14
умуман сунъий чеклашлар тури билан ураб ташланди. Турли давлатлар томонидан ишлаб
чикилган савдо коидалари нафакат ўзаро савдо йўлига улкан ғов
бўларди, балки тугилиб
келаётган капиталистик ишлаб чиқариш эхтиёжларига ҳам мое келмас эди.
Инглиз иқтисодчиси Давид Хьюм “нарх-олтин-оқимлар” ўзаро таъсири механизмини
ишлаб чқиш орқали биринчилардан бўлиб меркантилистларга зарба берди. У
меркантилистларнинг, мамлакат ўзида мавжуд олтин миқдорини чексиз кўпайтириб бориши
мумкин, бу унинг халқаро бозордаги рақобатбардошлигига таъсир кўрсатмайди, деган
фикрларининг нотўғрилигини кўсатиб берди.
Давид Хьюм савдо балансини ижобий қолдиқда ушлаб туриш натижасида олтиннинг
оқиб кириши мамлакат ичида пул таклифининг ортишига, иш ҳақи ва нархларнинг
кўтарилишига олиб келиши мумкинлигига ўз эътиборини қаратди. Нархларнинг ошиши
натижасида мамлакатнинг рақобатбардошлиги пасаяди. Аксинча, олтиннинг чиқиб кетиши
мамлакат ичида пул таклифининг камайишига, иш ҳақи ва нархларнинг пасйишига олиб
келади ва мамлакат рақобатбардошлиги ортади. Бинобарин, мамлакат савдо баланси
қолдиғини ҳамиша ижобий ҳолатда ушлаб тура олмайди – бунга ички иқтисодий омиллар
йўл қўймайди. Олтиннинг ҳаракати миллий иқтисодиётларни созлаб турадиган нозик
механизм ҳисобланади, бунинг натижасида экспорт миқдори импорт миқдори билан
тенглашади ва савдо қолдиғи нолга айланади.
Бу тамойил қуйидагиларга асосланиб ишлаб чиқилган: Муомаладаги пул миқдори
билан нарх даражаси ўртасида тўғридан тўғри боғлиқлик мавжуд; Ҳар икки мамлакатда
тўлиқ бандлик ҳукмрон; Сотиладиган товарларга талаб нарх бўйича эгилувчан; Товарлар
бозорида ҳам, ишлаб чиқариш омиллари бозорида ҳам соф рақобат ҳукмрон; Миллий валюта
олтинга, олтин миллий валютага эркин айирбошланади.
Мана шу шартлар бажарилганда савдо балансининг мувозанатлашуви автомат равишда
юз беради.
Шундай қилиб, меркантилистлар биринчи бўлиб халқаро савдонинг ўзига хос
моделини таклиф этдилар. Улар мамлакатнинг бойлиги мамлакатда мавжуд бўлган олтин ва
кумуш миқдори билан боғлиқ деб ҳисобладилар. Меркантилистлар товарларни мамлакатга
олиб киришга нисбатан уларни четга қўпроқ олиб чиқиш, экспортни кўпайтириш ва
импортни қисқартириш учун ташқи савдони тартибга солиш, четга хомашё олиб чиқишни
кескин чегаралаш ёки таъқиқлаш, хомашёларни четдан божларсиз импорт қилишга рухсат
бериш, колонияларнинг метрополиядан ташқари барча бошқа мамлакатлар билан ҳар қандай
савдосини таъқиқлаш керак деб таъкидлайдилар.
Мана шу шартлар бажарилганда савдо балансининг мувозанатлашуви автомат равишда
юз беради.
Шундай килиб, меркантилистлар биринчи бўлиб халқаро савдонинг узига хос
моделини таклиф этдилар. Улар мамлакатнинг бойлиги мамлакатда мавжуд булган олтин ва
кумуш микдори билан боглик деб хисобладилар. Меркантилистлар товарларни мамлакатга
олиб киришга нисбатан уларни четга купрок олиб чиқиш, экспортни купайтириш ва
импортни кискартириш учун ташки савдони тартибга солиш, четга хомашё олиб чиқишни
кескин чегаралаш ёки таъкиклаш, хомашёларни четдан божларсиз импорт килишга рухсат
бериш, колонияларнинг метрополиядан ташкари барча бошка мамлакатлар билан хар кандай
савдосини таъкиклаш керак деб таысидлайдилар. Бу мактаб намоёндалари илк бор ташки
савдо ва мамлакатнинг ички иқтисодий ривожланиши уртасидаги ўзаро богликдикни
курсатиб бердилар.
Кейинчалик классик номини олган мактаб вакиллари ташки савдога меркантилистча
карашларга кескин зарба беришди.
Do'stlaringiz bilan baham: