176
«Ақлли кишиларнинг кетиб қолиши
— мамлакатдан "интеллектуал элита" вакилларини
чет элда ишга жойлашиш мақсадида чиқиб кетиши.
Аванслаш
— етказиб бериладиган товарлар учун импортёр томонидан олдиндан ҳақ тўлаш.
Экспортёр учун фойдали ўзаро ҳисоб-китоб кўриниши ҳисобланади.
Аккредитив
— мижознинг илтимосига кўра банк томонидан ҳужжатда кўрсатилган
шартларда учинчи шахс (бенифициар)га тўловни амалга ошириш ёки бенифициар томонидан
қўйилган ўтказма векселни (тратта) тўлашни амалга ошириш (акцепт) бўйича банк
мажурияти бўйича битим.
Акцепт
— битим амалга ошганлигини англатувчи офертани қабул қилишлигига розилик
бериш.
Акциз
— давлат органлари томонидан белгиланадиган товар божхона қийматига нарх
қўшимчаси.
Андеррайтерлар
— молия бозоридаги мувофиқлаштирилган курс бўйича заёмни
жойлаштирувчи гарант компаниялар.
Банк ўтказмалари
— ўтказувчи (тўловчи) талабига мувофиқ унинг ҳисобидан олувчи
(бенифициар) фойдасига бир банк томонидан бошқа банкка тўлов талаблари воситасида
бажариладиган ҳисоб-китоб кўриниши.
Бартер
— товарни товарга тўғридан-тўғри айирбошланадиган савдо битими.
Do'stlaringiz bilan baham: