Асосий ривожланиш тенденция ва йўналишларини аниқлаб олиш муҳим аҳамият касб этади


Ўзбекистон Республикаси ва Ислом Тараққиёт банкининг ўзаро ҳамкорлик



Download 2,81 Mb.
Pdf ko'rish
bet118/143
Sana29.11.2022
Hajmi2,81 Mb.
#875164
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   ...   143
Bog'liq
ЖИ ва ХИМ дарслик

Ўзбекистон Республикаси ва Ислом Тараққиёт банкининг ўзаро ҳамкорлик 
алоқалари таҳлили 
Ўзбекистон Республикаси 2003-йилнинг сентябр ойидан буён Ислом Тараққиёт 
Банкининг тўла ҳуқуқли аъзоси бўлди ҳамда шу йили Тошкент шаҳрида ИТБнинг 
ваколатхонаси очилди. Ўзбекистон Озарбойжон, Албания, Қозоғистон, Қирғизистон, 
Тожикистон ва Туркманистон давлатлари қаторида ИТБнинг аъзо-давлатлар гуруҳига 
киради. ИТБ аксионерлари 56 аъзо-давлатдан иборат. ИТБ овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган 
давлатларнинг овоз ҳуқуқи мос равишда уларга тегишли аксиялар миқдорига тенгдир. 
Ўзбекистон Республикаси 1344 та аксияга эга бўлиб, ИТБ умумий капиталининг 0,03 
фоизини ташкил этади. 
Ўзбекистон Республикаси ИТБ билан ҳамкорлик Вазирлар Маҳкамасининг 2013-йил 
27-августдаги “Ўзбекистон Республикасининг Ислом Тараққиёт банкига аъзолиги 
тўғрисида”ги 371-қарорига мувофиқ ташкил этилган. ИТБнинг фаолияти ижтимоий-
иқтисодий ривожланишга қаратилган давлат лойиҳаларини молиялаштириш стратегиясига 
асосан олиб борилади. ИТБ билан ҳамкорлик давомида банкнинг ўз ресурслари ҳисобига 
умумий қиймати 1465,4 млн. АҚШ долларига тенг заём маблағлари 30 та инвестицион 
лойиҳага жалб қилинди. Ҳозирги пайтда Ўзбекистонда ИТБ иштирокида жами 1069,4 млн. 
АҚШ долларига тенг 15 лойиҳа амалга оширилмоқда. Жумладан, инвестициялар соғлиқни 
сақлаш, халқ таълими, ирригация ва мелиорация, энергетика, сув таъминоти, коммунал 
хизмат, йўл инфратузилмаси ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш соҳаларига 
йўналтирилган. 
Йўл инфратузилмасини ривожлантиришга қаратилган лойиҳалар доирасида асфалт 
заводи қуриб фойдаланишга топширилди, Тошкент-Термиз магистрал автомобил йўли қайта 
таъмирланди. Инвестицияларнинг жами ҳажми 258,1 млн АҚШ долларини ташкил этди ва 
унинг 179,8 млн. доллари ИТБ маблағларидир. Соҳада шу кунга қадар 65,1 млн АҚШ 
доллари миқдоридаги маблағлар ўзлаштирилган.
Умумтаълим муассасалари, касб-ҳунар коллежлари ва олий ўқув юртларидаги таълим 
сифатини ривожлантиришга қаратилган тўрт лойиҳа бўйича инвестиция ҳажми 99,08 млн. 
АҚШ долларни ташкил этмоқда, бунда ИТБ заёми 79,98 млн. АҚШ долларига тенг. Таълим 
соҳасидаги лойиҳалар бўйича 23,63 млн. АҚШ доллар ўзлаштирилган. 
Тез тиббий ёрдам ва онкологик касалликка чалинган беморларни даволаш сифатини 
яхшилаш лойиҳаларига ажратилган кредитлар ҳажми 101,82 млн АҚШ долларини ташкил 
этади ва унинг 78,24 млн доллари ИТБ томонидан ажратилган. Соғлиқни сақлаш соҳасида 
ўзлаштирилган кредитлар ҳажми 23,62 млн АҚШ долларига тенгдир. Коммунал хизмати 
секторини ривожлантиришга қаратилган канализация тизимини такомиллаштириш бўйича 
амалга оширилаётган 2 та лойиҳага 99,68 млн. АҚШ доллар ажратилган. ИТБнинг ўз 
ресурслари ҳисобига киритган инвестиция маблағлари 92,9 млн. АҚШ долларни ташкил 
этади. Коммунал хизмат соҳасидаги лойиҳалар учун жами 10,3 млн. АҚШ доллари 
ўзлаштирилди. 
Хусусий тадбиркорлик секторини ривожлантириш кўзда тутилган 5 та лойиҳа бўйича 
65 млн. АҚШ доллари инвестиция қилинган ва ИТБ маблағлари тўла ўзлаштирилган. Жами 
338,5 млн. АҚШ долларига тенг бўлган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари этиштириш 
ҳажмини ошириш ва суғориш тизимини яхшилаш борасидаги лойиҳаларга ИТБ томонидан 
232,7 млн. АҚШ доллари ажратилган. Шундан ирригация ва мелиорация соҳасида 36,55 млн. 
АҚШ доллари ўзлаштирилди. 
Энергетика соҳасини ривожлантириш, хусусан электренергия узатишни яхшилаш, 
ёритиш сифати ва энергия тежамкорлиги сифати ҳамда электроенергия ишлаб чиқаришни 


174 
оширишга қаратилган 6 та лойиҳага 738,16 млн АҚШ доллари ажратиш белгиланган. 
Шундан ИТБ ресурслари ҳисобидан киритилган инвестициялар ҳажми 433,1 млн. АҚШ 
долларига тенг. Энергетика соҳасида жами 89,37 млн. АҚШ доллари ўзлаштирилди. 
Шунингдек, газ қазиб олиш ҳажмини ошириш, замонавий уй-жойлар қуриш орқали қишлоқ 
жойларни ривожлантириш, авиатранспорт тизимини яхшилашга йўналтирилган лойиҳаларни 
молиялаштиришга жами 313,47 млн. АҚШ доллари ажратди. 
ИТБ ўз маблағлари ҳисобидан киритган инвестиция ҳажми 306,7 млн. АҚШ долларини 
ташкил этди. Уушбу йўналишлардаги лойиҳалар бўйича 258,83 млн. АҚШ доллари 
ўзлаштирилди. Ҳозирги пайтда 5 заём лойиҳаси тайёргарлик босқичида турибди. 
Энергетика соҳасини ривожлантириш, хусусан электренергия узатишни яхшилаш, 
ёритиш сифати ва энергия тежамкорлиги сифати ҳамда электроенергия ишлаб чиқаришни 
оширишга қаратилган 6 та лойиҳага 738,16 млн АҚШ доллари ажратиш белгиланган. 
Шундан ИТБ ресурслари ҳисобидан киритилган инвестициялар ҳажми 433,1 млн. АҚШ 
долларига тенг. Энергетика соҳасида жами 89,37 млн. АҚШ доллари ўзлаштирилди. 
Шунингдек, газ қазиб олиш ҳажмини ошириш, замонавий уй-жойлар қуриш орқали қишлоқ 
жойларни ривожлантириш, авиатранспорт тизимини яхшилашга йўналтирилган лойиҳаларни 
молиялаштиришга жами 313,47 млн. АҚШ доллари ажратди. ИТБ ўз маблағлари ҳисобидан 
киритган инвестиция ҳажми 306,7 млн. АҚШ долларини ташкил этди. Уушбу 
йўналишлардаги лойиҳалар бўйича 258,83 млн. АҚШ доллари ўзлаштирилди. Ҳозирги 
пайтда 5 заём лойиҳаси тайёргарлик босқичида турибди. 
Грант лойиҳалари бўйича ИТБ жами 577 966,8 АҚШ долларига тенг бўлган 5 лойиҳага 
жалб этилди. Ҳозирги вақтда 300 минг АҚШ долларига тенг бўлган 1 та грант лойиҳаси 
амалга ошириш босқичида турибди. Сўнгги йилларда мамлакатимиз ва ИТБ ўртасидаги 
ҳамкорлик алоқалари янги босқичга кўтарилмоқда. Хусусан, 2017-йилда Ўзбекистон 
ҳукумати ва ИТБ 300 млн долларлик молиявий келишувни имзолади. Тақдим қилинган 
маблағлар "Қишлоқ жойларида турар-жой қурилишини ривожлантириш" лойиҳасининг 2-
босқичини амалга оширишга йўналтирилади. ИТБ маблағларни 15 йиллик, жумладан, 2 
йиллик имтиёзли муддатга берди. Лойиҳа доирасида 2017-2021 йилларда Ўзбекистоннинг 6 
та вилоятида янгиланган намунавий лойиҳалар асосида 6,4 мингтадан кўпроқ уй, 110,52 км 
кириш ва ички йўллар, 197,80 км лик ичимлик суви тизими қурилади. Лойиҳанинг амалга 
оширилиши қишлоқ жойларида яшовчи 30 мингга яқин одамнинг яшаш шароитларини 
яхшилашга имкон беради.

Download 2,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   ...   143




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish