаётган булса, мамлакатнинг реал даромади ошади, агар бу 
товар импорт килинаётган булса, аксинча, реал даромад камаяди. 
Маълум бир товарнинг экспорт ва импорт нархларининг нисбати ёки экспорт ва импорт 
нархлари индекслари нисбати оркали аникланувчи мамлакат экспорт ва импорт 
нархларининг нисбати савдо шарти деб аталади. Унинг ўсиши натижасида мамлакат 
фаровонлиги ортади, пасайиши натижасида эса фаровонлик тушади. Таклифнинг ортиши 
(иқтисодий ўсиш) ва талабнинг ортиши (даромаднинг кайта тақсимланиши) савдо шартига 
таъсир кўрсатиши мумкин. 
XX асрда ривожланган ва ривожланаётган мамлакатлар ўртасидаги экспорт-импорт
операцияларнинг сифатий хусусиятларини эътиборга олувчи янги тамойиллар пайдо 
бўлди; кейинги йилларда бир катор америкалик иқтисодчилар томонидан товар 
айирбошлашнинг турли омилларини хисобга олувчи «товар хаётий цикли», «халқаро 
ракобат» ва бошка моделлар ишлаб чикилди. 

Download 2,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   143




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish