Асосий ривожланиш тенденция ва йўналишларини аниқлаб олиш муҳим аҳамият касб этади


§ 2.3. Халқаро савдода умумий мувозанат



Download 2,81 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/143
Sana29.11.2022
Hajmi2,81 Mb.
#875164
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   143
Bog'liq
ЖИ ва ХИМ дарслик

 
§ 2.3. Халқаро савдода умумий мувозанат 
Халқаро савдонинг стандарт модели
 
Тарихан халқаро савдо назарияларини ишлаб чиқишда иқтисодий таълимот товарлар ва 
ишлаб чиқариш омиллари таклифини ўрганишга кўпроқ эътибор қаратган, талабга эса етарли 
даражада эътибор берилмаган. Бироқ барчага маълумки, жаҳон бозорида товарлар таклифи 
талабга боғлиқ бўлади, шунинг учун ҳам замонавий халқаро савдо назарияси товарлар талаб 
ва таклифига бирдек эътибор беради. У олдинги мавзуларда кўриб чиқилган классик ва 
неоклассик моделларни рад этмайди, зеро қандай муаммо ҳал этилиши кераклиги ва қайси 
ишлаб чиқариш омилига кўпроқ эътибор қаратилиши лозимлигига боғлиқ равишда бу 
моделлардан ҳозирги пайтда ҳам аналитик мақсадларда фаол фойдаланиб келинмоқда. 
Шунинг учун юқорида келтирилган моделлар маълум маънода жаҳон иқтисодий таълимоти 
томонидан тан олинган ва замонавий босқичда халқаро савдони назарий таҳлил дастаги 
сифатида хизмат қилувчи, халқаро савдонинг стандарт модели номини олган моделнинг 
хусусий ҳоли деб ҳисобланиши мумкин. 
Талаб ва таклиф мувозанатининг неоклассик постулатларига асосланган халқаро 
савдонинг стандарт модели жуда кўплаб иқтисодчилар-неоклассиклар ҳаракатларининг 
қўшилиши самарасидир, бу иқтисодчилар жамият миқёсидаги жами талабга алоҳида эътибор 
каратишган. Стандарт моделда фойдаланиладиган асосий тушунчалар турли йилларда 
ирланд иқтисодчиси Frensis Edjuort ва келиб чиқиши Австриядан бўлган америкалик 
иқтисодчи Gottfrid Xeberler томонидан киритилган.
Классик моделлар талаб ва таклифдан чегараланган доирадаги маълум бир товарлар 
учун фойдаланилган. Стандарт модел эса бу доирани жами талаб ва таклифгача кенгайтирди. 
Стандарт модел бизга умумий иқтисодий назариясидан маълум бўлган ҳамда ҳақиқий 
иқтисодий вазиятларга кўпроқ мос келувчи ўрнини қоплаш харажатларининг ортиб бориши 
тўғрисидаги қонуниятига тегишли даслабки шартлардан келиб чиқади.
Ортиб борувчи ўрнини қоплаш харажатлари (increasing opportunity costs) ҳар бир 
қўшимча 2-товарни ишлаб чиқариш учун воз кечиладиган 1-товарнинг миқдори доимий 
эмас, балки ортиб борувчи бўлишлигини назарда тутади.
2.3.1.-расмдаги ишлаб чиқариш имкониятлари эгри чизиғидан кўриниб турибдики, 
Ўзбекистонда ўзи нисбий устунликка эга бўлган 1-товарнинг ҳар бир қўшимча бирлигини 
ишлаб чиқариш учун воз кечиладиган 2-товар сони борган сари ортиб бормоқда.


27 

Download 2,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   143




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish