Асосий ривожланиш тенденция ва йўналишларини аниқлаб олиш муҳим аҳамият касб этади


§ 5.4. Жаҳон хўжалигида трансмиллий корпорацияларнинг роли



Download 2,81 Mb.
Pdf ko'rish
bet63/143
Sana29.11.2022
Hajmi2,81 Mb.
#875164
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   143
Bog'liq
ЖИ ва ХИМ дарслик

 
§ 5.4. Жаҳон хўжалигида трансмиллий корпорацияларнинг роли 
БМТ экспертларининг фикрича трансмиллий корпорациялар (ТМК) “жаҳон 
мамлакатлар иқтисодиётининг ривожланишидаги асосий двигателлари” дан бири бўлиб 
ҳисобланади. 90-йилларнинг ўрталарига келиб жаҳон хўжалигида 40 мингдан ортиқ ТМКлар 
мавжуд бўлиб, улар ўз давлатларидан ташқарида фаолият қўрсатиб келаётган 250 мингга 
яқин шўъба корхоналарни ҳам назорат қилиб туришган. ТМКларнинг сони охирги йигирма 
йиллар мобайнида 5 баробар кўпайган эди (1970 йилда 7 мингта бундай фирмалар рўйхатга 
олинган). Ҳозирги кунда жаҳон хўжалигида мавжуд бўлган 100 та энг йирик халқаро 
компанияларнинг 40% мулки (шу жумладан молиявий мулки ҳам) бошқа давлатлар ҳудудига 
тўғри келади.
Жаҳон иқтисодиётида трансмиллий корпорацияларнинг асосий қисми АҚШ, ЕИ 
давлатлари ва Японияда жойлашгандир. ТМК жаҳон хўжалигида ишлаб чиқарилаётган 
саноат махсулотларининг 40% ни халқаро савдони эса 50 – 55%и устидан ўз назоратини 
ўрнатган. ТМКнинг корхоналарида ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотларнинг йиллик 
миқдори 1 трлн. АҚШ долларидан ошиқроқни ташкил этиб, уларда 73 млн.дан ортиқроқ 
киши ишлайди (яъни жаҳонда иш билан банд аҳолининг 1/10 қисмини ташкил этади). 
БМТнинг савдо ва ривожланиш бўйича комиссияси (ЮНКТАД) томонидан хар йили 
компаниялар 
акцияларининг 
бозорда 
капиталлаштирилишини 
баҳолаш 
орқали 
ўтказиладиган рейтингда қуйидаги ўнта компания етакчилик қилишмоқда (5.4.1.-жадвалга 
қаранг). 
5.4.1-жадвал.
Дунёнинг йирик компаниялари 
Рейтингдаги 
мавқеи 2018й. 
Компания 
Бош офис қайд қилинган 
мамлакат 

ICBC 
Хитой 

Китайский строительный 
банк 
Хитой 

JPMorgan Chase 
АҚШ 

General Electric 
АҚШ 

Exxon Mobil 
АҚШ 

HSBC Holdings 
Буюк Британия 

Royal Dutch Shell 
Нидерландия 

Сельскохозяйственный банк Китая 
Хитой 

Berkshire Hathaway 
АҚШ 
10 
PetroChina 
Хитой 


67 
Жадвалдан кўриниб турибдики, етакчи ўринларни Хитой, Америка ва Ғарбий Европа 
ТМКлари эгаллаб туришибди.
Ҳозирги кунда трансмиллий корпорацияларнинг ҳуқуқий филиаллари ва шўъба 
корхоналари жаҳоннинг турли давлатларида фаолият юритиб келмоқда. Бу компаниялар 
нисбатан мустақил бўлиб, ишлаб чиқариш ва тайёр маҳсулотларни сотиш, илмий тадқиқот 
ва истеъмолчиларга хизмат кўрсатиш каби ишларни бажаради. Умуман улар ягона ишлаб 
чиқариш-сотиш мажмуини ташкил этиб, бу мажмуада ҳиссадорлик капиталга фақат таъсисчи 
давлат эгалик қилади. Шу билан бирга ТМКларнинг филиал ва шўъба корхоналари аралаш 
корхоналар кўринишида ҳам бўлиши ва уларда миллий капитал устунлик қилиши ҳам 
мумкин. 
Жаҳон хўжалигида трансмиллий ва кўпмиллий корпорациялар қаторига халқаро 
компаниялар ичида ажралиб турувчи глобал корпорацияларни (ГК) ҳам киритиш мумкин. 
Ушбу компаниялар XX асрнинг 80-йилларида вужудга келган бўлиб, ҳозирги кунда кучайиб 
бормоқда. Глобал корпорациялар замонавий жаҳон молия капиталининг бутун қудратини 
намоён қилади. Жаҳон иқтисодиётида глобализация жараёнлари ҳозирги кунда кўпроқ 
химия, электротехника ва электрон соҳаларда нефть ва автомобиль соҳаларида ахборот, банк 
ва бошқа бир неча соҳаларда рўй бермоқда. 
Экспертлар 500 та энг йирик глобал компанияларни ажратадилар. Етакчи ўринлар 
Америка ТМКларига тегишли (140 та компания), ундан кейин – Япония (67), Франция (40), 
Германия (39), Хитой (37), Британия (26). БРИК мамлакатларининг ТМК лари динамик 
равишда ривожланиб бормоқда (Бразилия (6), Россия (8), Ҳиндистон (7) ва Хитой).
5.4.2. - жадвалда “Forbes” журнали бўйича 2017 йилги сотувлар ҳажми ва соф фойда 
бўйича дунёнинг 10 энг йирик компаниясидан ташкил топган рўйхат келтирилган. Катта 
миқдордаги молиявий маблағларининг кучи, жамоатчилик билан алоқа, сиёсий лобби 
сабабли, ҳудудларда ТМК катта таъсирга эга. 

Download 2,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   143




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish